КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

ШАЙҲУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

    Амир Умархоннинг хонлик даврида Зокирхўжа эшон Намонгоний хон саройида шайхулислом даражасида иш юритган. Яшаган жойлари шу маҳалла ҳудудида бўлиб, катта мулк ҳамда обрўга эга бўлган.  Кейинчалик гузарга нисбатан "Шайҳул-ислом" деб айтилиши расм бўлган.

    Худоёрхон даврида мазкур масжид ҳудудида Саид Аҳмадбой яшаган бўлиб, ички ва ташқи ҳовлига эга бўлган. Кейинчалик маҳалла оқсоқоллари саъй-ҳаракати туфайли Аҳмадбой ташқи ҳовлисини масжид учун ажратиб берган. 1912 - йилда Масжид сифатида ҳисобга олинади. 1913- йилга келиб эса расман рўйхатга олинади.

    Юқоридагилар Хон ўрдасининг катта илмий ходими Муҳаммад Яҳёхон Дадабоевнинг тарихий қўлёзмаларидан олинган.

МАСЖИД ҲОДИМЛАРИ

Салимов Фазлиддин Носирович

Масжид имом Хатиби

Ходжаев Мухсинжон Умархонович

Масжид ноиб имоми

МАСЖИД ТАНИҚЛИЛИК БЕЛГИСИ

    Ушбу белгида битилган "Шайхул-Ислом" араб ёзувидаги жумла муаллифи хаттотлар сулоласи вакили хаттот Муҳаммад Солиҳ Маматов ҳамда қиблагохлари хаттот Ислом Маматов томонидан Сулс хатида ёзилган.

    Белгининг атрофини безаб турган нақшинкор безаклар уста Олим Омонов томонидан чизилган.

    "Шайхул-Ислом" таниқлилик белгисини қоғоздан электрон шаклга Абдураҳим Ғозиев ва хаттот Муҳаммад Слоиҳ Маматов келтирган.

    2018 йилнинг 20-сентябрь кунидан бошлаб "Шайхул-Ислом" таниқлилик белгиси янги кўринишга ўзгартирилди. Танитиқли белги атрофига "Жомеъ масжиди" деб ёзилган. Нақшинкор ёзувлар хаттот Ислом Маматов томонидан чизилган.

ВЕБ САХИФА АЪЗОЛАРИ

Фазлиддин Салимов

XUTBA.UZ — Веб сахифаси ва ижтимоий тармоқлари хамда шахар масжидлари фаолиятини ёритишда Алоқалар бўлими

Иқбол Юсуф

XUTBA.UZ — Веб сахифаси ва ижтимоий тармоқлари учун Тасвирга олиш ходими

Аббосхон Мухаммадамин

XUTBA.UZ - Веб сахифа асосчиси, дастурловчи ва дизайнер.
Юқори