XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
19 02 2019 - 7:04 / - Тавсиялар

КЎРИШИШ ОДОБЛАРИ

Инсон ҳаётда доимо бошқалар билан учрашишга, улар билан мулоқот қилишга муҳтож. У турли ҳолатларда турли табақадаги, турли суратдаги инсонлар билан учрашади. Бу жараённи гўзал суратда, завқли бир ҳолатда ўтказиш нақадар яхши! Хусусан, бунга мусулмон киши ҳаммадан кўра ҳақли ва бурчли ҳисобланади. Зеро, динимизда бу борада ҳам энг тўғри ва гўзал таълимотлар баён қилинган. Бу хусусда ҳам инсоният учун энг олий намуна – Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.

“Кўришиш” деганда кишиларнинг қўл олиб кўри-шишлари ёки қучоқ очиб бир-бирларини бағрига босиш каби ҳолатлар назарда тутилади. Кўришиш – дўстона муносабатлар белгиси, меҳр-муҳаббат, аҳду вафо ва қутлов рамзидир. Кўришиш – қалбларни улфат қилувчи, ўзаро ишончни мустаҳкамловчи омилдир. Кўришганда томонларнинг ҳис-туйғулари ҳам тўқнашади, улар бир-бирларига ҳар қачонгидан ҳам кўра яқинроқ келадилар.

Кўришиш деярли барча халқларда бор. Уларнинг ҳар бирида бу одат ўзларининг умумий дунёқарашлари, эътиқодлари асосида турлича шаклланган. Кўпчилик миллатларда кўришиш шакллари ва меъёрлари асосан уларнинг ўз кўникмалари ва одатларига кўра жорий қилинган. Мусулмонларда эса ҳаётнинг ушбу жабҳаси ҳам Аллоҳ таолонинг кўрсатмаларига кўра йўлга қўйилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам илоҳий таълимотлар асосида инсонлар ҳаётини ислоҳ қилар эканлар, ўша даврда кишилар ўртасида мавжуд бўлган одатларнинг яхшиларини маъқуллаб, қарор топтириб, номаъқулларини рад этиб, ўрнига яхши одатларни жорий қилдилар. У зот алайҳиссаломнинг бундай фаолиятлари кўришиш хусусида ҳам акс этди.

Муҳаддисларимиз ўзларининг ҳадис тўпламларида ушбу мавзуда ворид бўлган ҳадис ва асарларни ривоят қилганлар. Уламоларимиз уларни шарҳлаганлар, тафсилотларини баён қилганлар. Фақиҳларимиз бу соҳага тегишли ҳукмларни ўз асарларида батафсил муолажа қилганлар. Уламоларимиз одоб-ахлоққа доир китобларида бу мавзуга алоҳида тўхталиб ўтганлар.

Хуллас, сиз билан биз – мўмин мусулмонлар бу борадаги энг мукаммал ва тўғри таълимотларга, кўрсатмаларга эгамиз. Барчаси батафсил айтиб қўйилган, уларни ўрганиб, ҳаётимизга татбиқ этсак бўлди, иншааллоҳ, икки дунё бахту саодатига эришамиз. Бошқа халқларнинг маданятларига, ўзларича ўйлаб топган урф-одатларига эҳтиёжимиз йўқ. Биздаги меъёрлар илоҳий таълимотлар асосида, одоб-ахлоқ доирасида жорий қилинган бўлиб, уларни ҳеч қачон бошқа меъёрларга алиштириб бўлмайди. Уларга тенг келадиган бирор кўрсатма топилмайди ҳам.

Ислом таълимотига кўра, кўришиш саломлашишни тўлдирувчи ҳолат ҳисобланади. Шу билан бирга, саломлашишсиз фақат кўришишнинг ўзи билан чекланиш қораланади. Кўришиш саломлашиш баробарида бўлиши лозим.

Кўришганда қўл қўлга ёки кўкс кўксга тегиши керак. Бир-бирига энгашиш, бош чайқаш кўришиш ҳисобланмайди, ишора билан саломлашиш бўлади. Исломда одатий кўришиш қўл олиб кўришишдир, қучоқ очиб кўришиш эса маълум ҳолатлардагина бўлади.

Ибн Можа Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Биз: «Эй Аллоҳнинг Расули, бир-биримизга эгилайликми?», дедик. У зот: «Йўқ», дедилар. «Бир-биримизни қучоқлаб кўришайликми?», дедик. У зот: «Йўқ, балки қўл бериб кўришинглар», дедилар».

Имом Термизий ривоятида ҳадис қуйидагича келади: «Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир одам: «Эй Аллоҳнинг Расули, бизлардан бир киши биродари ёки дўсти билан учрашганда унга эгиладими?» деди. У зот: «Йўқ», дедилар. У: «Бўлмаса, уни қучоқлаб, ўпадими?», деди. У зот: «Йўқ, қўлини олиб кўришади», дедилар».

Ушбу икки ҳадис биз ўрганаётган мавзуда асос манбалардан ҳисобланади. Улардан бир қанча хулосаларни олиш мумкин. Бу ҳадисларда ўзаро эгилиб, қучоқлашиб ёки ўпишиб кўришишдан қайтарилмоқда. Аммо уламоларимиз бу борадаги бошқа ҳадис ва хабарларни ўрганиб чиқиб, қуйидагича фикрга келганлар:

а) бу ерда бир-бирига эгилиб кўришиш деганда айрим халқлардаги каби таъзим қилиш шаклида кўришиш, шунингдек, белни букиб, рукуъга яқин тарзда эгилиш назарда тутилган. Бироқ, қўл бериб кўришганда бироз таъзим қилишнинг зарари йўқ. Айниқса бу кишилар ўртасида урфга айланган бўлганда. Аммо буни ҳаддан ошириб юбормаслик, қоматни букмаслик керак. Зеро, инсонга таъзим қилишда чегарадан чиқиш динимизда қаттиқ қораланади. Қолаверса, ўзини заиф кўрсатиш мусулмон кишига фазилат ҳисобланмайди, аксинча, нуқсон ҳисобланади ва ярашмайди ҳам.

б) ушбу ҳадисдан қучоқлашиб кўришиш жоиз эмаслиги келиб чиқади. Бу маънода бошқа ҳадислар ҳам бор. Шу боис айрим уламолар, жумаладан, имом Нававий қучоқлашиб кўришини танзиҳий макруҳ, яъни одобсизлик санаган. Абу Ҳанифа раҳматул-лоҳи алайҳидан ҳам шу маъно нақл қилинган. Имом Муҳаммад ҳам шу сўзни айтган. Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи эса жоиз деб билган.

Аслида қучоқлашиб кўришишдан қайтаришда фитна хавфи бўлиши, номуносиб ҳолатларда, масалан, кийимсиз бўлганда кўришиш ҳамда буни доимий кўришишга айлантириш каби вазиятлар назарда тутилган. Бинобарин, уни қўл бериб кўришишнинг ўрнига қўймаслик керак, балки унга қўшимча қилиш керак. Айниқса, узоқ муддат учрашмай юриб кўришганда, сафардан келганда, соғинч ва муҳаббатнинг изҳори сифатида ва бошқа шу каби ҳолатларда қучоқлаб кўришиш мумкин. Чунки Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сафардан келганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у киши билан қучоқлашиб кўришиб, бағирларига босганлар. Шунингдек, Жаъфар розияллоҳу анҳу Ҳабашистондан қайтганда ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у билан қучоқ очиб кўришганлар.

Имом Абу Довуд бу ҳақда қуйидаги ривоятни келтиради: «Абу Зарр розияллоҳу анҳу Шомдан кетаётган пайтда аназалик бир киши: «Мен сендан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадислари ҳақида сўрамоқчи эдим», деди. «У ҳолда, агар сир бўлмаса, албатта сенга айтиб бераман», деди. «У ҳеч қандай сир эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашганингизда у зот сизлар билан қўл бериб кўришармидилар?», деди. «Қачон у зот билан учрашсам, мен билан қўл бериб кўришардилар. Бир куни менга одам юборибдилар. Мен аҳлим ҳузурида эмас эдим. Келганимда, у зотнинг менга одам юборганлари айтилди. У зотнинг олдиларига келсам, чорпоя устида эканлар. Мен билан қучоқлашиб кўришдилар. Бу янада яхшироқ, гўзалроқ бўлди».

Ғолиб Таммор айтади: «Муҳаммад ибн Сирин қўл бериб кўришишни ёқтирмас эди. Мен буни Шаъбийга айтган эдим, у: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари учрашганларида қўл бериб, сафардан келганларида бир-бирларини қучоқлаб кўришишар эдилар», деди.

Ушбу ва бошқа далиллар асосида кўпчилик уламолар, жумладан Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ бу борада келган ҳадисларни мувофиқлаштириб, «Фитна хавфи бор бўлса, қучоқлашиб кўришиш макруҳ, аммо дўстлик, яхшилик маъносида бўлса жоиз», деган. Бурҳониддин Марғиноний бундай ёзади: «Қучоқлашиб кўришишдаги хилоф биргина изор кийгандаги ҳолат хусусидадир. Аммо эгнида кўйлак ёки чопон бўлса, бунинг жоизлигига ижмоъ қи-линган ва мана шу тўғридир».

Имом Таҳовий «Маъонил-осор»да қучоқлашиб кўришиш ҳақида келган ҳадисларни келтиргач, бундай дейди: «Демак, булар, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари қучоқлашиб кўришишган. Бу эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қучоқлашиб кўришишнинг мубоҳлиги ҳақида ривоят қилинган хабарлар ундан қайтарилгани ҳақидагилардан кейин ворид бўлганини кўрсатади. Биз мана шуни оламиз. Бу Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳининг сўзидир».

в) аввало, ўпиб кўришиш ҳам, қучоқлашиб кўришиш каби доимий кўришиш шакли бўлиб қолмаслиги, ҳар кўришганда бўлмаслиги керак. Бундай кўришиш фақат аҳёнда, айрим ҳолатлардагина жоиз. Шу билан бирга, бунда пешонадан, бошдан ёки қўлдан ўпиб кўришилади, юздан ўпилмайди, лабдан ўпиш эса умуман мумкин эмас. Бу нарса мазкур ҳадисларда айнан мана шу шартлар эътиборидан маъқул кўрилмаган. Аммо шарт ва одобларга риоя қилинса, бунинг зарари йўқ. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъфар розияллоҳу анҳунинг икки қошлари ўртаси-дан ўпганлар, шунингдек, Зайд ибн Ҳориса билан қу-чоқлашиб кўришганларида ҳам уни ўпиб кўришганлар ва булар саҳиҳ ривоятларда келган.

Шунингдек, маййитни зиёрат қилганда унинг пешонасидан ўпиш ҳам жоиз. Имом Бухорий ва бошқа муҳаддислар Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу келиб, у зотнинг олдиларига чўккалаб ўтириб, пешоналаридан ўпгани таъкидланган.

г) Исломда асл қоида қўл бериб кўришишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жавобларидан мана шу хулоса келиб чиқади. Баъзан қучоқлашиб ёки ўпиб кўришиш қўл бериб кўришишга қўшимча қилинади, холос.

Бу борада энг яхши хулосани Имом Бағавийнинг битикларида ўқиймиз. У киши «Шарҳус-сунна»да шундай ёзади: «Қучоқлашиб ва ўпишиб кўришишнинг макруҳ ҳолати хушомадгўйлик, улуғлаш маъносида ва ҳазарда (яъни муқимликда) бўлганидадир. Рухсат берилгани эса хайрлашиш ва сафардан келганда, шунингдек, дўстлар билан узоқ вақт кўришилмаганда ва қаттиқ муҳаббат турткиси билан бўлганидир. Аммо ўпиб кўришмоқчи бўлган киши оғиздан ўпмайди, балки қўл ёки пешонадан ўпади. Кўринишидан, қучоқлашиб кўришишнинг ҳазарда макруҳ саналиши бу ҳолатнинг кўпайиб кетиши ва ҳар ким ҳам қилавермаслиги сабабидандир. Агар бир киши одамларнинг айримларини қўйиб, айримлари билан шундай кўришса, қучоқ очиб кўришмаганлари ундан хафа бўлишади ва уни ўз ҳақларини поймол қилган ва улар-дан бошқаларни устун қўйган деб ўйлаб қолишади. Саломлашиш аслида қўл бериб кўришиш билан тугал бўлади».

Саломлашганда қўл бериб кўриш узоқ тарихга эга. Бу ҳақда Имом Бухорий «Ал-Адаб ал-муфрад»да қуйидаги ривоятни келтиради: Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: «Аҳли Яман келганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яман аҳли келмоқда. Улар сизлардан кўра юмшоқ қалблидир. Улар қўл бериб сўрашишни биринчи бўлиб жорий қилганлардир», дедилар». Ушбу ҳадисдан қўл бериб кўришиш Яман аҳлидан бошланганини билиш билан бирга, бу одат юмшоқ қалбликнинг аломатларидан эканини ҳам фаҳмлаб оламиз.

