ИЙМОН
Қуйидагиларга ишонган киши имонлидир:
1) Аллоҳга;
2) Аллоҳнинг фаришталарига;
3) Аллоҳнинг китобларига;
4) Аллоҳнинг пайғамбарларига;
5) Охират кунига;
6) Тақдирга, яъни яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига;
7) Ўлимдан кейин қайта тирилмоққа.
ИМОН КАЛИМАЛАРИ
«Л`а ил`аҳа иллалл`оҳ, Муҳаммадур расул`уллоҳ».
Маъноси:
«Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир». «Ашҳаду алл`’а ил`аҳа иллалл`оҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳ`у ва рас`улуҳ». Маъноси: «Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқлигига ва Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва элчиси эканига иқрорман».
1. Калимаи тоййиба
Л`а ил`аҳа иллалл`оҳу Муҳаммадур рос`улулл`оҳ.
Тўғри сўз: Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир! Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир!
2. Калимаи шаҳодат
Ашҳаду алл`а ил`аҳа иллалл`оҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳ`у ва рос`улуҳ.
Иқрорлик сўзи: Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ)нинг йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига иқрорман.
3. Калимаи тавҳид
Ашҳаду алл`а ил`аҳа иллалл`оҳу ваҳдаҳ`у л`а шар`ика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд(у) йуҳй`и ва йум`ит(у) ва ҳува ҳаййул л`а йам`ут(у), бийадиҳил хойр(у) ва ҳува ъал`а кулли шай’ин қод`ир. Танҳолигига иқрорлик сўзи:
Танҳо Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқлигига иқрорман! Аллоҳнинг шериги йўқдир. Мулк Аллоҳникидир. Мақтов Аллоҳгадир. (Аллоҳ) тирилтиради ва ўлдиради. Аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир!
4. Калимаи радди куфр
Алл`оҳумма инн`и аъ`узу бика мин ан ушрика бика шай’ан ва ан`а аълам. Ва астағфирука лима л`а аълам. Иннака анта ъалл`амул ғуй`уб.
Куфрни қайтариш сўзи: Аллоҳим, Сендан ўзим билганим ҳолда Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Сендан ўзим билмаганим ҳолда ширк қилиб қўйган бўлсам, кечишингни тилайман. Албатта, Сен ғайбларни билгувчи Зотсан.
5. Калимаи истиғфор
Астағфирулл`оҳ, астағфирулл`оҳ, астағфирулл`оҳа таъ`ал`а мин кулли замбин азнабтуҳ`у ъамдан ав хотоан сиррон ва ъал`анийаҳ. Ва ат`убу илайҳи миназ замбиллаз`и аъламу ва миназ-замбиллаз`и л`а аълам. Иннака анта ъалл`амул ғуй`уб.
Гуноҳларни кечишини сўраш сўзи: Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган ҳамма гуноҳларимни кечишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Аллоҳга қайтаман. Албатта, Сен ғайбларни билгучи Зотсан.
6. Калимаи тамжид
Субҳ`аналл`оҳ вал ҳамду лилл`аҳ ва л`а ил`аҳа иллалл`оҳу валлоҳу акбар. Л`а ҳавла ва л`а қуввата илл`а билл`аҳил ъалиййил ъаз`им. М`а ш«аалл`оҳу к`ана ва м`а лам йаша’лам йакун.
Улуғлаш сўзи: Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқдир. Ва мақтов Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир! Аллоҳ улуғдир. Мутлоқ куч ва қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқдир. Аллоҳ ниманики хоҳласа, бўлади, ниманики хоҳламаса, бўлмайди.
ИЙМОНИ МУЖМАЛ
`Аманту билл`аҳи кам`а ҳува би асм`аъиҳ`и ва сифатиҳ`и ва қобилту жамийъа аҳк`амиҳи ва арк`аниҳи.
Аллоҳни исми ва сифатлари билан танидим ва барча буюрган ҳукмларини қабул қилдим.
ИЙМОНИ МУФАССАЛ
`Аманту билл`аҳи ва мал`аикатиҳ`и ва кутубиҳ`и ва русулиҳ`и вал йавмил `ахири вал қодари хойриҳ`и ва шарриҳ`и миналл`оҳи таъ`ал`а вал баъси баъдал мавт.
Мўминликнинг батафсил ифодаси: Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират кунига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишига ва ўлимдан кейин қайта тирилишга ишондим.