Hilol eBook

Бу дастур ёрдамида Сиз e-hilolnashr.uz саҳифасидан харид қилган электрон китоблардан фойдаланишингиз мумкин.

Саҳифамиздан харид қилган китобларингиздан ушбу дастурда фойдаланиш учун дастурдаги кириш қисмига логин ва паролингизни киритсангиз харидларим бўлимида китобларингиз қўшилади

Дастур орқали тўғридан тўғри рўйхатдан ўтиш, китоблар билан танишиш ва харид қилиш имконияти ҳам мавжуд.

Дастурда электрон китобларни ўқиш учун кўпкина қулайликлар бор. Жумладан дастурни ўзигизга мослаб созлашингиз, керакли сўзларни излашингиз, мундарижа бўйлаб ўтишингиз мумкин.

Ушбу дастур орқали китобларни Сиз AppStore даги аккаунтингиз орқали ҳам харид қилишингиз мумкин. Шунингдек саҳифамиздан харид қилган китобларингиздан ҳам iOS жихозларида фойдаланишингиз мумкин.

Ушбу дастурда фақат электрон китоблардан фойдаланиш мумкин. Саҳифамиздаги аудио китоблар эса фақат Android ва Windows тизимида ишлайди. Яқин кунларда iOS учун ҳам аудио китоблар қўшилиши режалаштирилган

Дастурдаги китоб ва материаллар муаллифларга тегишли бўлиб уларнинг рухсатисиз ноқонуний кўчириш, кўпайтириш ва тарқатиш мумкин эмас.