XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайхул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
      • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўжизалари
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2021
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • МАДРАСАИ МИР ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Хазратим
  • Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!

Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!

XUTBA.UZ / 03 10 2018 - 12:08 / - Хазратим, Шеър

Уламо ичинда қалбимга яқин,

Энг ёруғ нур сочган, гўёки чақин,

Мени маддоҳ экан деманг сиз тағин,

Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман,

Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!

 

Пайғамбар меросин тутиб омонат,

Ҳақни етқазасиз қилмай хиёнат,

Сиз‑ла англадим не дин-у диёнат,

Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман,

Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!

 

Сиз менга ғойибдан бўлиб муаллим,

Қуръон, ҳадислардан берасиз таълим,

Бўлса Сизча бўлар бир аҳли илм,

Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман,

Йўқ, деманг, сизга чин шогирд бўламан!

 

Китобингиз ўқисам кўзларимда ёш,

Қалбимда иймоним нур сочар – қуёш,

Отса ҳам жоҳиллар ортингиздан тош,

Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман,

Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!

 

МУҲАММАДга содиқ МУҲАММАД СОДИҚ,

Сизга илм-у ҳикмат Аллоҳдан тортиқ,

Фазилат бормикан бундан‑да ортиқ?!

Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман,

Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!

 

Билиб ё билмасдан ботилни сўзлаб

Юрган кўп қалбида дунёни кўзлаб,

Ҳақиқий устозни топдим мен излаб,

Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман,

Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!

 

Саволлар жавобсиз қолмас ҳеч қачон,

Бизнинг бахтимизга бўлинг соғ‑омон,

Ўзимни ёқтирмай, кўрсам ҳам ёмон,

Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман,

Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!

 

Яшамоқ бахтлидир Сиз‑ла бир жойда,

Ҳатто туғилибман Сиз‑ла бир ойда,

Айтган пандларингиз бермоқда фойда,

Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман,

Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!

 

Ёдга тушар ўша ҳадисдаги сўз:

«Уламо мисоли таомдаги туз».

Отам бўлмадингиз, аттанг, минг афсус.

Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман,

Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!

 

Балки, мен Сиз учун оддий бир мухлис,

Лекин Сиз мен учун тенгсиз устозсиз,

Шу сабаб изҳорим йўлладим «чексиз»,

Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман,

Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!

 

MUSLIMAAT.UZ

Қўшимча мутолаа учун тавсия

НИДО
ЖОЙНАМОЗ УСТИДА ЎТИРГАН ОДАМ
Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф рахматуллохи алайх хақларида фильм

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Табаррук

  • ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

  • Муборак Қурбон ҳайити — 2026

  • Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги 

  • Домла Ҳиндистоний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Facebook
  • Messenger
  • X (Twitter)
XUTBA.UZ

© 2017-2026 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори