XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
23 05 2020 - 9:00 / - Китоб, Мақола

Зуҳо (чошгоҳ) намози ва уни ўқиш тартиби

Номланиши: Зуҳо намози манбаларда турли номлар билан зикр қилинган бўлиб, кўпроқ “Ишроқ намози”, “Шуруқ намози”, “Аввобийн намози” ва “Чошгоҳ намози” деб юртилади.

Ҳукми: Зуҳо намозини адо этиш нафл амал саналади. Нафл деб, кишини ўз ихтиёри билан фарзга қўшимча тарзда бажарадиган амалига айтилади. Яъни, Зуҳо намози – бир кунда беш маҳал адо этилиши мажбурий бўлган фарз намозларини тўлдирувчи, ихтиёрий суратда адо этилса, улкан савоб бўладиган намоз ҳисобланади.    

Вақти:

— Бу намознинг вақти қуёш бир найза бўйи кўтарилганда, яъни қуёш чиққандан тахминан 20 дақиқа кейин бошланади.

— Охирги вақти эса кун тиккага келган вақтдан бир соат аввалги вақтгача ҳисобланади. Ушбу икки вақт оралиғида Зуҳо намозини адо этиш мумкин.

Ракатлари сони: Зуҳо намози икки ракатдан саккиз ракатгача ўқиш мумкин. Энг афзали тўрт ракатдан ўқишдир. Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам кўпроқ тўрт ракатдан ўқиганлари Оиша разияллоҳу анҳодан нақл қилинган. Зуҳо намозида маълум сураларни ўқиш шарт қилинмаган. Ушбу намоз овоз чиқармасдан махфий, ёлғиз ҳолатда ўқилади

Фазилати: Зуҳо намозининг фазилатига доир кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Жумладан, Муоз ибн Анас ал-Жуҳаний разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдод намозини ўқиб бўлганидан кейин намоз ўқиган жойида то зуҳо намозини ўқигунча ўтирса, фақат яхшиликдан бошқани гапирмаган бўлса, унинг хатолари, агар денгиз кўпигидан кўп бўлса ҳам мағфират қилинади”, деганлар” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким зуҳо намозини бардавом ўқиса, унинг гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади”, дедилар” (Имом Термизий ривоятлари).

Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг ҳар бир аъзоингизга садақа вожибдир. Ҳар бир тасбиҳингиз – садақа, ҳар бир ҳамд айтишингиз – садақа, ҳар бир таҳлилингиз (“Ла илаҳа иллаллоҳ”, дейишингиз) – садақа, ҳар бир такбирингиз – садақа, яхшиликка буюришингиз – садақа, ёмонликдан қайтаришингиз – садақа. Энди буларнинг ҳаммаси учун икки ракат зуҳо намозини ўқишингиз кифоядир”, — дедилар (Имом Муслим ривоятлари)

Зуҳо намозини ўқиш тартиби: 

Намозга киришиш:

— Намозни бошлашдан аввал қуйидагича ният қилинади: “Тўрт ракат зуҳо намозини холис Аллоҳ учун ўқишни ният қилдим”.

— Кейин икки қўлни қулоқнинг юмшоқ жойига олиб бориб, “Аллоҳу акбар” деб намозга кирилади.

— Кейин қўллар туширилиб, киндик остида боғланади.

Биринчи ракат:

— Қўллар боғлангандан кейин қуйидаги “Сано” дуосини ўқийди: “Субҳаанакаллоҳумма вабиҳамдика ватабааро касмука ватаъаалаа жаддука валаа илааҳа ғойрук”.

— Сўнг “Аъузу” ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, “Фотиҳа” сурасини ўқийди.

— Кейин “омийн” дейди.

— Сўнгра ўзи яхши билган бир сурани зам сура сифатида ўқийди.

— Кейин “Аллоҳу акбар” деб, руку қилади.

— Рукуда уч марта “Субҳаана роббиял ъазим”, дейилади.

— Сўнгра “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, деб бошини рукудан кўтариб, яна тик турилади.

— Кейин “Роббанаа лакал ҳамд”, деб бироз тик туради

— Кейин “Аллоҳу акбар” деб саждага боради. Саждада уч марта “Субҳана роббиял аълаа”, дейди.

— Саждадан “Аллоҳу акбар” деб қайтиб, хотиржам ҳолатда, қўлларини сонини устига қўйиб ўтиради

— Кейин яна “Аллоҳу акбар” деб яна бир марта сажда қилади. Унда ҳам уч марта “Субҳана роббиял аълаа”ни айтади.

Кейин “Аллоҳу акбар” деб иккинчи ракатга туради.

Иккинчи ракат:

— Иккинчи ракат ҳам биринчиси каби бўлади. Фақатгина иккинчи ракатда “Сано” ўқилмайди, “Аъузу” айтилмайди.

— Намозхон иккинчи ракатда икки марта сажда қилиб бўлгандан кейин ўтиради ва “Аттаҳийят” дуосини ўқийди.

— Кейин “Аллоҳу акбар” деб учинчи ракатга туради.

Учинчи ракат:

— Учинчи ракатда иккинчи ракатда нима қилган бўлса шуни бажаради.

— Учинчи ракатнинг икки марта саждасидан кейин ўтирмасдан тўртинчи ракатга туради.

Тўртинчи ракат:

— Тўртинчи ракатда учинчи ракатда нима қилган бўлса, шуни қилади.

— Тўртинчи ракатнинг икки саждасини бажаргандан кейин ўтиради ва “Аттаҳийят” дуосини ўқийди.

— Кейин “Аллоҳумма соли ъало…” ва “Аллоҳумма борик ъало…” салавотларини ўқийди.

— Мазкур икки салавотдан кейин “Аллоҳумма мағфирли…” ёки “Роббанаа аатинаа фид дуня…” дуоларидан бирини ўқийди.

— Кейин аввал ўнг елкасига қараб, “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ” деб салом беради.

— Кейин чап елкасига қараб “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ”, деб салом беради.

Шу билан тўрт ракатли зуҳо намози адо этилган ҳисобланади.

2020 йил Рамазон ҳайити кунидаги зуҳо намозини ўқиш вақти

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2020 йил 24 май, якшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинди.

Шунга кўра, 2020 йил 24 май якшанба куни Зуҳо намози Тошкент вақти билан 05:20 да, бошқа жойларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

Аллоҳ таоло Рамазон ҳайити кунидаги Зуҳо намозимизни барчамиздан қабул айлаб, бу куннинг шарофати билан юртимизни файзу баракотга тўлдирсин! 

Зуҳо намозини вилоятларда ўқиладиган вақтлари

№ВилоятНамоз вақтлари
1.    Наманган вилояти05:10
2.    Андижон вилояти05:10
3.    Фарғона вилояти05:10
4.    Тошкент шаҳри05:20
5.    Тошкент вилояти05:25
6.    Сирдарё вилояти05:25
7.    Жиззах вилояти05:30
8.    Самарқанд вилояти05:30
9.    Сурхондарё вилояти05:30
10.Қашқадарё вилояти05:35
11.Бухоро вилояти05:40
12.Навоий вилояти05:40
13.Хоразм вилояти05:55
14.Қорақолпоғистон Республикаси06:30

Эслатма: Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

КАЛИТ СЎЗ: намоз

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Миср подшоҳини қўрқитган қора танли мусулмон
НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА
Таҳийятул масжид

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Чунки бу ХАРОМ…

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

  • МАКРУҲ АМАЛЛАР

  • ТАҲОРАТ НИМА?

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2020 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори