КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

МАСЖИД ТАРИХИ

    Амир Умархоннинг хонлик даврида Зокирхўжа эшон Намонгоний хон саройида шайх ул-ислом даражасида иш юритган. Яшаган жойлари шу маҳалла ҳудудида бўлиб, катта мулк ҳамда обрўга эга бўлган.  Кейинчалик гузарга нисбатан "Шайх Ул-Ислом" деб айтилиши расм бўлган.

    Худоёрхон даврида мазкур масжид ҳудудида Саид Аҳмадбой яшаган бўлиб, ички ва ташқи ҳовлига эга бўлган. Кейинчалик маҳалла оқсоқоллари саъй-ҳаракати туфайли Аҳмадбой ташқи ҳовлисини масжид учун ажратиб берган. 1912 - йилда Масжид сифатида ҳисобга олинади. 1913 - йилга келиб эса расман рўйхатга олинади.

    Юқоридагилар Хон ўрдасининг катта илмий ходими Муҳаммад Яҳёхон Дадабоевнинг тарихий қўлёзмаларидан олинган.

МАСЖИД ТАНИҚЛИЛИК БЕЛГИСИ

    Ушбу белгида битилган "Шайх Ул-Ислом" араб ёзувидаги жумла муаллифи хаттотлар сулоласи вакили хаттот Муҳаммад Солиҳ Маматов ҳамда қиблагохлари хаттот Ислом Маматов томонидан Сулс хатида ёзилган.

    Белгининг атрофини безаб турган нақшинкор безаклар уста Олим Омонов томонидан чизилган.

    "Шайх Ул-Ислом" таниқлилик белгисини қоғоздан электрон шаклга Абдураҳим Ғозиев ва хаттот Муҳаммад Слоиҳ Маматов келтирган.

    2018 йилнинг 20-сентябрь кунидан бошлаб "Шайх Ул-Ислом" таниқлилик белгиси янги кўринишга ўзгартирилди. Танитиқли белги атрофига "Жомеъ масжиди" деб ёзилган. Нақшинкор ёзувлар хаттот Ислом Маматов томонидан чизилган.

МАСЖИД ҲОДИМЛАРИ

Салимов Фазлиддин Носирович

Масжид имом Хатиби

Ходжаев Мухсинжон Умархонович

Масжид ноиб имоми

МАСЖИД МАНЗИЛИ

Юқори