XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • РЎЗА

РЎЗА

«Рўза» араб тилида сиём деб аталиб, луғатда бир нарсадан ўзини тиймоқликни билдиради.
Шариат истилоҳида эса, тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзни тиймоқликдир.
Рўзани очувчи нарсалар деганда емоқ, ичмоқ, жинсий яқинлик қилмоқ ва рўзани очиб юборадигон бошқа нарсалар тушунилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини тутмоқни фарз қилди. Унда осмонларнинг эшиклари очилур. Унда жаҳаннамнинг эшиклари ёпилур. Унда ўзбошимча шайтонлар кишанланур. Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батаҳқиқ, маҳрум бўлибди, дедилар.
Насаий ва Байҳақий ривоят қилганлар.

Рўзанинг фазилати

Рўзанинг фазилати буюк, савоби улкандир. Уни Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким билмайди. Унинг фазилати ва савобидан маҳрум бўлган кимса ҳақиқий маҳрумдир.
Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рўза қалқондир. (Рўзадор) фаҳш сўз айтмасин, жоҳиллик ҳам қилмасин. Кимдир у билан уришмоқчи ёки сўкишмоқчи бўлса, икки марта «Мен рўзадорман», десин. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, рўзадорнинг оғзидан келган ҳид Аллоҳ таолонинг наздида мушкнинг ҳидидан яхшироқдир».
Аллоҳ таоло айтади: «(Бандам) Мени деб таоми, ичимлиги ва шаҳватини тарк қилади. Рўза Мен учундир, унинг мукофотини ҳам Ўзим бераман. Бир яхшиликка ўн баробар (савоб) бор».
Қуртубий айтади: «Аллоҳ таолонинг рўзани Мен учун деб хослаган. Ваҳоланки, ибодатларнинг барчаси У Зот учундир. Шунинг учун рўза икки жиҳати туфайли бошқа ибодатлардан ажралиб туради:

Биринчиси: Рўза бандани бошқа ибодатлар тўсмаган нарсадан – нафс лаззатлари ва шаҳватларидан тўсади.

Иккинчиси: Рўза банда билан Робби орасидаги бир сир бўлиб, у сир фақат У Зотгагина зоҳир бўлади. Шунинг учун ҳам У Зот рўзани Ўзи учун хослаб олган. Рўзадан бошқа ибодатлар ҳаммага кўринади, шунинг учун баъзилар уларни сохтакорлик, риё учун, хўжакўрсинга қилиши мумкин. Шу боис Аллоҳ рўзани бошқа ибодатлардан фарқли равишда Ўзи учун хослаган».

Рамазон ойининг фазилатларидан бири шуки, бу ойда раҳмат эшиклари очилади, жаҳаннам эшиклари ёпилади, шайтонлар занжирбанд этилади.

Имом Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазон келса, жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади», дедилар».
Рамазон ойининг яна бир фазилати шуки, рўзадорлар учун жаннатда махсус, алоҳида дарвоза бор бўлиб, ҳақиқий рўза тутганлар жаннатга ўша дарвозадан киришади, бу дарвозадан уларда бошқа ҳеч ким кирмайди.

Маълумот ISLOM.UZ портали саҳифасидан олинди

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Рамазоним келди!

  • Қўқон шаҳар масжидларида 2021 йил Рамазон ойи хатми Қуръонга ўтувчи қорилар рўйхати

  • Индонезияда «Имом ал-Бухорий» масжиди очилди

  • 2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

  • РАМАЗОН ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2021 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори