XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • ПОКЛИК

ПОКЛИК

ТАҲОРАТ

Ислом дини ҳам вужуд, ҳам қалб тозалигига катта аҳамият берган бир диндир. Севикли пайғамбаримиз бизга шундай насиҳат қиладилар:

«Кучингиз етгунча тозаликка риоя этингиз, чунки Аллоҳ таоло Ислом динини тозалик устига бино қилди. Жаннатга ҳам фақат тоза бўлганлар киради» («Жомиус-сағир», 1-жилд, 133-бет).

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Моида сураси 6-оятида шундай марҳамат қилади (мазмуни):

«Эй имон келтирганлар! Намоз (ўқиш) га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингизлар, бошларингизга масҳ тортингизлар ва оёқларингизни (ювингизлар)!». Бинобарин, динимизнинг устуни ҳисобланган намозни адо этмоқ учун албатта таҳоратли бўлиш шартдир.

ТАҲОРАТ ОЛИШ ТАРТИБИ

1. Аввало, таҳорат олишга ният қилиниб, «Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», дейилади.

2. Қўллар бандигача уч марта ювилади. Бармоқда узук бўлса, қимирлатиб, остига сув югуртирилади.

3. Ўнг қўлда сув олиниб, оғиз уч марта ғарғара қилиб чайилади ва мисвок қилинади.

4. Бурунга ўнг қўл билан уч марта сув тортилиб, чап қўл билан қоқиб тозаланади.

5. Юз уч марта ювилади. 6. Аввал ўнг қўл тирсаклар билан қўшиб ишқалаб ювилади.

7. Сўнгра чап қўл тирсаклар билан қўшиб ишқалаб ювилади.

8. Ҳовучга сув олиб, тўкиб ташлаб, ҳўли билан бошнинг ҳамма қисмига масх тортилади.

9. Кўрсаткич бармоқ билан қулоқларнинг ичи, бош бармоқлар билан эса қулоқ орқаси масх қилинади.

10. Иккала кафтнинг орқаси билан бўйин масх қилинади.

11. Чап қўл билан ўнг оёқни ошиқ (тўпиқ) билан қўшиб ва бармоқлар орасини (ишқалаб) уч марта ювилади.

12. Чап оёқ ҳам шу тарзда уч марта ювилади. Тирноқларга сурилган лак, теридаги ҳар хил бўёқлар кетказилмасдан олинган таҳорат саҳиҳ (ҳақиқий) ҳисобланмайди. Таҳорат олаётганда гапирмаслик, эҳтиёждан ортиқ сув ишлатмаслик, уст-бошга сув сачратмаслик керак.

ТАҲОРАТНИ БУЗАДИГАН ҲОЛЛАР

1. Баданнинг бирор жойидан қон ёхуд йиринг чиқиб оқиши.

2. Оғиз тўлиб қусиш.

3. Кичик ё катта ҳожат.

4. Ел чиқиши.

5. Милк қонаб, тупурганда тупук рангининг қизил бўлиши;

6. Ҳушдан кетиш;

7. Намоз ўқиётиб, ёнидаги одам эшитадиган даражада кулиш.

ҒУСЛ

Уйқуда эҳтилом бўлиб қолинганида, жинсий алоқадан кейин ҳамда аёллар ҳайз ва нифос ҳолатидан чиқишгач, ғусл (бутун баданни сув билан ишқалаб ювиш) фарздир. Бундан ташқари, ҳар жума ва ҳайит намозлари олдидан ғусл қилиш суннат – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бажарган амаллардандир.

1. Оғизга сув олиб ғарғара қилиш.

2. Бурунга, ачиштиргунча сув тортиш.

3. Бутун баданни тозалаб ювиш.

Ғусл қуйидаги тартибда қилинади:

1. «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» дейилади ва ғуслга ният қилинади: «Навайту ан ағтасила ғуслан минал жан`абати рафъан лил ҳадаси ва истиб`аҳатан лис-сол`ати тақоррубан миналл`оҳи таъ`ала». Маъноси: Нопокликни кетказиш, намоз ўқишни жоиз этиш ҳамда Аллоҳга яқинлик истаб ғуслни ният қилдим.

2. Қўллар ювилгач, бадан маний ёхуд бошқа нопок нарсалардан тозаланади.

3. Белгиланган тартибда таҳорат олинади. Аввал бошга, кейин ўнг ва чап елкага сув қуйилиб, бутун бадан яхшилаб ювилади. Бу ювинишда баданда игнанинг учидай қуруқ жой қолса ҳам, ғусл мукаммал олинмаган ҳисобланади. Ғуслга эҳтиёжманд киши оғзи ва бурнини чайиб, сўнг чўмилса ҳам, ғусл олган ҳисобига ўтади.

ТАЯММУМ

Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 43-оятида шундай марҳамат қилади (мазмуни): «Бордию бетоб ё сафарда бўлсангизлар ёки сизлардан бирортангиз ҳожатхонадан чиққан бўлса ёхуд хотинларингиз билан яқинлик қилган бўлсангиз-у сув топа олмасангиз, покиза ер (тупроқ, тош, қум, чанг кабилар) билан таяммум қилиб, юзларингиз ва қўлларингизга суртинг. Албатта, Аллоҳ афв этувчи ва кечирувчидир». Таяммум қилишда таҳоратга ёки ғуслга ҳам ният қилинади. Ҳар иккисини қўшиб ният қилиш ҳам мумкин. Таяммум олиш тартиби қуйидагичадир:

1. Енгларни тирсакларигача шимариб «Таҳорат (ёки ғусл) учун таяммум олишга ният қилдим», деб кўнгилдан ўтказилади.

2. «Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», дейилади ва қўллар, бармоқлари очиқ ҳолда, тупроқ ёки тупроқ жинсидан бўлган бирор нарсага бир марта урилади.

3. Қўлларнинг ичи (кафт) билан юзга масх тортилади.

4. Қўлларни иккинчи бор тупроқ ёки тупроқ жинсидан бўлган нарсага уриб, чап қўлнинг кафти билан ўнг қўлга тирсаги билан қўшиб, ўнг қўл кафти билан эса чап қўлга айни тарзда масх этилади. Таяммумни бузадиган ҳоллар:

1. Таҳоратга яроқли сув топиши.

2. Бадандаги яра ёки (бошқа) узр туфайли таяммум олган кишидан бу ҳолатларнинг кетиши.

3. Таҳоратни бузадиган ҳоллар таяммумни ҳам бузади.

АЁЛЛАРГА ХОС ҲОЛАТЛАР

Балоғат ёшига етган қизлар ва аёлларга хос уч ҳолат мавжуд:

I. Ҳайз ҳолати. Ҳайз энг ками уч кун, кўпи билан ўн кун бачадондан келадиган қондир. Бу кунлар ичида қон давомли келмасдан, ора-сира тўхташи ҳам мумкин. Бироқ оралиқдаги бу кунлар ҳам ҳайз кунлари ҳисобланади. Ҳайз кунлари аёлларга қуйидаги амаллар тақиқланади:

1) намоз ўқиш;

2) рўза тутиш;

3) Қуръон ўқиш. Бироқ ҳайз ҳолидаги Қуръон муаллимаси Қуръон ўқиш нияти билан эмас, толибага ўргатиш мақсадида ҳарфма-ҳарф, сўзма-сўз Қуръон ўргатиши мумкин;

4) Қуръони каримга қўл теккизиш;

5) Каъбани тавоф этиш;

6) масжидга кириш;

7) эри билан жинсий алоқада бўлиш.

Аёллар ҳайз кўрган кунлари ўқиёлмаган намозларининг қазосини ўқимайдилар, бироқ тутолмаган рўзаларини кейин тутадилар. Ҳомиладор аёллар ҳайз кўрмайдилар.

II. Нифос ҳолати. Аёлларда туққандан сўнг бачадондан қирқ кунгача келадиган қон нифос қонидир. Бу қон қирқ кундан олдин ҳам тўхташи мумкин. Қон тўхтаган куни ғусл олиб ибодатларда давом этилади. Қирқ кун ичида қон келиши яна бошланиб қолса, қон тўхтаган олдинги кунлар ҳам нифос ҳолатидаги кунлар ҳисобланади. Ҳайз кунларида тақиқланган (ҳаром саналган) амаллар нифос ҳолатида ҳам тақиқланади. Бу кунларда ўқилмаган намозлар қазо қилиб ўқилмайди, тутилмаган рўзаларнинг қазоси тутилади.

III. Истиҳоза. Хасталик туфайли аёлларда таносил узви йўли билан бачадондан эмас, томирдан келадиган қон изтиҳоза қонидир. Ҳайз қонининг ўн кундан ошиғи ва уч кундан оз давом этгани, кўзи ёригач нифоснинг қирқ кундан ортиқ давом этгани ва ҳомиладорлик пайтида келадиган суюқликлар истиҳозадир. Бундай ҳолатлар аёллар учун узрли саналади.

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • ТАРОВЕҲ

  • Рамазоним келди!

  • Қўқон шаҳар масжидларида 2021 йил Рамазон ойи хатми Қуръонга ўтувчи қорилар рўйхати

  • Индонезияда «Имом ал-Бухорий» масжиди очилди

  • 2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2021 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори