Усмонхон Алимов

Исро ва Меърож мўъжизаси

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг мўъжизалари жуда кўп бўлиб, бу китобда самовий мўъжизалари – Исро ва Меърождан бошлаймиз.

Молик ибн Саъсаъа (розияллоҳу анҳу) Исро воқеасини Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қилади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: "Мен Ҳатимда (Каъба ёнидаги ярим ой шаклидаги девор) ётганимда келгувчи (фаришта) келиб кўксимни ёрди ва қалбимни чиқариб олди. Сўнг имон билан тўлдирилган тиллодан бўлган бир идиш келтирилди ва унда қалбимни ювди. Сўнг идишдан чиқариб, яна жойига қайтариб қўйди. Сўнг менга хачирдан пастроқ ва эшакдан баландроқ оппоқ бир улов келтирилди (Анас (розияллоҳу анҳу) у уловнинг Буроқ эканини тасдиқлаганлар). У кўзи етган жойга қадамини қўярди. Унга мингач Жаброил билан бирга кетдик ва дунё осмонига етиб бордик. У (осмон эшигини очишларини сўди. “Сен билан турган бу киши ким?” дейилди. Жаброил: “Муҳаммад", деди. “У жўнатилдими?” дейилди. “Ҳа”, деди. “Хуш келибсиз! Қандай ҳам яхши келувчи келди”, дейилди ва эшик очилди. У ердан ўтгач, Одамни кўрдим. “ Бу отанг Одам, унга салом бер”, деди. Салом бердим, у алик олгач: “Хуш келибсан, солиҳ ўғил (фарзанд) ва солиҳ пайғамбар”, деди. Сўнг (Жаброил) мен билан бирга иккинчи осмонга кўтарилди, етиб келганимизда очишларини талаб қилди. “Сен билан турган бу киши ким?” дейилди. Жаброил: “Муҳаммад”, деди. “У жўнатилдими?” дейилди. “Ҳа”, деди. “Хуш келибсиз! Қандай ҳам яхши келувчи келди”, дейилди ва эшик очилди. У ердан ўтгач, Яҳё ва Исони кўрдим. Улар холаваччадирлар. “ Булар Яҳё ва Исо, уларга салом бер”, деди. Уларга салом бердим, алик олишгач: “Хуш келибсан, солиҳ биродар ва солиҳ пайғамбар”, дедилар. Сўнг (Жаброил) мен билан бирга учинчи осмонга кўтарилди, етиб келганимизда (эшикни очишларини сўради. “Сен билан турган бу киши ким?” дейилди. Жаброил: “Муҳаммад”, деди. “У жўнатилдими?” дейилди. “Ҳа”, деди. “Хуш келибсиз! Қандай ҳам яхши келувчи келди”, дейилди ва эшик очилди. У ердан ўтгач, Юсуфни кўрдим. “Бу Юсуф, унга салом бер”, деди. Унга салом бердим, алик олгач: “Хуш келибсан, солиҳ биродар ва солиҳ пайғамбар”, деди. Сўнг (Жаброил) мен билан бирга кўтарилди ва тўртинчи Осмонга етиб келганимизда (эшикни очишларини сўради. "Сен билан турган бу киши ким?” дейилди. “Муҳаммад”, деди. “У жўнатилдими?” дейилди. “Ҳа”, деди. “Хуш ке либсиз! Қандай ҳам яхши келувчи келди”, дейилди ва эшик очилди. У ердан ўтгач, Идрисни кўрдим. “Бу Идрис, унга салом бер”, деди. Унга салом бердим, алик олгач: “ Хуш келибсан, солиҳ биродар ва солиҳ пайғамбар”, деди. Сўнг (Жаброил) мен билан бирга кўтарилди ва бешинчи осмонга етиб келганимизда (эшикни очишларини талаб қилди. “Сен билан турган бу киши ким?” дейилди. Жаброил: “Муҳаммад”, деди. У жўнатилдими?” дейилди. "ҳа", деди. “Хуш келибсиз! Қандай ҳам яхши келувчи келди”, дейилди ва эшик очилди. У ердан ўтгач, Ҳорунни кўрдим. “Бу Ҳорун, унга салом бер”, деди. Унга салом бердим, алик олгач: “Хуш келибсан, солиҳ биродар ва солиҳ пайғамбар”, деди. Сўнг (Жаброил) мен билан бирга кўтарилди ва олтинчи осмонга етиб келганимизда (эшикни очишларини талаб қилди. “Сен билан турган бу киши ким?” дейилди. Жаброил: “Муҳаммад”, деди. У жўнатилдими?” дейилди. “Ҳа”, деди. “Хуш келибсиз! Қандай ҳам яхши келувчи келди”, дейилди ва эшик очилди. У ердан ўтгач, Мусони кўрдим. “Бу Мусо, унга салом бер”, деди. Унга салом бердим, алик олгач: “Хуш келибсан, солиҳ биродар ва солиҳ пайғамбар”, деди. Унинг олдидан ўтаётганимизда йиғлади. “Нега йиғлаяпсан?” дейилди. “Йиғлаганимнинг сабаби шуки, мендан кейин юборилган йигитнинг жаннатга кирадиган умматларининг сони, менинг жаннатга кирадиган умматларимнинг сонидан кўп бўлади”, деди. Сўнг (Жаброил) мен билан бирга кўтарилди ва еттинчи осмонга етиб келганимизда (эшикни очишларини талаб қилди. “Сен билан турган бу киши ким?” дейилди. Жаброил: “Муҳаммад”, деди. "У юборилдими?” дейилди. “Ҳа”, деди. “Хуш келибсиз! Қандай ҳам яхши келувчи келди” дейилди ва эшик очилди. У ердан ўтгач, Иброҳимни кўрдим. “Бу отанг, унга салом бер”, деди. Унга салом бердим, алик олгач: “Хуш келибсан солиҳ ўғил (фарзанд) ва солиҳ пайғамбар”, деди. Сўнг мени “Сидратул мунтаҳо” га кўтаришди (олиб боришди). Қарасам, унинг мевалари кўзадек ва барглари эса филнинг қулоғидек келар экан. “Бу - “Сидратул мунтаҳо”, дейилди. Унда тўртта иккита ботиний ва иккита зоҳирий анҳорларни кўрдим, Жаброилдан улар ҳақида сўрадим. Жаброил: “Ботиний анҳорлар жаннат анҳорларидир. Зоҳирий анҳорлар эса Нил ва Фуротдир”, деди. Сўнг мени "Байтул маъмур” га кўтаришди (олиб боришди). Сўнг менга бир идишда хамр (маст қиладиган ичимлик) ва яна бир идишда сут ва яна бирида эса асал келтиришди . Мен сутни олдим. “Бу сeн ва умматларингни фитратидир”, деди. Сўнг менга ҳар куни эллик вақт намоз ўқиш фарз қилинди ва мен қайтдим. Мусонинг олдидан ўтаётганимда: “Нимага буюрилдинг?” деди. “Ҳар куни эллик вақт намоз ўқишга”, дедим. “Умматларингнинг ҳар куни эллик вақт намоз ўқишга кучлари етмайди. Аллоҳга қасам, мен буни сендан олдин инсонларда тажриба қилиб кўрганман. Раббингга қайт ва умматларинг учун енгиллатишини сўра”, деди. Мен қайтдим ва мендан ўнини енгиллатди" (кўп ривоятларда беш вақт келтирилган).

Мусога қайтиб келдим, у олдинги сингари сўзларни айтди. Мен қайтдим ва мендан ўнини енгиллатди. Мусога қайтиб келдим, у олдинги сингари сўзларни айтди. Мен қайтдим ва мендан ўнини енгиллатди Мусога қайтиб келдим, у олдинги сингари сўзларни айтди. Қайтдим ва ҳар куни ўн вақт намоз ўқишга буюрилдим. Қайтиб келдим, у Олдинги сингари сўзларни айтди. Яна қайтдим ва ҳар куни беш вақт намоз ўқишга буюрилдим. Мусога қайтиб келдим, у: “Нимага буюрилдинг?” деди. Мен: “Ҳар куни беш вақт намоз ўқишга буюрилдим”, дедим. “Умматларингнинг ҳар куни беш вақт намоз ўқишга кучлари етмайди. Мен буни сендан олдин инсонларда тажриба қилиб кўрганман ва Бани Исроил билан бу борада қаттиқ шуғулланганман. Раббингга қайт ва умматларинг учун енгиллатишини сўра”, деди. “Раббимдан сўрадим. Энди сўрашга ҳаё қиламан. Мен бунга рози ва таслимман”, дедим. Унинг ҳузуридан Ўтганимда нидо қилгувчи: “Фарзимни қабул қилдинг ва Мен бандаларимдан енгиллатдим”, деб нидо қилди» (Саҳиҳ ҳадис . Имом Бухорий ривояти. “Маноқибул ансор" китоби Меъ рож боби. 3885 - ҳадис). Изоҳ: Бу ҳадис қисқача келтирилган бўлиб, бошқа ривоятларда баъзи сўзлар зиёда қилинган ва бунда зикр этилмаган айрим мўъжизалар келтирилган. Жумладан:

  1. Кўксиларининг ёрилиши;
  2. Набий ( соллаллоҳу алайҳи ва саллам ) уйларининг шифти ёрилиши.
  3. Бир неча минг йиллик масофани қисқа вақтда босиб ўтилиши.
  4. Буроқнинг Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дан қочмасдан, у зотга итоат қилиши.
  5. Осмоннинг очилиши.
  6. Бу сафар давомида осий - гуноҳкорларнинг азобла нишини ва итоатли бандаларнинг неъматлар ила баҳра манд эканини кўришлари.
  7. Аллоҳ таоло билан сўзлашганлари.
  8. Пайғамбар (алайҳимуссалом) лар билан учрашиб, улар билан сўзлашганлари.
  9. Малакул мавт каби баъзи фаришталар билан гап лашганлари.

10. Самовий оламда кўрган нарсалари

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Маккада турган ҳолларида кўз олдиларида Байтул Мақдиснинг гавдаланиши Исро ва Меърожга тааллуқли мўъжизалардан бири у зотнинг кўз олдиларида Байтул Мақдис гавдаланишидир. Қурайшлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дан Байтул Макдисни сифатлаб беришни ва унинг нечта эшиги борлиги ҳақида сўрашди. Аллоҳ таоло Байтул Мақдисни Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўз олдиларида гавдалантирди ва у зот сўровчиларга барча нарсаларни бирор ҳарфида ҳам адашмасдан сўзлаб бердилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Қурайш мени ёлғончига чиқарганда, Ҳижри Исмоил олдида турдим. Аллоҳ таоло мен билан Байтул Мақдис орасидаги пардани кўтарди. Унга қараб, белги лари ҳақида уларга хабар бердим” (Саҳиҳ ҳадис. Имом Бухорий ривояти. “Маноқибул ансор" китоби. 3886 - ҳадис).

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Қурайш карвони ҳақида хабар беришлари

Исро ва Меърожга тааллуқли мўъжизалардан яна бири – Исро воқеаси бўлганда Курайш Расулуллоҳ (сол лаллоҳу алайҳи ва саллам)дан: “Фалон ердаги бизларга тегишли туялар ёнидан ҳам ўтдингми?” деб сўрадилар. "Аллоҳга қасам, ўтдим. Бир туяни йўқотиб қўйиб, излаб юришганини кўрдим ва яна фалон қабиланинг туялари ёнидан ҳам ўтдим, улар ичидаги бир қизил туянинг оёғи синиб қолганини ҳам кўрдим”, дедилар.

"Туяларнинг сони ва уларни боқувчилари ҳақида хабар бер”, дейишди. У зот сўраган нарсаларининг хабарини бердилар. Шунда Қурайшдан бири туриб, туялар ва боқувчиларини санаб, қайтиб келди. “Уларнинг сони шунча - шунча ва боқувчилари фалончилар”, деб Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сўзларини тасдиқлади (Ҳасан ҳадис . Имом Абу Яъло ривояти. Ибн Ҳажарнинг Фатҳул Борий китобларида 7 / 240 - ҳадис). Байҳақийдан келтирилган ривоятда бундай дейилган: "Ё Расулуллоҳ! Исро воқеаси қандай бўлганди?” деб сўрадик. “... сизларга айтган сўзимнинг исботи, мен фалон ердан сизларнинг карвонларингиз ёнидан ўтдим. Бир туяни йўқотиб қўйишган экан. Уларни фалончи тўплаб турибди ва фалон-фалон жойга тўхтадилар. Сизларнинг олдингизга фалон куни етиб келишади. Уларнинг олдида устига қора, дағал, каноп ёпинчиқ ёпилган қора туя келмоқда. Туянинг устига иккита қора қоп ортилган”, дедилар. Айтилган кун келганда одамлар уларни кутиб олиш учун чиқишди. Кун ярмига яқинлашганда карвон кўринди. Уларнинг олдида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сифатлаган туя келарди” (Саҳиҳ ҳадис. Имом Байҳақий ривояти).

Бошқа ривоятда: “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Байтул Мақдисга сайр қилдилар. Сўнг шу кечада қайтиб, қилган сайрлари, Байтул Мақдис ва уларнинг карвонлари ҳақида сўзлаб бердилар. Шунда одамлар: “Биз Муҳаммаднинг бу сўзларига ишонмаймиз”, дейишди. Аллоҳ таоло уларни Абу Жаҳл билан биргаликда ҳалок қилди” (Саҳиҳ ҳадис . Имом Аҳмад ривояти. Ибн Касир тафсири).

Ойнинг ёрилиши

Ой Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) учун икки бўлакка бўлинди, ҳатто тоғ у икки бўлак орасида қолди.

Анас (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Макка аҳли Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дан мўъжиза кўрсатишларини сўради, у зот уларга ойнинг бўлинишини кўрсатдилар” (Саҳиҳ, мутавотир ҳадис. Имом Бухорий ривояти).

 Қурайш кофирлари: “Агар у бизларни сеҳрлаган бўлса ҳам бошқа инсонларни сеҳрлай олмайди”, дейишди (Имом Байҳақий ривояти).

Дуодан сўнг ёмғир ёғиши ва тўхташи.

Ёмғир ёғмай, қурғоқчилик бўлганида, Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) умматлари учун Аллоҳ таолодан ёмғир сўраб дуо қилдилар. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) минбарларидан тушмасларидан туриб ёмғир ёғиб, соқолларидан оқиб тушди.

Анас (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:

«Жумуъа куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) минбарда тик туриб хутба қилаётганларида, минбарнинг рўпарасидаги эшикдан бир одам кириб келди ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га юзланиб: «Ё Расулуллоҳ! Ёмғир ёғмай, моллар ҳалок бўлди. Аллоҳга дуо қилинг, бизларга ёмғир берсин», деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) икки қўлларини кўтариб: «Ё Аллоҳ, бизларни суғоргин! Ё Аллоҳ, бизларни суғоргин! Ё Аллоҳ, бизларни суғоргин!» дедилар.

Анас (розияллоҳу анҳу) дедилар: «Аллоҳга қасам, осмонда бир парча булут ҳам, бошқа нарса ҳам йўқ эди. Уй ва ҳовлиларнинг ортидан қалқондек келадиган булут осмонга кўтарилди. Осмонга кўтарилгач, атрофга тарқалди ва ёмғир ёғди.

Аллоҳга қасам, бизлар олти кун қуёшни кўрмадик. Сўнг келаси Жумуъада ҳалиги киши яна ўша эшикдан кириб келди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) минбарда хутба Ўқирдилар. У Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига келиб: «Ё Расулуллоҳ! Йўллар кесилиб, моллар ҳалок бўлди. Аллоҳга дуо қилинг, бизлардан ёмғирни тўхтатсин», деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) икки қўлларини кўтариб: «Ё Аллоҳ, ёмғирни бизларнинг устимиздан буриб, тепаликлар, тоғлар, то ёнбағирлари ва дарахтзорларга ёғдиргин!” дедилар.

Чиққанимизда ёмғир ёғишдан тўхтаб, қуёш чарақлаб турганди ва биз қуёш нурлари остида (манзилимизга) кетдик».

Саҳиҳ ҳадис. Имом Бухорий ривояти 1013-1016 - ҳадис. Имом Муслим ривояти 1272 - ҳадис.

Суроқа отининг оёқлари ерга ботиши.

Ҳижрат кунларида мушриклар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)ни қўлга туширишдан умидлари узилгач, уларни ушлаб келган кишига юз туя миқдорида мукофот берилишини эълон қилишди. Одамлар мукофот умидида бу ишга қаттиқ киришдилар. Икковлари Бани Мудлаж қабиласи ёнидан ўтиб кетаётганларида қабиладан бир киши уларни кўриб қолди ва қабиладошларига: “ Мен ҳозир саҳрода икки қорани кўрдим, улар Муҳаммад ва унинг дўсти бўлса керак”, деди. Ишни зийраклик билан пайқаган Суроқа ибн Молик мукофотга бир ўзи бошқалардан олдин эга бўлиш мақсадида: “Йўқ, улар фалончи ва фалончи, ўзларининг ишлари билан чиқишган”, деб уларни чалғитди. Сўнг туриб, чодирига кириб кетди. Хизматкорини чақириб: "Чодирнинг орқа томонидан отни олиб чиқ-да, мени тепалик ортида кут, ўша ерда учрашамиз”, деди. Сўнг найзасини олди ва отига минди. Уларга яқинлашгач, Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қироатларини эшитди. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) атрофга кўп қараб қўяр, Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса қарамасдилар. Шунда Абу Бакр (розияллоҳу анҳу): “Ё Расулуллоҳ! Бу Суроқа ибн Молик, бизга ёмон тикилмоқда”, дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг ҳақига дуо қилдилар ва отининг икки олдинги оёғи ерга ботиб қолди. Суроқа: “Биламан, менга етган бу нарса икковингизнинг дуоингиз сабабидан. Менинг ҳақимга Аллоҳга дуо қилинг, мен одамларни сизлардан қайтараман”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг ҳақига дуо қилдилар ва у ботган жойидан кўтарилди. У Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан унга бир мактуб ёзиб беришларини сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг буйруқлари билан Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) терига бир мактуб ёзиб берди. Хат битилган бу тери Макка фатҳ бўлгунга қадар Сурока билан бирга эди. Макка фатҳ бўлган куни ўша мактубни олиб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бугун вафо ва яхшилик қилинадиган кундир”, дедилар. Унга бир қанча нарсалар ва қўзичоқ тақдим қилинди. Сурока: “Менинг бу нарсаларга эҳтиёжим йўқ, лекин барчага умумий фойдали нарсани берсангиз”, деди. "Сизларга кифоя қиладиган нарса берилади”, дедилар (Саҳиҳ ҳадис. Имом Бухорий, Имом Аҳмад ва Имом Ҳоким ривояти).

Кофирларнинг ғор олдида тўхтаб қолишлари.

Қурайшликлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)ни тутиш учун ортларидан изма-из эргашиб, ғор оғзида тўхташди. Шунда Абу Бакр (розияллоҳу анҳу): “Ё Расулуллоҳ! Агар улардан бирорталари оёғи остига қараса, албатта, бизни кўрарди”, дедилар.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Абу Бакр! Учинчиси Аллоҳ бўлган икки киши ҳақида нима деб ўйлайсиз? Албатта, Аллоҳ биз билан”, дедилар (Саҳиҳ ҳадис. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) уларнинг сўзларини эшитиб турар, лекин Аллоҳ таоло Қурайшликларни мақсадларига етмайдиган қилиб қўйди.

Абу Жаҳл (унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни босиш учун олдинга ўтиб, қўрққанидан ортига қайтиши.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намоз ўқиётганларида бўйинларидан босиб, юзларини тупроққа белаш учун Абу Жаҳл шаҳд билан у киши томон юрди. Олдинга ўтди-ю, сўнг дарҳол ортига қайтди. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан ўзи ўртасида бир тўсиқни кўрди. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Абу Жаҳл Қурайш кофирларига қарата: “Муҳаммад сизларнинг орангизда туриб юзини тупроққа ишқаб ётса (Намоздаги саждани айтмоқда), сизлар буни қайтармасдан, индамай қараб турибсизларми?” деди. Улар: “Ҳа”, дейишди. “Лот ва Уззога қасам, агар унинг намоз ўқиганини кўрсам, албатта, бўйнини босиб, юзини тупроққа ишқайман”, деди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намоз ўқиётганларида айтган ишини қилиш учун келди ва тезлик билан ортига қайтди. Қурайшликлар унинг олдига келганида ҳамон ортга тисарилиб, қўли билан Нимадандир ҳимояланарди. “Сенга нима бўлди?” деб сўрашди. “У билан менинг ўртамда оловли хандақ, қўрқинч ва қанотлар бор”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Агар менга яқинлашганида фаришталар уни бўлак-бўлак қилиб ташлаган бўларди”, дедилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Насоий ва Имом Ибн Жарир ривояти).

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда қуйидаги оятларни нозил қилди:

“(Эй инсон!) Кўрдингми, қайтараётан кимсани бандани намоз ўқиганда?! Кўрдингми агар у (қайтарувчи) ўзи тўғри йўлда бўлса экан, ёки (ўзгаларни) тақвога (Аллоҳдан қўрқишга) буюрса экан! Кўрдингми, агар у (намоздан) тўсувчи кимса (аксинча ҳақни) инкор этса ва (у имон келтиришдан) юз ўгирса, албатта, Аллоҳ (унинг бу қилмишларини) кўриб туришини билмаганмиди?! Йўқ! Қасамки, агар у (бу йўлидан) қайтмаса, албатта, Биз унинг пешона сочидан тутамиз ўша ёлғончи, адашган (кимсанинг) пешона сочидан (тутиб жаҳаннамга отурмиз)! Бас, у ўзининг жамоасини (ёрдамга чақираверсин! Биз эса азоб фаришталарини чақиражакмиз! Йўқ! (Эй Муҳаммад!) Сиз унга итоат этманг ва (ёлғиз) Аллоҳга сажда (ибодат) қилиб, (Унга) яқин бўлинг!(" Ушбу 19 - ояти карима сажда ояти бўлиб , бу оятнинг арабчасини ўқиган ёки эшитган киши бир марта сажда қилиши вожиб бўлади). (Алақ сураси, 9-19-оятлар).

Унинг олдида ўтирардилар, у эса кўрмасди.

Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)нинг қизлари Асмо (розияллоҳу анҳо) ривоят қилади:

«Абу Лаҳабнинг қўллари қурисин (ҳалок бўлсин)!» (Масад сураси, 1-оят) ояти нозил бўлганда, ғилай Умму Жамил қўлида тош кўтариб бақир-чақир қилиб кириб келди ва: “Ёмонлиги учун юз ўгирдик, динидан  ғазабландик ва амрларига осий бўлдик”, деди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) у ерда Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) билан бирга ўтиргандилар. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га: “У келганида сизни кўриб қолишидан қўрқдим”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “У мени ҳаргиз кўра олмасди”, деб қуйидаги оятни ўқидилар: “(Эй Муҳаммад!) Сиз Қуръон қироат қилганингизда, Биз Сиз билан охиратга ишонмайдиганлар ўртасига кўринмас парда тортиб қўюрмиз” (Исро сураси, 45-оят).

У келиб Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни кўрмасдан Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)нинг олдиларида тўхтади ва “Эй Абу Бакр! Эшитишимча дўстинг мени хажв қилибди”, деди. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) : “Бу Уйнинг Раббисига қасам, сени хажв қилмади”, дедилар” (Яъни, бу Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сўзлари эмас, Аллоҳнинг сўзлари. Бу сенга хажв ҳам эмас. Бу жиддий гап). У қайтаркан: “Қурайш билади, мен уларнинг саййидининг қизиман", деб борарди» Имом Абу Яъло ривояти.

Қўли шол бўлди

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) чап қўли билан овқат еяётган кишини кўриб: “Ўнг қўлинг билан егин”, дедилар. У: “Қўлимдан келмайди” , деди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Энди қўлингдан келмайди”, дедилар.

Ровий айтади: “Шундан сўнг у қўлини оғзига олиб боролмади” (Имом Муслим ривояти).

Бу ҳадисда ҳеч бир узрсиз шаръий ҳукмга хилоф иш тутган кишини дуойи бад қилишга далил ҳамда Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг буйруқларига бўй сунмасликнинг оқибатидан огоҳлантириш бор.

Ҳадисдаги кишининг номи Буср ибн Роъилиъйр эди. У ўнг қўли билан овқат ейишга салоҳиятли соғлом киши бўлса ҳам, такаббурлиги сабаб: “Кучим етмайди, қўлимдан келмайди”, каби ўринсиз узрларни айтди. Шу воқеадан сўнг у қўлини оғзига олиб бора олмади.

Уларнинг олдиларидан ўтаётиб, бошларига тупроқ сочиб кетдилар, улар эса у зотни кўришмади

 

Ҳижрат қилинадиган кечада Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзларининг ётоқларида ётишни Али (розияллоҳу анҳу)га тайинладилар.

Қурайшлик бир гуруҳ кишилар эшик бўсағасида Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ўлдириш учун эшикдан чиқишларини кутиб, пойлоқчилик қилиб турарди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) чиқиб, ердан бир сиқим тупроқ олиб уларнинг бошларига сепдилар. Улар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни кўрмас ва Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қуйидаги оятларни тиловат қилардилар:

«Яна уларнинг олдиларидан бир тўсиқ (парда), ортларидан бир тўсиқ (парда) қилиб, уларни ўраб қўйдик. Бас, улар “кўра” олмаслар» (Ёсин сураси, 9-оят).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)нинг уйларига бордилар ва у ердан икковлари кечаси чиқиб кетишди. Қурайш кофирларини ҳали ҳам эшик олдида турганини кўрган киши улардан: “Нимани кутиб ўтирибсизлар?” деб сўради. “Муҳаммадни”, дейишди. У: “Аллоҳга қасам, сизларнинг бошларингизга тупроқ сепиб, олдиларингиздан ўтиб кетди-ку”, деди. Улар: “Аллоҳга қасам, биз уни кўрганимиз йўқ”, деб бошларидаги тупроқни қоқиб ташлашди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ўлди ришга чоғланган , эшик олдидаги кофирлар қуйидаги кишилар эди: Абу Жаҳл, Ҳакам ибн Осс, Уқба ибн Абу Муъайт, Назр ибн Ҳорис, Умайя ибн Халаф, Замъа ибн Асвад, Туъайма ибн Адий, Абу Лаҳаб, Убай ибн Халаф ва Ҳажжожнинг икки ўғли Набиҳ ва Мунаббиҳ (Хасан ҳадис. Имом Ибн Саъд, Имом Ибн Ҳишом ва Имом Аҳмад ривояти.)

Дарахт у зотнинг олдиларига келиб, сўнг яна қайтиб кетди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ўсимлик наботот оламига тааллуқли мўъжизаларидан бири дарахтнинг у зотга итоат этишидир.

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

«Кунлардан бир куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Макка кофирлари томонидан бошлари ёрилиб, қонга беланганларидан маҳзун бўлиб ўтирганларида, Жаброил (алайҳиссалом) келиб: “Сизга нима бўлди?” деб сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Улар менга шу ишни қилдилар”, дедилар. Жаброил (алайҳиссалом): “Сизга бир оят-аломат кўрсатилишини истайсизми?” деди. “Ҳа”, деб жавоб бердилар. Жаброил (алайҳиссалом) водий ортидаги дарахтга қараб: “Уни чақиринг”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) чақирдилар ва дарахт у зотнинг олдиларига юриб келди. Жаброил (алайҳиссалом): “Энди уни қайтиб кетишга амр қилинг”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга қайтишни буюрдилар, у қайтиб кетди Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Анча тинчландим”, дедилар».