Айрим ривоятларга кўра, қучоқлашиб кўришишни илк бор Иброҳим алайҳиссалом жорий қилган эканлар.

Саломлашганда бир-бирига яқин турган кишилар қўл бериб кўришишлари суннат ҳисобланади. Икки қўллаб кўришишнинг савоби кўпроқ, мукаммалроқ бўлади. Имом Нававий Ислом аҳли қўл бериб кўришиш суннат эканида якдил фикрда бўлиб келганларини айтган. Бу мавзуда кўплаб ҳадислар ворид бўлган.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сўрашишнинг тўлиқ бўлиши қўл олиш биландир», дедилар». Демак, бош чайқаш ёки таъзим қилиб эгилиш ёхуд қандайдир ишоралар билан эмас, айнан қўл бериб кўришиш билан саломлашиш тугал бўлар экан. Чунки бу саломлашишдан кўзланган асосий мақсад — ўзаро муҳаббат ва яқинлик тўла ҳосил бўлишига хизмат қилади. Шунинг учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам, у зотнинг саҳобалари ҳам, саломлашганда қўл бериб кўришишар эди.

Қатода айтади: «Мен Анасдан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ўртасида қўл бериб кўришиш бормиди?», деб сўрадим. У: «Ҳа», деб жавоб берди» (Имом Бухорий ривояти). Имом Нававий айтади: «Билгинки, ҳар учрашганда қўл олиб кўришиш суннатдир, унинг ўрни учрашувнинг аввалидадир».

Қўл бериб кўришиш инсоний муносабатлардаги энг гўзал ҳолатлардан бири бўлиши билан бирга, динимизда тарғиб қилинган амаллардандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромлар бу амалга алоҳида эътибор берганлар. Кўришишга эриниш, бунга бепарво бўлиш динимизнинг таълимотларига зиддир. Чунки динимизда кўришиш кўплаб фазилатларга, яхшиликларга эга бўлган амал ҳисобланади.

Қўл бериб кўришишнинг кўплаб фазилатлари, фойдалари бор. Жумладан, қўл бериб кўришиш қалбдаги кек-адоватни, ғиллу ғашни кетказади, саломдан кўзланган фойдалардан бири бўлмиш ўзаро муҳаббатни мустаҳкамлайди.

Имом Молик Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қўл бериб кўришинглар, қалбларингиздан ғиллу ғаш кетади», деганлар. Энг муҳими, қўл бериб кўришган кишилар учун ўзаро муҳаббат, кўплаб ажру савоблар бўлишидан ташқари, уларнинг гуноҳлари ҳам ювилади.

Имом Абу Довуд Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Икки мусулмон учрашиб, қўл бериб кўришса, улар ажралмай туриб гуноҳлари албатта кечири-лади», дедилар.

Имом Баззор Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон ўз биродари билан қўл бериб қўришса, икковларининнг хато гуноҳлари дарахт барглари тўкилгани каби тўкилади», дегалар.

Олимларнинг айтишича, қўл бериб кўришишнинг тиббий, жисмоний фойдалари ҳам бор экан. Инсоннинг кафтида сон-саноқсиз нерв толалари мавжуд бўлиб, кафт кафтга текканда икки томон ўртасида қувват (энергия) алмашинуви юз берар экан, бу ҳолат инсонга қувват бахш этиши эса ҳаммага маълумдир. Руҳшуносларнинг таъкидлашларича, меҳмон билан қўл бериб кўришишнинг ижобий таъсири унга нисбатан «хуш келибсиз», «марҳабо» каби ибораларни ишлатишдан кўра яхшироқ бўлар экан.

Ҳасанхон ЯҲЁ АБДУЛМАЖИД.
«ҲИЛОЛ» электрон журналидан

(Давоми)

ҚЎЛ БЕРИБ КЎРИШИШ ОДОБЛАРИ >

КАЛИТ СЎЗ: кўришиш, одоб

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Рамазон (ёки Қурбон) намози
Набий алайҳиссаломга яқин бўлишни истасангиз, саловотни кўпайтиринг
ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАЙ ТАРТИБДА ЎҚИЛАДИ?

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Насронийни мусулмонга айлантирган салом

  • ТИЛ ОФАТЛАРИ

  • ЧЎПОН ЙИГИТ

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2020 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори