КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

"ҚАҲРАМОН МЎМИНА АЁЛЛАР" китобидан

ҲАЗРАТИ ҲАДИЧА

(Мўминлар онаси)

    Ҳазрати Ҳадича (розийаллоҳу анҳо) Расулулоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) илк завжалари, имон келтириб, «мўминлар онаси» шарафини олган биринчи мусулмон аёлдир.Ҳазрати Ҳадича исломий даъватнинг бошланишида Пайғамбаримизга далда ва кўмакчи бўлди ва бу даъватнинг собитлик билан ёйилишига ёрдам берди. Бу аёл Набийнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Қосим, Абдуллоҳ (Тоййиб ёки Тоҳир), Зайнаб, Руқаййа, Умму Кулсум ва Фотима исмли фарзандларининг волидаи мукаррамасидир.

    Оталари Ҳувайлид ибн Асад ибн Қусайй ибн Абдулузза, оналари Заида ибн Асоммнинг қизи Фотима эди. Асоммнинг тўлиқ исми шарифи Жундуб ибн Ҳарм ибн Равоҳа ибн Ҳожар ибн Абд иби Моис ибн Амир ибн Лиай ибн Ғолиб ибн Фиҳрдир.

    Ҳазрати Ҳадича ҳижратдан тахминан 68 йил, «Фил воқеа»сидан ўн беш йил олдин шарафли ва хайрли оилада дунёга келдилар. Ёшликларидан юксак ва гўзал ахлоқ эгаси қилиб тарбияландилар. Одобли ва оқила бўлганлари учун уни «Тоҳира» (озода, покиза) деб чақирар эдилар.

    Оталари Ҳувайлид Фижор жангидан олдин вафот этди. Шу сабабли марҳумнинг оиласидага барча ишларни Ҳадичанинг амакиси Амр ибн Асад ўз зиммасига олди.

   Йиллар ўтди. Ҳадича ўсиб улғайди. Шарафли насаб ва юксак одоб-ахлоққа эга бўлгани учун кўп жойлардан совчилар келар эди. Ҳадича Қусай ибн Абдуддор ўғилларининг иттифоқчиси Тамим қабиласидан Абу Хола ибн Зурора билан турмуш қурди. Хола ва Ҳинд исмли икки фарзанд кўрдилар. Жоҳилият даврида «Умму Ҳинд» (Ҳинднинг онаси) деб куня олган эдилар. Ҳинд узоқ умр кўрди. Ҳазрати Пайғамбарнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саодатли замонларига етишди ва мусулмон бўлди. Ҳазрати Алининг (каррамаллоҳу важҳаҳу) халифалик даврларигача яшади. Жамал жангида шаҳид бўлди.

Абу Хола вафот этгач, Ҳадича Маҳзум қабиласидан Отиқ ибн Оиз Абдуллоҳ ибн Умар ибн Маҳзум билан оила қурдилар. Лекин улар ўртасидаги бу турмуш узоқ давом этмади.

Шундан сўнг Ҳадича бошқа турмушга чиқмай, фарзанд тарбияси ва тижорат ишлари билан машғул бўлдилар.

Ҳадичанинг сармоялари жуда катта бўлиб, тижорий ишлари то Шомга қадар ёйилган эди.Шу сабабли карвонга бошчилик қиладиган ишончли ва ҳалол бир кишини ахтарарди. Бу даврга келиб, Абдуллоҳ ўғли Муҳаммад ал-Аминнинг тўғрисўз ва ишончли одам экани бутун Маккада овоза бўлиб кетган эди.

Ҳадича Майсара исмли қулини ўзининг савдо карвонига бошчилик қилиш таклифи билан Муҳаммад ал-Аминнинг уйига юборди. Аминус содиқ бу таклифга розилик билдирдилар.

Карвон Шом сафарига жўнаб кетди. Ҳадича эса уларни интизорлик билан кутиб, Маккада қолди.