Икки дарахтнинг бирлашиб, сўнг ажралиб кетиши

Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:

«Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан бирга чиқдик ва кенг бир водийда тўхтадик. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қазои ҳожат учун кетдилар. Мен идишда сув олиб, у зотнинг орқаларидан бордим. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) атрофга қараб пана бир жой топа олмадилар. Шунда у кишининг кўзлари водий четида ўсиб турган икки дарахтга тушди. Бирининг ёнига келиб, шохидан ушлаб: “Аллоҳнинг изни билан менинг ортимдан юр!” деб амр қилдилар. Дарахт эгасига итоат қилган туя каби Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га эргашди. Сўнг иккинчисининг ёнига келиб, унинг ҳам шохидан ушладилар. “Аллоҳнинг изни билан менинг ортимдан юр!” деб буюрдилар. Иккинчи дарахт ҳам эгасига итоат қилган туя каби Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га эргашди. Дарахтлар ёнма-ён бўлгач, уларнинг ўртасида туриб, шохларидан ушладилар ва: “Аллоҳнинг изни билан бир-бирингизга қўшилинглар”, дедилар, улар бирлашишди».

Жобир (розияллоҳу анҳу) воқеанинг давомини бундай ривоят қиладилар: «Мен Расулуллоҳ (оллаллоҳу алайҳи васаллам)га яқин турганим учун янада узоқроққа кетиб қолишларидан қўрқиб, пастга тушиб кетдим. Ўтириб, бу Ҳодиса ҳақида ўзимга-ўзим гапириб турганимда, ногаҳон қарасам, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) келаётган эканлар. У зот тўхтадилар-да: “Ўнгга, чапга” дедилар» Имом Муслим ривояти

Яъни, қазои ҳожатларини тугатганларидан кейин, у дарахтларни ўз жойига бориб туришига амр қилдилар. Дарахтлар олдинги ўринларига қандай келган бўлса, худди шундай қайтиб кетди.

Хурмонинг шохи дарахтдан пастга тушиб, Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига келди.

Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳузурларига келиб: “Саҳобаларингиз нима дейишмоқда?” деб сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг атрофларида шох-шаббалар ётарди. У зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Сенга бир оят-аломат кўрсатайми?” дедилар. У: “Ҳа”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) улардан бир шохни чақирдилар. У ерга чизиқ тортиб ариқча қилиб келди ва саждага борди, сўнг бошини кўтарди. Кейин унга қайтишни буюргандилар, шох яна қайтиб кетди.

Омирий: Мазкур қиссанинг қатнашчиси, эгаси. “Эй Омир ибн Саъсата оиласи! Аллоҳга қасам, у айтган ҳеч бир нарсани ёлғон демайман”, деди. Бошқа ривоятда бундай келтирилади: «Бир аъробий Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) олдиларига келиб: “Сени Аллоҳнинг элчиси эканингни қандай биламан?” деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мана шу хурмо шохларидан бирини чақирсам ва у келса, менинг пайғамбар эканимга гувоҳлик берасанми?” дедилар. У: “Ҳа”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) хурмо шохини чақирдилар, у дарахтдан тушиб, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) олдиларигача сакраб-сакраб етиб келди. Сўнг унга: “Қайт”, дедилар, у яна жойига қайтиб кетди.

Аъробий: “Сен Аллоҳнинг элчиси эканингга гувоҳлик бераман ва имон келтираман”, деди» Саҳиҳ ҳадис. Имом Байҳақий ва Имом Ҳоким ривояти.

Дарахт шохи Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига келди ва сўнг яна қайтиб кетди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қавмларидан етган озор, ғам, ташвишлардан сиқилиб Макка тоғларига чиқиб кетдилар ва: “Эй Раббим! Кўнглим ором оладиган ва мендан бу қайғуни кетказадиган нарсани кўрсатгин”, деб илтижо қилдилар.

Аллоҳ таоло: “Бу дарахт шохларидан хоҳлаганингни чақир”, деб ваҳий қилди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир шохни чақирдилар. Шох жойидан ажраб, ерни чизиб келиб у зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг олдиларига келди. Унга: “Жойингга қайтиб бор!” дедилар.

Бундан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг кўнгиллари хотиржам бўлди ва Аллоҳга ҳамд айтдилар. Мушриклар: “Эй Муҳаммад! Ота-боболаринг адашган кимсалар бўлганми?!” дедилар. Аллоҳ таоло: “(Эй Муҳаммад! Мушрикларга) айтинг: «Ҳали сизлар мени Аллоҳдан ўзгага ибодат қилишга буюряпсизми, эй нодонлар!” (Зумар сураси, 64-оят). Ҳасан ҳадис. Имом Байҳақий ривояти.

Бошқа ривоятда бундай келтирилади:

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) мушрикларнинг азиятларидан хафа бўлиб: “Аллоҳим, менга бугун бир оят-аломат кўрсатгин! Бундан сўнг мени ёлғончи деган кимсаларга парво қилмайман”, дедилар.

Аллоҳ таолодан буйруқ бўлди ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Мадина тарафда турган бир дарахтни чақирдилар. Шох ерни чизиб келиб у зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг олдиларига етиб келди. Унга: “Жойингга қайтиб бор!” дедилар, у қайтиб жойига борди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Бундан сўнг мени ёлғончига чиқарган қавмимга парво қилмайман”, дедилар. Ҳасан ҳадис. Имом Байҳақий ривояти. Иккинчи ҳадис, аввалгисини тасдиқлайди.

Дарахт Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига юриб келди ва у зотнинг пайғамбарликларига гувоҳлик берди.

Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан сафарда эдик, бир аъробий бизларга яқинлашиб келди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Қаерга кетаяпсан?” деб сўрадилар. У: “Уйга”, деди.

  • Яхшиликни хоҳлайсанми? - дедилар.
  • Нима у? – деди.
  • Албатта , ёлғиз Аллохдан ўзга илоҳ йўқ ва дарҳақиқат, Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ҳамда пайғамбаридир, деб гувоҳлик берасан, - дедилар.
  • Айтган сўзларингга гувоҳинг борми? - сўради аъробий.

“Булар”, дедилар ва водий четидаги дарахтларни чақирдилар. Улар ерни ёриб келишди ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олдиларида тўхташди. Дарахтларга уч бора гувоҳлик беришларини айтдилар. Улар гувоҳлик беришди, кейин жойларига қайтиб кетишди. Аъробий ўз қавмига кетиши олдидан: “Агар қавмим менга эргашса, уларни сенинг ҳузурингга бошлаб келаман, акс ҳолда, ўзим қайтиб сен билан бирга бўламан”, деди» Саҳиҳ ҳадис. Имом Ҳоким ва Имом Байҳақий ривояти. Ибн Касир: “Исно-ди яхши”, деган.

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бармоқлари орасидан сув оқиб чиқиши

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг жамодотларга алоқадор мўъжизаларидан бири у зотнинг бармоқлари орасидан сув оқиб чиқишидир. Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Аср вақти кирганида одамлар таҳорат учун сув қидириб, топа олмадилар. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га бир идишда сув келтирилди. У зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қўлларини идиш ичига қўйиб, одамларни ундан таҳорат қилишга буюрдилар. Мен сувнинг у зотнинг бармоқлари остидан оқиб турганини кўрдим. Ўша сув билан уларнинг барчалари таҳорат олди” Саҳиҳ ҳадис. Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Насоий ва Имом Термизий ривояти.

Бир ривоятда уларнинг сони саксон киши Имом Бухорий ривояти. “Маноқиб" китоби “Нубувват аломатлари" боби. экани ва яна бошқа бир ривоятда уч юз киши Имом Бухорий ривояти. "Маноқиб” китоби “Нубувват аломатлари" боби. экани айтилган. Уч юз кишининг бир идишдаги сувдан таҳорат олиши мўъжизаси, Мусонинг (алайҳиссалом) тошдан сув чиқариш мўъжизаларидан комил ва устундир. Чунки бармоқлар орасидан сувнинг чиқиши, тошнинг орасидан сув чиқишидан кўра ажабланарлидир.

Сувсиз қудуқдан бир минг тўрт юз киши сув ичди

Баро ибн Озиб (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:

“Худайбия куни бизлар бир минг тўрт юз киши эдик. Худайбия қудуқ (номи) бўлиб, ундаги барча сувни тортиб чиқардик ва унда бир қатра ҳам сув қолмади.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қудуқ четига ўтирдилар ва сув келтиришни сўрадилар. Сувни оғизларига олиб, оғизларини чайқадилар ва қудуқ ичига туфладилар. Бизлар кўп ўтмай қудуқдан идишларни ботириб сув ола бошладик. Ўзимиз ҳам, уловларимиз ҳам сувдан қониб ичдик” Саҳиҳ ҳадис. Имом Бухорий ривояти. "Мағозий" китоби" Худайбия ғазоти" боби.

Бир челак сув дарё бўлиб оқди

Баро ибн Озиб (розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Сафарда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан бирга эдик. Озгина суви бўлган қудуқ олдида тўхтадик. Идишни ҳовучлаб тўлдириш мақсадида қудуқ тубига олти киши навбат билан тушдик. Мен уларнинг олтинчиси эдим.

Бизга челак туширилди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қудуқ бошида қолдилар. Биз челакни ярми ёки учдан икки қисмигача сув билан тўлдирдик ва юқорига, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га узатиб юбордик.

Мен томоғимни ҳўллаб олиш учун сув идишимга яқинлашдим, аммо унда сув йўқ экан. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бояги идишга қўлларини ботирдилар ва Аллоҳ хоҳлаган нарсаларни айтиб, идишни бизга қайтардилар.

Мен челакдан сувнинг дарё бўлиб оқаётганини ва қудуқ ичидаги охирги киши эса чўкиб кетишдан қўрқиб, кийимини ечиб тортиб олишлари учун юқорига узатаётганини кўрдим” Имом Ибн Касир ва Имом Аҳмад ривояти. Бу, Худайбиядагидан бошқа қиссадир.

Сутдаги ажойиб барака

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:

«Аллоҳга қасам, мен очликдан ерга йиқилиб қолар даражада силлам қуриб, очликни билдирмай турармикан деб қорнимга тош боғлаб олгандим. Бирортаси ҳолимни кўриб, менга ёрдам қилармикан, деган умид билан кўчадан ўтадиганларни пойлаб турдим.

Абу Бакр ўтиб қолди ва шояд ҳолимдан воқиф бўлса, деб ундан Аллоҳ азза ва жалланинг китобидаги бир оят ҳақида сўрадим. Ўйлаганимдай бўлмади. Сўнг Умар ўтиб қолди. У ҳолимдан хабардор бўлиб, менга ёрдам қилармикан, деган умид билан ундан ҳам Аллоҳ азза ва жалланинг китобидаги бир оят ҳақида сўрадим. Ундай бўлмади. Кейин Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўтдилар. Юзимга қараб ичимдаги нарсани билдилар ва:  Абу Ҳурайра”, дедилар. Мен: “Лаббай! Ё Расулуллоҳ!" дедим. “Мен билан юр”, дедилар ва биз кетдик.

Манзилга етгач, киришга изн сўрадим, рухсат бердилар. Ичкарига кириб, у ерда бир қадаҳ Ҳозирда истеъмолдаги стакан, бокал ёки сиғими (2,0625 л)га тенг идиш. сутни топдим. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) сутнинг қаердан келганини сўрадилар. Уни фалон киши ёки фалончининг оиласи ҳадя қилганини айтишди.

  • Эй Або Ҳирр, - дедилар.
  • Лаббай! Ё Расулуллоҳ! - дедим.
  • Аҳли суффанинг Ҳеч вақоси бўлмаган, камбағал, муҳтож мусулмонлар. олдига бориб уларни менинг ҳузуримга бошлаб кел, - дедилар.

Аҳли суффа Исломнинг меҳмонлари саналиб, уларнинг оилалари ҳам, мол-мулклари ҳам йўқ эди. Қачон Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га бирор ҳадя келса, уларга улашар ва садақаларни ҳам улар ичидан етмай қолганларига тарқатиб берардилар. Бу нарса мени хафа қилди, чунки сутни ичиб, куннинг қолган қисмида салгина тетик бўлиб юраманми, деб умид қилгандим. Аммо нима ҳам қилардим? Мен элчиман, Аллоҳга ва расулига итоат қилишдан ўзга чорам йўқ. Улар келгач, қадаҳни узатдим. Қадаҳни олган киши ундан тўйганича ичиб, ёнидагига узатарди. Уларнинг барчалари ичиб, тўйганларидан сўнг, мен идишни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га узатдим. Идишда ҳамон сут бор эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қадаҳни қўлларига олиб, менга қараб табассум қилдилар ва “Або Ҳирр”, дедилар.

  • Лаббай ! Ё Расулуллоҳ ! - дедим.
  • Сен ва мен қолдик, - дедилар.
  • Тўғри айтасиз , Ё Расулуллоҳ ! – дедим.
  • Ўтир, ичиб ол, - дедилар.

Мен ўтириб сутни ичдим. Сўнг яна қайта-қайта ичишимни таъкидладилар. Мен яна ичдим ва охири: “Сизни ҳақ ила юборган Зотга қасам, бошқа кетмайди, ичолмайман”, дедим.

- Ундай бўлса, қадаҳни бер, - дедилар ва қолган сутни ичдилар» Саҳиҳ ҳадис. Имом Бухорий ривояти.

Юпқа кулча нон саксон кишига кифоя қилди.

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:

«Абу Талҳа Анас ибн Моликнинг ўгай отаси, яъни Анас ибн Моликнинг отаси Молик ибн Назр (мушрик ҳолда) вафот этгач, онаси Умму Сулайм Абу Талҳa Ансорий (розияллоҳу анҳу)га турмушга чиққан. Умму Сулаймдан: “Менга Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг товушлари паст эшитилди, бу очликдан бўлса керак. Ҳузурингда бирор егулик борми?” деб сўради. У: “Ҳа”, деб бир кулча арпа нонни берди. Уни рўмолчага ўраб қўлим остига қистирди ва мени Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳузурларига жўнатди.

Мен келсам, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) масжидда одамлар билан турган эканлар. Мени кўриб: “Сени Абу Талҳа жўнатдими?” дедилар. Мен:

  • Ҳа, - дедим.
  • Таом биланми? - дедилар.
  • Ҳа, - дедим. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) атрофларидаги кишиларга: “Туринглар” деб уйимиз томон юрдилар ва биз бирга келдик. Сўнг мен Абу Талҳага уларнинг келишгани ҳақида хабар қилдим.

Абу Талҳа: “Эй Умму Сулайм! Бизникига Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ва одамлар келишибди. Уларни олдиларига қўядиган нарсамиз йўқ - ку!” деди. Умму Сулайм: “Аллоҳ ва расули билгувчидир”, деди.

Абу Талҳа Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни кутиб олиш учун пешвоз чиқди ва уйга у зот билан бирга кирди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кел, эй Умму Сулайм! Егуликка ниманг бор?” деб сўрадилар. У бояги кулчани келтирди. Уни ушатишни буюрдилар. Умму Сулайм эса қўшиб ейиш учун идишдан озроқ мой қуйди. Сўнг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Аллоҳ хоҳлаган сўзларни айтдилар ва: “Ўн кишига рухсат беринг”, дедилар.

Шундай қилиб келганларнинг барчалари ундан eдилар, уларнинг сони етмиш ёки саксон киши эди» Саҳиҳ ҳадис. Имом Бухорий ривояти.

Ялқов туя чопқир бўлди

Жобир (розияллоҳу анҳу)нинг туяси ялқов эди, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг дуоларидан сўнг туяларнинг олди бўлди.

Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан ғазотга чиқдик. Туям кучсиз ва мадорсизлигидан орқада қолиб кетди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) менинг олдимга келиб: “Нима бўлди?” деб сўрадилар. “Туям ялқовлик қилиб орқада қолиб кетяпмиз”, дедим. Уни қозиғи билан бир урдилар ва: “Мин”, дедилар. Мен унга миндим. Қарасам, тезкорлигидан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг туяларидан қолиб кетмаяпман.

Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан ғазотда ўша мадорсиз туямни миниб қатнашганман»

Юқори