XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Китоб
  • НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА
01 04 2019 - 10:00 / - Китоб

НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА

Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатлари ўзларидан олдин келган илоҳий китобларда васф қилинганлиги Қуръони Каримда ҳам зикр қилинган. Мисол учун, Аллох, таоло «Соф» сурасида қуйидагиларни айтади:

 

«Ийсо ибн Марямнинг: «Эй Бану Исроил! Албатта, мен сизларга Аллоҳнинг ўзимдан олдин келган Тавротни тасдиқловчи ва мендан кейин келадиган Аҳмад исмли Расул ҳақида башорат қилувчи Расулиман», деганини эсла. (У Аҳмад) уларга муъжизалар олиб келганда эса, бу очиқ ойдин сеҳрдир, дедилар» (6-оят).

 

Ушбу оятда Ийсо алайҳиссаломнинг умматларига айтган гаплари муҳим гаплар бўлиб, диний таълимотлардаги улкан масалаларни ўз ичига олади..

Биз учун ҳозирги мақомда керак масала: «… ва мендан кейин келадиган Аҳмад исмли Расул ҳақида башорат қилувчи» дейилган жумлададир.

Аҳмад — Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари. Аҳмад, Муҳаммад ва Маҳмуд исмлари Пайғамбаримизнинг исмлари бўлиб, араб тилида шукр, мақтов маъносини англатувчи «ҳамд» сўзидан олинган.

Ийсо алайҳиссаломнинг ушбу башоратлари Инжилда ҳам келган. Юҳанно Инжилида: «Агар менга муҳаббат қилсаларингиз, васиятларимни тутинглар: мен отадан сизлар билан абадий собит бўлиш учун Форқилатни талаб қиламан», дейилган. Лекин замон ўтиши билан роҳиблар кейинги нашрларда бу сўзнинг ўрнига бошқа сўз ишлатадиган бўлишган.

Замондошларимиздан устоз Аҳмад Нажжор ғарб олимларидан бири доктор Карлу Нилинудан:

«Форқилатнинг маъноси нима?» деб сўрасалар, у киши:

«Роҳиблар «мъази» деб айтишади», дебди.

Шунда устоз Нажжор:

«Мен роҳибдан эмас, балки юнон тили фан доктори Карлу Нилинудан сўраяпман», деб рад қилибдилар. Шу гапдан сўнг ажнабий доктор:

«Бу сўзнинг асл маъноси «ҳамд», яъни «кўп шукр», дебди. Сўнгра устоз Нажжор:

«Арабча «ҳамд» сўзининг Аҳмад шаклида ишлатилишига тўғри келадими?» десалар, доктор Карлу:

«Ҳа», деб жавоб қилибди.

Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг башоратлари аввалги илоҳий китобларда келганлиги ҳақида алоҳида китоблар ҳам ёзилган.

 

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан. ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот би­лан қасамки, албатта, бирингизга бир кун келадики, мени кўра олмайди. Сўнгра албатта мени кўриши унинг учун ахдидан ва улар ила бўлган молидан ҳам маҳбуб бўлиб қолади», дедилар».

Муслим ривоят қилган. Аллоҳ билгувчироқдир.

 

Шарҳ: Бу ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромларига ўзларининг ғанимат эканликларини баён қилиб, бир лаҳза бўлса ҳам суҳбатларини топиб қолишга тарғиб қилмоқдалар.

Дарҳақиқат, мўмин-мусулмон киши учун Муҳаммад мустафо алайҳиссаломнинг суҳбатларини топишдан ҳам каттароқ бахт бўлиши мумкинми? Саҳобаи киромлар бу бахтга сазовор бўлган улуғ инсонлардир. Улар одам боласи ичидаги энг афзал зот — Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб, иймон келтирган саодатманд инсонлардир.

 

Ҳадис ва ҳаёт китобидан

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Шуруқ ва зуҳо намозлари
ТУНГИ ТАФТИШ
ОДАМНИНГ ЯРАТИЛИШИ

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • ТАРОВЕҲ

  • Рамазоним келди!

  • Қўқон шаҳар масжидларида 2021 йил Рамазон ойи хатми Қуръонга ўтувчи қорилар рўйхати

  • Индонезияда «Имом ал-Бухорий» масжиди очилди

  • 2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2021 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори