XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
02 02 2019 - 11:00 / - Мақола

ҲАЛОКАТДАН САҚЛАНИНГ!

Яхши замонлар келди. Ибодатларни эмин- эркин қилиш, илм эгаллашнинг кенг имкониятлари очилди. Китоблар пайдар-пай чоп этилиб турибди, улар орасида тафсир, ҳадис китоблари ҳам кўп… Бу китобларни имкон қадар ўқиб ҳам турибмиз… Аммо, уқяпмизми? Ўқиганларимиз ҳақида озгина бўлса ҳам фикр юритяпмизми? Хулоса чиқаришга уриняпмизми ёки билганларимизни ҳаётимизга татбиқ этишга ҳаракат қиляпмизми?

Мисол учун, мўътабар ҳадис китобларидан “Мишкатул-масобиҳ”даги биттагина ҳадиснинг мағзини чақиб кўрайлик. Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Еттита ҳалок қилувчилардан сақланинглар», дедилар. Саҳобалар: «Улар нималар, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш, рибо ейиш, етим молини ўзлаштириш, уруш куни жанг майдонидан қочиш, афифа, мастура ва мўмина аёлларга зинокор дея туҳмат қилиш», дедилар» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Энди ана шу саҳиҳ (ишончли) ҳадис маъноси устида бироз бош қотирайлик. Пайғамбаримиз инсонларни ҳалокатга олиб борувчи етти оғир гуноҳни санаб, умматни булардан сақланишга чақирмоқдалар. Буларнинг энг оғири Аллоҳга бирор нарса ёки махлуқни шерик қилишдир. Бизлар бу хавфдан омондамиз, деб баралла айта оламизми? Парвардигорга бирор нарсани шерик қилишдан сақланяпмизми? Иш-амалларимизни бировга ёқиш ёки кимдандир ниманидир умид қилиб адо этяпмизми ёки Аллоҳнинг розилиги учунми? Аллоҳдан қўрқяпмизми ёки бирор бандасидан? Кимнидир алдаётганимизда ёки ҳаққига хиёнат қилаётганимизда Аллоҳ кўриб-билиб тургани ҳақида ўйлаяпмизми?

Сеҳр куфрдир, ҳалок қилувчи гуноҳи кабиралардан биридир. Сеҳр билан шуғулланувчилар кофир, уларнинг жазоси жуда қаттиқдир. Сеҳрдан топилган пул эса ҳаром ва жирканчлидир. Аммо кўпларимиз сеҳргарларнинг олдига чопишдан, улар айтган гапларга ишонишдан ва амал қилишдан ҳазар қиляпмиз. Баъзи илмсиз, жоҳил кимсаларнинг бошқаларга зулм қилиш ёки ғанимларидан ўч олиш ёхуд эр-хотинни бир-бирига “иситиш ё совутиш”, бошқа сеҳргарнинг сеҳрини қайтариш учун сеҳргарга боришлари, унинг сўзига ишонишлари ҳам ҳаромдир. Сеҳрдан охират учун ҳеч қандай фойда йўқ, аксинча унинг зарари катта. Аллоҳ таолонинг изнисиз сеҳргар ҳеч кимга зарар етказа олмайди. Сеҳр ва жоду билан шуғулланувчилар бунинг ўрнига дин ва Китобни ўрганишса, савобга эришган бўлишарди. Ҳозирда ҳам аксар сеҳргарлар сеҳрни қабиҳ ниятда, эр-хотинни ажратиш ёки дўстлар орасини бузиш, инсонлар ўртасига душманлик солиш, жамиятда фасод тарқатиш каби ишларда қўллашади. Ким сеҳрни бир инсонга озор ва зарар етказиш учун ишлатса, ҳақ йўлдан адашади, иймон гавҳаридан ажрайди, чунки сеҳр киши иймонининг синовидир.

Навбатдаги ҳалокатли иш – Аллоҳ ўлдиришни ҳаром қилган жонни ўлдириш. Бегуноҳ кишиларнинг жонига қасд қилиш, уларнинг молини талаш учун ёки хусумат туфайли ўлдириш ҳозирги жамиятларда одатий ҳолга айланиб бўлди. Кимларнингдир ноғорасига ўйнаб бегуноҳ мусулмонларга қарши хунрезликлар қилиш ҳам етарлича бор. Аллоҳдан қўрқмайдиган бун- дай кимсалар жанг майдонидан қочишдан ҳам тойишмайди.

Рибохўрлик, яъни судхўрлик, яна ҳам аниқроғи фоиз ейиш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Бу гуноҳ туппа-тузук, ибодатли мусулмонларни ҳам сескан- тирмай қўйди. Рибони ҳалол санаб, ундан фойдаланиб юрганлар қанча! Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бундан ўн тўрт аср олдин умматни бежизга огоҳлантирмаганлар: «Аллоҳга қасам, агар бирор киши халқумидан бир ҳаром луқма ўтказса, унинг амаллари қирқ кунгача қабул бўлмайди. Қай банданинг жасади ҳаром озуқадан ва рибодан озиқланибди, унга дўзах лойиқроқдир».

Етим молини ўзлаштириш, улар ҳаққига хиёнат қилишда покмиз, деб айтишимиз қийин. Чунки орамизда етимлар ҳаққидан ҳазар қилмайдиган мусулмонларнинг ҳам борлиги исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир! Мўмина, мастура аёлларни зинокорликда айблаш уёқда қолиб, ўзлари бемалол зино қилиб юрган эрлар ҳам, аёллар ҳам керагича топилади. Бир киши мол-давлат топсаю уни ҳаром-ҳариш ишларга, масалан, зино қилиш кабиларга сарфласа, Парвардигор неъматларига катта ношукрлик қилган, бу билан ўзини ҳалокатга отган бўлади.

Ҳадисни ўқиб тугатдиму, бутун вужудимни титроқ босди. Унда баён этилган инсонларни ҳалокатга олиб борувчи етти гуноҳнинг барини бугунги кунда мусулмонларимиз тарк этишмаган экан. Энди ҳолимиз нима бўлади? Аллоҳ асрасин, бу фалокатдан огоҳлантирган охирзамон Пайғамбаримининг умматлари, яъни ҳаммамиз ҳалокат сари кетяпмизми? Умид ёлғиз Аллоҳдан! Бу ёзувларимиз эса диндошларимизга бир эслатма, огоҳлантириш, холос!

 

«Ҳилол» электрон журналидан

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Сарвари оламга муносиб уммат бўлайлик
Ғийбатнинг каффорати ҳақида сўз
Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • ЧЎПОН ЙИГИТ

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

  • МАКРУҲ АМАЛЛАР

  • ТАҲОРАТ НИМА?

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2020 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори