1. «Аллоҳ ризолиги учун Рамазон (ёки Қурбон) ҳайити намозини ўқишни ният қилдим. Юзимни қибла тарафга қаратдим. Ушбу имомга иқтидо қилдим», деб ният қилинади.
2. Имом «Аллоҳу акбар», дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ (Аллоҳу акбар) такбирини айтади.
3. Ҳар ким ичида Сано дуосини ўқийди.
Сўнгра имом кетма-кет қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади. (3-2-1—2-1-3 расмлар)
4. Шундан кейин имом ичида «Аъузу»ни ва «Бисмиллаҳ»ни айтиб, овоз чиқариб Фотиҳа сурасини ва зам сурани ўқийди.
5. Руку ва саждадан сўнг иккинчи ракатга турилади. (3-4-1-5-6-5-6-5-3 расмлар)
Имом Фотиҳа сураси билан бир кичик сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади. Тўртинчи такбирдан кейин қўллар боғланмасдан рукуга кетилади ва саждалар адо этилади.(3-2-1-2-1-2-1-4-1 расмлар)
Саждадан сўнгра «Аттаҳиййат» ва «Саловот» ўқиб, салом берилиб, намоз тугатилади.