Бир куни Майсара хожаси ҳузурига югуриб кирди. Ҳадича карвоннинг эсон-омон қайтганини кўриб, беҳад қувондилар. Майсара бу галги савдо ҳар доимгидан кўра баракотлироқ бўлганини ва сафар давомида содир бўлган бир қанча ҳайратли воқеаларни гапириб берди.Муҳаммад ал-Аминнинг гўзал ахлоқлари таърифини эшитиб, Ҳадичанинг бу инсонга меҳр-муҳаббати янада кучайди.

Муҳаммад ал-Амин Ҳадичанинг ўй-хаёлларини бутунлай банд қилган эди. «Ажабо, менинг ёшим қирқ ёшда. Муҳаммад ал-Аминнинг ёши йигирма бешда. Мен билан оила қуришга рози бўлармикан?» деган савол Ҳадичага сира тинчлик бермасди.

Ана шундай кунларнинг бирида Ҳадичанинг ҳузурига дугонаси Нафиса бинти Мунйа кириб келди. Нафиса дугонасини қийнаётган саволдан бохабар бўлгач, унга тасалли берди. Иккаласи анча вақт гаплашиб ўтирдилар. Нафиса дугонасининг ҳузуридан чиқиб, тўғри Муҳаммад ал-Аминнинг олдига борди. Салом берганидан сўш, унга:

- Ё Муҳаммад, сенинг уйланишингга нима тўсқинлик қиляпти? — дея савол берди.

Муҳаммад ул-Амин:
- Бунинг учун қўлимда етарли бисотим йўқ, - дедилар.

Нафиса кулимсиради ва секингина шундай деди:
- Агар эҳтиёжинг қондирилса, давлатга, гўзаллик ва шараф эгаси бўлган ақлли аёл томонидан таклиф бўлса, ижобат этасанми?

Муҳаммад ал-Амин:
- Ким у? - дея сўрадилар.

- Ҳувайлиднинг қизи Ҳадича...

- Агар у розилик берса, мен ҳам қабул қиламан.

Нафиса дарҳол йўлга тушди. Муҳаммад ал-Амининнг хайрли таклифга рози эканини айтиш учун Ҳадичанинг ҳузурига қушдек учиб кетди. Бу хушхабарни эшитганида Ҳадичанинг ҳам қувончи чексиз эди. Аллоҳ таолонинг унга эҳсон этган бахт, қалбидага пок орзулари ижобатнинг шуқронаси учун фақирларга хайр-эҳсонлар қилди.

Муҳаммад ал-Аминнинг амакилари Абу Толиб, Ҳамза ва Аббос Ҳадича бинти Ҳувайлиднинг уйига совчи бўлиб бордилар. Ҳадичанинг амакиси Амр ибн Асад билан маслаҳатлашиб, Муҳаммад ва Ҳадичанинг никоҳ маросими учун бир кунни тайин қилдилар. Бу хабар бутун Макка аҳлининг қулоғига етиб борди. Никоҳ куни энг аввал Абу Толиб сўзга чиқиб, маросимни очди:

- Бизларни Иброҳимнинг зурриётидан, Исмоилнинг наслидан этган, бизларни Байтнинг қўриқчилари, Ҳарамнинг идорачилари, инсонларнинг ҳаками қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Бу менинг биродаримнинг ўғли Муҳаммад ибн Абдуллоҳдир. У одоб-ахлоқ, фазилат ва ақлда барча кишилардан устундир. Тўғри, унинг давлати оз, лекин бу камчилик ҳисобланмайди. Мол-дунё ҳар нафасда йўқолишга маҳкум бир сояга, қайтариб олиш шарти билан берилган бир омонатга ўхшайди. Жиянимнинг Ҳадича бинти Ҳувайлидга нисбатан рағбати бор. Ҳадича ҳам у ҳақда айни шу фикрдадир...

