XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • ДУО ВА ЗИКР

ДУО ВА ЗИКР

ДУО

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 186-оятида шундай марҳамат қилади:

«Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлига юришлари учун (улар ҳам) менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва менга имон келтирсинлар».

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом дуо ҳам ибодат эканини марҳамат қиладилар. Бинобарин, намоз сўнгида Пайғамбаримиз томонларидан тавсия қилинган ушбу дуоларни ўқиш мақсадга мувофиқдир:

Эй Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин.

Илоҳо, мен Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва ғино (бировга муҳтож бўлмаслик ҳолатини) сўрайман.

Аллоҳим, мени афу эт, ёрлақа, тўғри йўлдан бошла, менга офият бер, ҳалолдан ризқлантир.

Қалбларимизни ризолигингга уйғун бўлган амал ва ибодатга томон йўналтир.

Парвардигоро, дош бериб бўлмайдиган балодан, инсонни ўлимга қадар судраб борувчи (мол, жон, оилага тааллуқли) мушкулотга дуч келишдан, (мол, жон, оилага тааллуқли) бало- қазодан ва душманларни қувонтирадиган бир мусибатга рўбарў бўлишдан Сенинг паноҳингга сиғинаман.

Илоҳо, ожиз қолишдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, алжиратиб қўйувчи қариликдан, хасталикдан, қабр азобидан, ҳаёт ва мамот фитнасидан Сенинг паноҳингга сиғинаман.

Ё Роббим! Мен ўз нафсимга кўп зулм қилдим. Сендан ўзга гуноҳларни кечиргувчи йўқ. Мени ёрлақа ва афу эт. Ғофур, Роҳийм ёлғиз Сенсан.

Илоҳо, фойдаси тегмайдиган илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан, қабул бўлмайдиган дуолардан паноҳ бер.

Аллоҳим! Дўзах ўтида ёнишимга сабаб бўладиган фитнадан, дўзах оловидан, бойлик ва фақирликнинг ёмонлигидан мени асрагин.

Аллоҳим! Ёмон феъл-атвор ва амаллардан, нафсоний орзулардан асрагин.

Аллоҳим! Қулоғимнинг, кўзимнинг, тилимнинг, қалбимнинг, фаржимнинг ёмонлигидан асрагин.

 

ҚУРЪОНИ КАРИМДАН БАЪЗИ ДУОЛАР

Одам алайҳиссалом ва момо Ҳавво жаннатдан чиқарилганларида ушбу дуони ўқиганлар:

«Эй Раббимиз! Биз ўзимизга (ўзимиз) зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг, биз, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз» (Аъроф, 23).

Нуҳ алайҳиссаломнинг дуолари: «Раббим! Мен Сендан ўзим (яхши) билмаган нарсани сўрашимдан паноҳ тилайман. Агар мени кечирмасанг ва раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрувчилардан бўлурман» (Ҳуд, 47).

Лут алайҳиссаломнинг дуолари: «Эй Раббим, бу бузғунчилар қавми устидан Ўзинг мени ғолиб қил!» (Анкабут, 30). «Эй осмонлар ва ерни ижод этган Зот! Дунё-ю охиратда Ўзинг эгамдирсан. (Ажалим етганида) мусулмон ҳолимда жонимни олгин ва мени солиҳлар (қатори)га қўшгин» (Юсуф, 101).

Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари: «Парвардигорим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этгувчи қилгил. Парвардигоро, дуоимни қабул айла. Парвардигоро, ҳисоб-китоб (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва барча мўминларни мағфират қилгил» (Иброҳим, 40-41).

Юсуф алайҳиссаломнинг дуолари: Шуайб алайҳиссаломнинг дуолари: «Аллоҳгагина таваккул қилдик. Эй Раббимиз! Биз билан қавмимиз ўртасида ҳақиқий ажримлик ато эт! Сен ажрим қилувчиларнинг яхшисидирсан» (Аъроф, 89).

Мусо алайҳиссаломнинг дуолари: «Эй Раббим, бағримни кенг қилгин, ишимни осон қилгин, тилим (дан дудуқлик)ни ечиб юборгин, (токи) улар (қавмим) гапимни англасинлар» (Тоҳа, 25). «Парвардигорим, Ўзинг мен учун нима яхшилик, (яъни, ризқ) туширсанг, ўшанга муҳтождирман» (Қасос, 21).

Юнус алайҳиссаломнинг дуолари:

«Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим» (Анбиё, 87).

Закариё алайҳиссаломнинг дуолари: «Эй Раббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма (меросхўр фарзанд ато эт), Сен (Ўзинг) ворисларнинг яхшироғидирсан» (Анбиё, 89). «Раббим, менга ҳам ўз ҳузурингдан пок зурриёт ато эт! Дарҳақиқат, Сен дуони эшитувчидирсан» (Ол-и Имрон, 38).

Аҳли илмнинг дуоси: «Парвардигоро, бизни ҳидоят қилганингдан кейин, энди дилларимизни ҳақ йўлдан оғдирма ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато эт!» Омийн.

Қуръони каримда Муҳаммад алайҳиссаломга ўргатилган баъзи дуолар:

«Эй Раббим, мени (қабрга) содиқлик билан (гуноҳларим кечирилган ҳолимда) киритгин ва (тирилтирганингда ҳам) содиқлик (розилигинг) билан чиқаргин ҳамда мен учун ўз даргоҳингдан бир мадад берувчи ҳужжат ато қилгин» (Ал-Исро, 80).

«Эй Раббим, менга (кофирларга) ваъда қилинаётган нарса (азоб)ни кўрсатсанг-чи?! Эй Раббим! (Ўшанда) мени у золимлар қавми ичида қилмагин! Эй Раббим! Мен Сендан шайтонларнинг васвасаларидан паноҳ беришингни сўрайман. Яна мен Сендан, эй Раббим, улар менинг ҳузуримга келишларидан паноҳ сўрайман. Эй Раббим! (Гуноҳларимизни) мағфират эт ва (ҳолимизга) раҳм айла! Сен (ўзинг) раҳм қилувчиларнинг яхшисидирсан!» (Мўминун, 93, 94, 97, 98, 118).

«Парвардигорим, илмимни янада зиёда қилгин» (Тоҳа, 114).

«Парвардигоро, бизлар Сенга имон келтирганмиз, бас, гуноҳларимизни мағфират айла ва бизни жаҳаннам азобидан асра!» (Ол-и Имрон,16).

 

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • ТАРОВЕҲ

  • Рамазоним келди!

  • Қўқон шаҳар масжидларида 2021 йил Рамазон ойи хатми Қуръонга ўтувчи қорилар рўйхати

  • Индонезияда «Имом ал-Бухорий» масжиди очилди

  • 2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2021 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори