МАСЖИД ТАРИХИ

 

  “Мадрасаи Мир” масжиди Нақшбандия тариқати пири комилларидан бўлмиш Муҳаммад Яъқуб Оҳунд фатволари билан Қўқон хони  Норбўтабек томонидан 1799-йилда қурилган. Норбўтабек Қўқон хонлигининг энг адолатли ва узоқ муддат ҳукм сурган хонларидан ҳисобланган. Масжид 1924 йилгача фаолият кўрсатиб келган.

 

1919 йилда мадраса ҳали фаолият кўрсатиб турган пайтда унинг катта қисмини Қизил аскарлар ўз ихтиёрига олган. Айрим  хоналар аскарлар ётоқхонаси(казарма)га, айрим хоналар отхонага айлантирилган. Мадраса  бутунлай ёпилгач, унинг биносига Қизил аскарларнинг оилалари, кейинроқ эса мамлакат(СССР)нинг турли жойларидан кўчириб келтирилган ҳар хил миллатли оилалар жойлаштирилди. 1943 йилда диний эътиқодга бироз йўл очилиб, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси таъсис этилгач, Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида ҳам биттадан масжид очишга рухсат этилган. Ўшанда ҳам мадраса иншоотининг бир қисми—масжид хонақаси, катта дарсхона ва ташқаридаги хоналар масжид ихтиёрига берилди. Унинг  ҳовлисидаги қирқдан ортиқ ҳужралар ва  38 га 38 метрли ҳовлиси умумий ҳовлига айлантирилиб, у ерда  ҳар хил миллат вакиллари яшар эдилар. Энг ачинарлиси, шундай табаррук мадраса ҳовлиси улар томонидан оёқ ости қилиниб, ҳатто ит боқишгача йўл қўйилган эди.

Истиқлолнинг илк йиллариданоқ  тамирланиб бутунлай бошқча кўринишга эга бўлган. 

Мадрасада таҳсил олган машҳур кишилар

Мадрасада таҳсил олган машҳур кишилардан қуйидагиларнинг номлари ҳужжатларда сақланиб қолган:

1.Фарғона кандакорлик мактаби асосчиси—уста Отауллоҳ Хўқандий. У киши мадрасанинг биринчи толиби илмларидан.

2.  Шоир Низомий Хўқандий

3. Шоир Акмал Хўқандий

4. Шоир  “Зарбул-масал” муаллифи Муҳаммад Шариф Гулҳаний

5. Шоир Писандий

6. Хаттот ва шоир Рожий Хўқандий

7. Машҳур меъмор, Худоёрхон ўрдаси меъмори Мир Убайдулло Хўқандий

8. Машҳур меъмор, муҳандис,  уста Бозор Румий

9. Шоир Муҳаййир Хўқандий

10. Кандакор  уста Алиназар қори Хўқандий

11. Фарғона наққошлик мактаби асосчиси, ”Сирчи қори” номи билан машҳур уста Саид Маҳмуд Норқўзиев

12. Мулло Аслиддин қоғозгар, Қўқон қоғозини ишлаб чиқарган уста

МАДРАСА МАНЗИЛИ

Юқори