XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ

ТАФСИР

Тафсир илмининг манбалари

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромларга Қуръони Каримнинг фақат лафзларинигина ўргатиб қўя қолмасдан, балки маъноларини ҳам тўлиқ тафсирини баён қилиб берганлар. Шу сабабдан саҳобаларнинг баъзилари бир сурани ўқишга бир неча йилни сарф қилар эдилар. М: Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу: «Бақара сурасини саккиз йил ўқидим», деганлар. Бу дегани фақат ёдлаш эмас, балки тўлиқ ҳукмлари билан ўрганганлар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоғларида саҳобаларга бирор оятни тушунишлик мушкул бўлмаган. Мабодо бирор мушкуллик бўлса, Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи васалламдан тасалли берадиган жавобни олар эдилар.
Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин Қуръоннинг тафсири ҳам мустақил илм суратида сақланишига зарурат туғилди. Токи баъзи даҳрий диншуносларнинг тарафидан Қуръоннинг маъносида таҳриф, ўзгартиришларга йўл қўйилмаслик ва умматга Қуръоннинг лафзлари билан бирга саҳиҳ маъноси ҳам сақланиб қолиши лозим эди.
Аллоҳнинг тавфиқи билан бу уммат ушбу ишни гўзал суратда амалга оширди. Хозирда биз Қуръони Каримнинг лафзлари билан бирга маънолари ҳам саҳиҳ равишда сақланиб қолганини қўрқмасдан айта оламиз. Бу илм бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳобаи киромлар воситасида етиб келди.

Қуръони Каримни тафсир қилишликда қуйидаги манбалардан мадад олинади.

1. Қуръони Карим.
Баъзида Қуръонда бир оят мужмал тарзда, шарҳга муҳтож бўлиб келади ва буни Қуръоннинг ўзи возиҳ қилиб беради. Масалан:
اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ صِرَاطَ الَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ
Бизни шундaй тўғри йўлгa ҳидоят қилгин. Ўзинг неъмат бергaнлaрнинг йўлига.
Ушбу оятдаги неъмат берилган бандалар ким эканлиги Нисо сурасининг 69- оятида баён қилинган.
وَمَنْ يُطِعِ اللَّهَ وَالرَّسُولَ فَأُولَئِكَ مَعَ الَّذِينَ أَنْعَمَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ مِنَ النَّبِيِّينَ وَالصِّدِّيقِينَ وَالشُّهَدَاءِ وَالصَّالِحِينَ وَحَسُنَ أُولَئِكَ رَفِيقًا
Ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар.
Ушбу оятда Аллоҳ неъмат берган бандалар набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар эканлиги баён қилинди.
Муфассирлар бир оятни тафсир қилишса, аввал Қуръондан унинг баёнини қидирадилар, агар Қуръондан унинг баёни топилса, шуни ихтиёр қиладилар.

2. Ҳадис.
Яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари, амаллари, иқрорлари ва сийратлари. Аллоҳ таоло Қуръонни баён қилиб беришни у Зотга юклади. Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларида ушбу нарса аъло даражада амалга оширилди. У кишининг ҳаётлари Қуръоннинг тўлиқ амалий тафсири бўлди. Шунинг учун муфассирлар иккинчи ўринда ҳадисга эътибор қиладилар. Ҳадиснинг даражаларини ҳам эътиборга оладилар.

3. Саҳобаларнинг сўзлари.
У зотлар Қуръоннинг таълимини тўғридан-тўғри Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳосил қилдилар. Бундан ташқари, ваҳий нозил бўлаётган пайтда у зотлар мавжуд эдилар. Уларнинг кўз олдиларида Қуръоннинг нозил бўлиш жараёни намоён эди. шунинг учун қавллари эътиборли қавл бўла олади. Кейинги инсонларда эса бу даража хосил бўлмайди. Шунинг учун муфассирлар учинчи ўринда бу зотларнинг сўзларига эътибор қиладилар. Агар бирор оятнинг тафсирига саҳобалар иттифоқ қилган бўлсалар, муфассирлар шуни ихтиёр қиладилар, хилофига бирор тафсир баён қилишни жоиз деб билишмайди. Агар бирор оятнинг тафсирида саҳобаларнинг тафсири турлича бўлса, муфассирлар бошқа далилларнинг равшанлигида қайси тафсирга рожиҳ қарор беришликка қарайдилар. Бунинг учун муҳим усул ал-фиқҳ, усул ал-ҳадис, усул ал-тафсир қоидалари тадвин қилинган, ёзилган, ана шуларга эътибор қиладилар.

4. Тобеинларнинг сўзлари.
У зотлар Қуръоннинг тафсирини саҳобалардан тўғридан-тўғри ўрганишганлар. Шунинг учун уларнинг сўзлари тафсир илмида катта аҳамият ҳосил қилади.

5. Араб луғати.
Қуръон араб тилида нозил бўлганлиги учун уни тафсир қилишда бу илмни мукаммал билиш лозим бўлади. Қуръоннинг кўп оятлари зоҳирида фиқҳ, ақида ва сабаби нузулга алоқаси бўлмаганлигидан у оятлар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобалар ва тобеинлардан тафсири нақл қилинмаган. Буни билишликда араб луғатининг аҳамияти катта бўлганлигидан тафсир қилишликда буларга ҳам эътибор қилинади. Бундан ташқари, бирор оятнинг тафсирида ихтилоф қилинса, ихтилофли фикрларнинг муҳокамасини ҳал қилиш учун ҳам араб луғатидан истифода қилинади.

6. Тадаббур ва истинбот.
Қуръоннинг илмлари ниҳоясиздир. Аллоҳ кимга исломий илмларга басират ато қилган бўлса, у инсонга Қуръон илмларининг янги сирлари намоён бўлади. Шунинг учун муфассирлар ўз тафсирларида ўзларининг тадаббурларини ҳам баён қиладилар. Лекин бу тадаббурлар қачонки юқоридаги бешта манбага хилоф бўлмагандагина қабул қилинади. Агар муфассирнинг тадаббурлари мазкур манбаларга хилоф бўлса, улар қабул қилинмайди ва уларнинг эътибори ҳам йўқ.
Тафсирнинг ҳукми: фарзи кифоя.
Тафсирнинг мартабаси: бу илм Аллоҳ таълонинг каломига алоқадор бўлгани учун энг баланд мартабада.

Quran.uz

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • ЧЎПОН ЙИГИТ

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

  • МАКРУҲ АМАЛЛАР

  • ТАҲОРАТ НИМА?

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2020 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори