СИЙРАТ САЛНОМАСИ
Пайғамбаримиз соллаллоҳу аълайҳи вассалламнинг Пайғамбарликдан олдинги ҳаётлари.
Ҳижратдан аввалги 53-54 йиллар (милодий 570-йил охири ёки 571-йил боши) Пайғамбаримиз соллаллоҳу аълайҳи вассалламнинг оталари Абдуллоҳ Мадинада вафот этди.
Ҳижратдан аввалги 53-йил муҳаррам ойи (милодий 571-йил феврал охири ёки март боши) Фил воқеаси бўлиб ўтди.
Ҳижратдан аввалги 53-йил рабиъул аввал ойи 8.9.10 ёки 12-кунлардан бири (милодий 571-йил 19-23апрел) Пайғамбаримиз соллаллоҳу аълайҳи вассаллам Маккада таваллуд топдилар.
Ҳижратдан аввалги 49-йил (милодий 575-йил) Пайғамбаримиз соллаллоҳу аълайҳи вассаллам тўрт ёшларида *Шаққус-садр* ҳодисаси рўй берди.
Ҳижратдан аввалги 47-йил (милодий 577-йил) Пайғамбаримиз соллаллоҳу аълайҳи вассаллам олти ёшларида оналари Омина вафот этди.
Ҳижратдан аввалги 41-йил (милодий 583-йил) Пайғамбаримиз соллаллоҳу аълайҳи вассаллам ўн икки ёшларида амакилари Абу Толиб билан тижорат карвонида шом диёрига бориб келдилар. Роҳиб Баҳийра у зотни пайғамбарлик аломатлари орқалик таниди.
Ҳижратдан аввалги 34-йил Зулқада ойи (милодий 590-йил) Пайғамбаримиз соллаллоҳу аълайҳи вассалламйигирма ёшларида *Фижор* уриши бўлди; уришдан сўнг шу ойда Қурайшнинг бешта уриғи мазлумларни ҳимоя қилиш мақсадида *Хилфул фузул* иттифоқини тузишди(бу иттифоқ мажлисида Пайғамбаримиз ҳам қатнашганлар).
Ҳижратдан аввалги 28-йил (милодий 595-йил) Пайғамбаримиз соллаллоҳу аълайҳи вассаллам йигирма беш ёшларида Хадийжа (р.а)нинг тижорат карвонини Шом ўлкасига олиб бориб келдилар ва икки ой ўткач, у кишига уйландилар.
Ҳижратдан аввалги 18-йил (милодий 605-йил) Пайғамбаримиз соллаллоҳу аълайҳи вассаллам ўттиз беш ёшларида Каъбани қайта қуриш ишларида иштирок этиб, *Ҳажарул асвад*ни жойига қўйиш муаммосини донолик билан ҳал қилдилар.
Ҳижратдан аввалги 15-йил Рамазон ойи (милодий 608-йил август-сентябр) Пайғамбаримиз соллаллоҳу аълайҳи вассаллам қамарий ўттиз саккиз ярим ёшларида Хиро ғорига чиқиб таҳаннус ва муроқаба ибодатлари бтлан машғул бўла бошладилар. Келгуси йил Рамазонда ҳам.
Ҳижратдан аввалги 13-йил рабиъул аввал ойи (милодий 610-йил феврал) Пайғамбаримиз соллаллоҳу аълайҳи вассаллам қамарий қирқ ёш, шамсий ўттиз саккиз ёшу тўққиз ойликларида рост туш кўриш, маккадаги катта бир тошнинг у зотга салом бериши каби пайғамбарлик аломатлари кўрина бўшлади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу аълайҳи вассалламнинг Пайғамбарлик ҳаётлари
Макка даври
Ҳижратдан аввалги 13-йил, Пайғамбарликнинг 1-йили Рамазон ойи, душанба кечаси (милодий 610-йил август) Пайғамбаримиз соллаллоҳу аълайҳи вассаллам қамарий қирқ ярим ёш, шамсий ўттиз тўққиз ёшу уч ойликларида Аллоҳ таоло у зотга ваҳий юбордива у зот Набий бўлдилар; орадан бир ойча вақт ўтиб, иккинчи ваҳий келганида, у зот Расул бўлдилар.
Пайғамбарликнинг 1-4 йиллари (милодий 610-613-йиллар) ислом динига махфий даъват қилинди.
Пайғамбарликни 4-йили (милодий 613-йил) Ислом динига ошкора даъват ишлари бошланди.
Пайғамбарликнинг 5-йили ўрталари (милодий 614-йил) Пайғамбаримиз соллаллоҳу аълайҳи вассаллам Арқам (р.а)нинг уйини таълим-тарбия масканига айлантирдилар.
Пайғамбарликнинг 5-йили ражаб ойи (милодий 614-йил апрел-май) 16 нафар саҳоба маккадан Ҳабашистонга ҳижрат қилди ва уч ой ўтиб, шаввол ойида келди (бу ислом тарихида “Ҳабашистонга қилинган биринчи ҳижрат” номи билан қайд қилинган).
Пайғамбарликнинг 6-йили (милодий 614-615-йиллар) 100-102 нафар саҳоба Ҳабашистонга ҳижрат қилди (бу ислом тарихида “Ҳабашистонга қилинган иккинчи ҳижрат” номи билан қайд қилинган).
Пайғамбарликнинг 6-йили Зулхижжа ойи (милодий 615-йил сентябр) Ҳамза ибн Абдулмуталлиб билан Умар ибн Хаттоб (р.а)лар мусулмон бўлишди.
Пайғамбарликнинг 7-10-йиллари (милодий 615-618-йил) Қурайш мушриклари Бану Ҳошим, Бану Мутталиб уруғлари билан мусулмонларни уч йил иқтисодий ва ижтимоийқамалда ушлаб туришди.
Пайғамбарликнинг 9-йили (милодий 617-йил) “Ойнинг иккига бўлиниши” мўжизаси рўй берди.
Пайғамбарликнинг 10-йили (милодий 619-йил) “Маҳзунлик йили” Ражаб ойида Ҳадийжа (р.а) вафот этдилар; Шаввол ойида Пайғамбаримиз соллаллоҳу аълайҳи вассаллам Сақиф қабиласини қуллаб-қувватлшини умид қилиб Тоифга бордила, бироқ у ердан озору азиятлар кўриб қайтдилар.
Пайғамбарликнинг 11-йили Зулхижжа ойи (милодий 620-йил июл) Мадиналик олти нафар йигит мусулмон бўлди.
Пайғамбарликнинг 12-йили Зулхижжа ойи (милодий 621-йил июл) Пайғамбаримиз соллаллоҳу аълайҳи вассаллам ўн икки нафар ансорий саҳобадан байъат олдилар (бу “Ислом тарихида” биринчи Ақаба байъти” деб номланган).
Пайғамбарликнинг 13-йили, ҳижратдан бир йил олдин, рабиъул аввал ойи (милодий 621-йил) Исро ва Мерож ҳодисаси рўй берди; беш маҳал намоз фарз қилинди.
Пайғамбарликнинг 13-йили Зулҳижжа ойи ташриқ кунларининг ўртаси (милодий 622-йил июн охири) Пайғамбаримиз соллаллоҳу аълайҳи вассалламетмиш беш нафар ансорий саҳобадан байъат олдилар (бу “Ислом тарихида иккинчи Ақаба байъати” номи билан машҳурдир).
Пайғамбарликнинг 13-йили зулҳижжа ойининг ўртаси 14-йили сафар ойи охири (милодий 622-йил июл, сентябр) саҳобалар Маккадан Мадинага оммавий ҳижрат қилдилар.
Пайғамбарликнинг 14-йили 27-сафар, жумъага ўтар кечаси (милодий 622-йил 9сентябр) Пайғамбаримиз соллаллоҳу аълайҳи вассаллам Абу Бакр (р.а) билан Савр тоғидаги махфий бир ғорда яшириндилар ва у ерда уч кун қолдилар.