Абу Толибдан сўнг Ҳадичанинг амакиси Амр ибн Асад сўзга чикди. Муҳаммад ал-Амин ва унинг оила аъзоларига ташаккур ва саломларини айтди. Биродарининг суюкли қизи Ҳадича билан Муҳаммад ал-Амнининг оила қуришларини қувонч билан қабул этганини эълон килди.Йигирмата туя кийматида маҳр белгиланди. Келиннинг уйида дастурхонлар ёзилди,қурбонликлар сўйилиб, Макка фақирларига тарқатилди. Шундай қилиб, Ҳадича бинти Ҳувайлид Муҳаммад ал-Аминга завжа бўлди.

Ҳадича Курайш йигитларининг энг гўзали ва энг фазилатлиси билан турмуш қурганидан жуда бахтиёр эди.

Бизга маълумки, бу хайрли никоҳдан олти фарзанд: Косим, Зайнаб, Руқаййа, УммуГулсум, Фотима ва Абдуллоҳ туғилдилар.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нубувват тушишидан олдин, ҳар йили бир ой давомида Маккадаги ҳаётдан узоқлашиб, Ҳиро ғорида тоат-ибодат билан машғул бўлар эдилар.Тоғдан тушгач, Каъбани тавоф килиб, уйга қайтардилар.

Бир куни Расули Акрам бутун вужудлари титраб уйга кириб келдилар ва Ҳадича онамизга:

- Мени ўраб қўйинг, мени ўраб қўйинг, — дедилар. Ҳадича нима воқеа юз берганини сўраганларида:

- Ё Ҳадича, ўзимдан қўрқдим, - дедилар. Суюкли завжалари эса эътимод ва ишонч билан:

- Йўқ, Аллоҳ сизни ҳеч қачон шарманда қилмайди. Сабр қилинг, балки бу ҳодиса бир хушхабардир. Чунки сизнинг тўғрисўз ва ҳалол инсон эканингиз ҳаммага маълум. Умид қиламанки, сиз бу умматга пайғамбар бўласиз, — дедилар. Сўнгра маслаҳат сўраб,амакиваччалари Варақа ибн Навфал ҳузурига бордилар. Варақа Расулуллоҳдан (соллаллолоҳу алайҳи ва саллам) воқеа тафсилотини эшитгач:

- Муборак бўлсин, эй Муҳаммад. Бу Мусога (алайҳиссалом) тушган фарингга Номусдир.Муҳаққақ сен бу умматнинг пайғамбари бўлибсан, - дея нидо қилди.

Бу хушхабарни эшитган Ҳадича дарҳол имон келтирди. Аллоҳга ва унинг Расулига имон келтирган, Аллоҳ оятларини тасдиқлаган илк инсон ва илк мусулмон аёл Ҳазрати Ҳадича бинти Ҳувайлид бўлдилар. Расули Акрамни (алайҳиссалом) энг қийин вазиятларда қўллаб-қувватлаган, машаққатларга тўла ҳаётида доимо Аллоҳ Расулининг ёнидан айрилмаган аёл ҳам Ҳазрати Ҳадича эдилар.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):

- Ё Ҳадича, оламларнинг Роббиси Аллоҳ таолодан Жаброил (алайҳиссалом) сенга салом келтиряпти, — дедилар. Ҳадича(розийаллоҳу анҳо):

- Салом Аллоҳга бўлсин. Салом Ундан келади ва Унга кайтади, Жаброилга ҳам салом бўлсин, - дедилар. Шу кундан эътиборан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) баракотлар ва машаққатларга тўла бўлган янги бир ҳаётни бошладилар.

Ҳазрати Ҳадича (розийаллоҳу анҳо) оғир касалликка чалиниб, ётиб қолдилар. Ўлимлари яқин эканини ҳис этиб турардилар. Бош тарафларида қизлари — Зайнаб, Фотима ва Умму Гулсум ўтиришди. Тўртинчи қизлари Руқаййа эса Ҳабашистонда эди.

Ҳазрати Ҳадича Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўнгги марта қарадилар.Мўминлар онасининг нигоҳларида соғинч ва қайғу, айрилиқ армони мужассам эди. Бироқ Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ҳадича онамизга жаннатда бирга бўлиш муждасини етказдилар (Ҳадид, 21).

Набийнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) раҳмат кўз ёшлари оқди. Қалблари чуқур алам билан тўлиб тошди. Сабрли, мукофотларни Аллоҳдан кутгувчи мўмина аёллар билан дардлашиб Зайнаб, Умму Гулсум ва Фотима ҳам унсиз йиғладилар.

Макка замонасининг саййида аёли Ҳадича бинти Ҳувайлид билан видолашди (Фажр, 27- 30).

Ҳазрати Ҳадича (розийаллоҳу анҳо) ва Абу Толибнинг вафотлари бир йилда содир бўлди.Шу сабабли Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу йилни «Қайғу йили» деб номладилар.Ҳазрати Ҳадича (розийаллоҳу анҳо) ҳижратдан тахминан уч йил олдин, олтмиш беш

ёшларида вафот этдилар. Ҳожун қабристонига дафн этилдилар. Бутун қурайш қавми Ҳазрати Ҳадичага (розийаллоҳу анҳо) ва Абу Толибга аза очди. Аллоҳ Ҳадича онамиздан рози бўлсин ва уни ҳам охират неъматлари билан рози этсин.

Ҳазрати Ҳадича ҳузури илоҳийга кетди. Бироқ унинг хотираси улуғ хонадон ахдлари қалбида, барча мўминлар юрагида боқий қолди.

Ҳазрати Ҳадичанинг (розийаллоҳу анҳо) сиймолари Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўз ўнгидан ҳеч кетмас эди. Бу ҳақда Ҳазрати Ойиша (розийаллоҳу анҳо) шундай дейдилар: "Расулуллоҳни ҳеч қайси бир завжаларидан Ҳадичадан рашк қилганимчалик қизғонмадим. Ҳолбуки, унинг даврига етишмаган эдим. Бироқ Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни кўп эслар эдилар».

Ҳазрати Ҳадича (розийаллоҳу анҳо) ҳаётлик пайтларида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бошқа ҳеч аёлга уйланмадилар.

Ҳовла бинти Ҳаким:

— Ҳадича бинти Ҳувайлиднинг йўқлиги боис ёлғизликни ҳис қилаётганга ўхшайсиз, ё Расулуллоҳ! - деб сўраганида:

— Валлоҳи, шундай. У уйимнинг саййидаси, фарзандларимнинг онаси эди, — дея жавоб бердилар.

Ҳовла бинти Ҳаким бошқа бир киши билан турмуш қуришни таклиф қилганида Расули Акрам шундай дедилар:

— Ҳадичадан бошқа кимга уйлана оламан?

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ҳазрати Ҳадичани (розийаллоҳу анҳо) доимо эслар ва шундай дер эдилар: «Инсонлар мени инкор этганларида, у менга имон келтирди. Мени ёлғончиликда айблаганларида, у ишонч билдирди. Инсонлар мени маҳрум этганларида, мол-давлати билан менга ёрдам берди. Аллоҳ менга бошка аёлларимдан бермаган фарзандларимни эҳсон этди». Қачон бир қўй сўйилса, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларга аввало: «Ҳадичанинг дўстларини тўйдиринг», дер эдилар.

Абдуллоҳ ибн Аббос ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ерга тўрт чизиқ чиздилар ва биздан сўрадилар:

— Бу нима, биласизларми?
— Аллоҳ ва Расули яхшироқ билгучидир, — дедик.
— Оламларнинг энг хайрли аёллари тўрт кишидир: Марям бинти Имрон, Фиръавннинг

хотини Осиё бинти Мазоҳим, Ҳазрати Ҳадича бинти Ҳувайлид ва Фотима бинти Муҳаммаддир, — дедилар.

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ҳазрати Ҳадича ҳаётлик даврида ҳузурларита келган аёллардан бирини кўрсалар, чеҳралари очилиб, севинар эдилар. Саҳобаларга: «Уни икром килинг, Ҳадича уни севарди», деб айтар эдилар.

Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафодор завжа бўлган, муттақий ва карима аёл Ҳазрати Ҳадича онамизни Аллоҳ раҳмат айлаган бўлсин. Омин.

Юқори