XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
01 08 2020 - 12:56 / - Биласизми?

ИМОМ АБУ ҲАНИФА ВА У КИШИНИНГ МАЗҲАБЛАРИ

Мусулмонлар оммасига Имоми Аъзам номи ила машҳур бўлган бу зот ҳақида кўплаб мақолалар ва китоблар ёзилган. Биз эса у кишининг улуғ ҳаётлари билан қисқача танишиб чиқамиз.

Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит ибн Зутий Куфа шаҳрида ҳижрий 80-санада таваллуд топдилар. У киши фиқҳий мазҳаблар бошлиқлари ичида энг аввал туғилганидирлар.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг оталари ибн Зутий асли форс бўлган. Боболари эса асли қобуллик бўлган. Оталари Термиз, Наса ва Анбор шаҳарларида яшаб, охири Куфада қарор топган ҳамда Абу Ҳанифа айнан шу шаҳарда дунёга келганлар.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг оталари Али розияллоҳу анҳу билан учрашган ва ўзига ҳамда зурриётига барака тилаб, у кишининг дуоларини олган эди.

Кўпчилик   тарихчилар   Имоми   Аъзам   рахматуллоҳи алайҳини тобеъинлардан кейинги авлод мусулмонларидан дейишади. Аммо баъзилар у кишининг тобеъин бўлганларини, сахобалардан Анас ибн Молик розияллоху анҳуни кўриб, у кишидан «Талаби илм ҳар бир мусулмонга фарздир», ҳадисини ривоят қилганларини таъкидлайдилар.

Шунингдек, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи Абдуллоҳ ибн Абу Авфо, Восила ибн ал-Асқоъ, Омир ибн Восила розияллоҳу анҳум каби сахобалар билан ҳам кўришганлар.

Аммо уларнинг сухбатларида бўлмаганлар. Сахобани кўрган шахс тобеъин бўлади, деган уламолар «Абу Ханифа раҳматуллоҳи алайҳи тобеъин бўлган», дейдилар. Сахобани кўрган сухбатини топмаса, тобеъин булмайди, дейдиган уламолар «Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи тобеъин бўлмаган», дейдилар.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайхи ўша вақтнинг катта шаҳари бўлган Куфада ўсдилар. Кичикликларида қироат устозларининг бошлғи имом Осим ибн Абу Нажжуддан Қуръони Каримни ёд олдилар. Ёшликларидан таҳсили илм қилдилар, бир вақтнинг ўзида касб ҳам қилар эдилар. Илм мажлисларидан кўра бозорда кўп бўлар, ипак сотар эдилар. Кўпчилик у кишидаги ақл-заковат ва ўткир зеҳн ила илмга уриниш лозимлигини таъкидлар эди. Охири бу фикр Абу Ҳанифанинг ўзларига етказилди.

Ибн Ҳажар ал-Маккий шундай ёзади:

«Абу Ҳанифа айтдики:

«Бир куни Шаъбийнинг олдидан ўтиб қолдим. У утирган экан. У мени олдига чақириб:

«Кимга аралашасан?» деди.

«Бозорга аралашаман», дедим.

«Бозорни айтаётганим йук. Уламоларга аралашишни айтяпман», деди.

«Мен уларга оз аралашаман», дедим.

«Ундай қилма! Илмга назар сол! Уламолар мажлисига бор! Мен сенда сергаклик ва ҳаракатни кўряпман», деди.

Унинг гапи менга таъсир қилди. Бозорга боришни тарк қилиб, илм олишни бошладим. Унинг сўзи ила Аллоҳ менга манфаат берди».

АБУ ҲАНИФАНИНГ УСТОЗЛАРИ

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг тобеъинлардан илм олгани ҳақида ҳеч қандай шубҳа йўқ. У киши қуйидаги зотлардан илм олганлар:

  1. Шаъбий. Асарга кўп этибор берган зот эди.
  2. Икрима розияллоҳу анҳу. У киши Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг шогирди эди.
  3. Нофеъ розияллоҳу анҳу. У киши Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг шогирди эди.
  4. Ато ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳу. Ибн Аббоснинг илми ўша кишида эди. 

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи у киши билан Маккада учрашган ва илм олиб, муноқашалар қилган. Кейинчалик Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи фиқҳга ружуъ қўйдилар. Ўша вақтнинг катта машойихларидан дарс олдилар. Бу ҳақда ўзлари қуйидагиларни айтадилар: “Мен илим ва фиқҳнинг конида эдим. Унинг аҳли ила мажлис қурдим. Уларнинг фуқаҳоларидан бир фақиҳни лозим тутдим.”

  1. Ўша фақиҳ, аввал ўтилганидек, Ҳаммод ибн Сулаймон эди.

Имоми Аъзам у кишидан фиқҳни тшла эгалладилар. Устозлари вафот этгунча бирга бўлдилар.

  1. Зайд ибн Али ибн Ҳусайн Зайнулобидин розияллоҳу анҳу. 

У киши қироатлар ва улумул Қуръон илмлари, фиқҳ ва ақоид илмларида кўзга кўринган аллома эди.

  1. Жаъфар ибн Муҳаммад Содиқ розияллоҳу анҳу.

Бу зот Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи билан тенгдош бўлганлар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи: Аллоҳга қасамки, Жаъфар ибн Муҳаммад Содиқдек фақиҳни кўрмаганман, деганлар.

  1. Абдуллоҳ ибн Ҳасан ибн Ҳасан Нафсуззакия розияллоҳу анҳу. 

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг бу зотга шогирт тушганларини Маккий, Ибн Баззозий ва бошқалар таъкидлаганлар. Абдуллоҳ ибн Ҳасан ибн Ҳасан Нафсуззакия розияллозу анҳу ҳадис ва бошқа илмларда пешқадам эдилар.

  1. Муҳаммад Боқир ибн Зайнулобидин. Бу зот чуқур илмга эга 

бўлганлари учун Боқир (илмга шунғувчи) лақабини олган эдилар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи у зот билан Мадигаи Мунавварада учрашганлар. Устозлари Ҳаммод ибн Сулаймон вафот этганида Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи қирқ ёшда эдилар. У киши устознинг ҳалқадаги ўрнини эгалладилар. У кишининг дарслари, илмий баҳслари бора-бора фиқҳий мазҳаюга айланди.

Кифоя китобидан

КАЛИТ СЎЗ: мазхаб

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Биласизми?
ИМОМ АҲМАД ВА У КИШИНИНГ МАЗҲАБЛАРИ
ПАЙҲАМБАР ОМОНАТЛИ БЎЛАДИ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • ТИЛ ОФАТЛАРИ

  • ЧЎПОН ЙИГИТ

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

  • МАКРУҲ АМАЛЛАР

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2020 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори