XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
05 11 2018 - 11:23 / - Тавсиялар

​Муслима аёлларга тавсиялардан: Доим таҳоратли ҳолда таом пиширинг

Тарбия борасида энг биринчи нарса шуки, қачонки таом пиширсангиз, таҳоратли ҳолда пиширишга ҳаракат қилинг. Агар таҳорат олиш мушкил бўлса, у ҳолда ҳеч бўлмаганда зикрлардан бирортасини ўқиб пиширинг. Тилингиз ила “Субҳаналлоҳ”ни ўқиб олинг, “Алҳамду лиллаҳ”ни ўқиб олинг, “Аллоҳу акбар”ни ўқиб олинг, “Лаа илааҳа иллаллоҳ”ни ўқиб олинг. Бу зикр лафзларини аёл киши ҳар доим пок ҳолатда ҳам, узрли ҳолатда ҳам ўқий олади. Маълумки, аёлга узрли ҳолатда фақат Қуръони карим ва намоз ўқиш каби ибодатлар манъ қилинган. Бошқа барча турдаги зикрларни тили ила ўқий олади. Агар аёл киши таом пишираётиб, Аллоҳ таъолонинг зикрини қилса, албатта, бунинг баракаси бўлади. Агар пок кунларингизда ёд билган сураларингиз бўлса, Қуръони карим ўқишдаги баракалар таомингизга нозил бўлиши учун ўша сураларни ўқинг. Бу саҳобия аёлларнинг розияллоҳу анҳунна амалидир.

Бир саҳобия аёл розияллоҳу анҳо ўша даврдаги тандирда нон ёпдилар.Нонлари пишиб тайёр бўлганда, менинг ноним ҳам пишиб тайёр бўлди ва мен шу орада уч пора Қуръони карим ҳам ўқишга улгурдим деганлар.Маълум бўладики, қанча муддат нон ёпган бўлсалар, тиллари ила Қуръони каримни ҳам ўқийверганлар. Бу саҳобия аёлларнинг розияллоҳу анҳунна суннатидир.Сиз ҳам буни одат қилинг.

Мен бир неча муддат олдин бир хонадонга боришимга тўғри келди.Улар: Ҳазрат! Сизга тақдим қилинаётган бу таом уйимизда пиширилди, уни тайёрлаш мобайнида аёлим йигирма бир маротаба Ёсин сурасини тўлиқ ўқиди дедилар.Жудаям хурсанд бўлдим, бугунги кунимизда ҳам солиҳа аёлларимиз ана шундай таом тайёрлаётиб, тилларидан Қуръони карим тиловати тушмайди……Катта суралар ёд бўлмаса, кичик сураларни ёд билсангиз, ўшаларни ҳам ўқийверинг…Ихлос сурасини ҳар бир мусулмон ёддан билади, шуни ҳам ўқийверинг, шу ҳам кифоя қилади.Агар узрли ҳолатда бўлиб, сураларни ўқий олмасангиз, у ҳолда Аллоҳ таъолонинг зикрини қилиб таъомингизни пиширинг, Cубҳаналлоҳ, Алҳамду лиллаҳ, Аллоҳу акбар ушбу калималарни ўқишлик жуда осондир.Саҳиҳи Бухорийдаги энг сўнги ҳадиси шарифда шундай дейилади:

كَلِمَتَانِ حَبِيبَتَانِ إِلَى الرَّحْمَنِ ، خَفِيفَتَانِ عَلَى اللِّسَانِ ، ثَقِيلَتَانِ فِى الْمِيزَانِ سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ ، سُبْحَانَ اللَّهِ الْعَظِيمِ

“Икки калима борки, Роҳман (Аллоҳ азза ва жалла)га энг маҳбуб, тилга энг енгил (ўқиш жуда осон) ва мезонда оғир келади, (у икки калима) : “субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ, субҳаналлоҳил аъзийм”дир.
Сиз шу тарзда Қуръони каримни тиловат қилиб ёки зикр қилиб таом пиширсангиз, у таомни эрингиз ёки фарзандингиз еса, уларнинг қалбида ибодат ва яхши ишларга рағбат пайдо бўлади.Гуноҳ ишлардан эса нафрат пайдо бўлади.Биз еган таомимиз, танамизга гўшт бўлиб ўсади.Агар таом Аллоҳ таъолонинг зикри ила пиширилган бўлса, у таом сабабибдан ўсган танамиздаги гўштда Аллоҳ таъолонинг муҳаббати сингиб кетган бўлади.

(Фарзандлар тарбиясининг энг гўзал услуби китобидан. Урду тилидан: Абдулқайюм Комил таржимаси)

ЎМИ Матбуот хизмати

Қўшимча мутолаа учун тавсия

ЭРКАК АЁЛ БИЛАН, АЁЛ ЭРКАК БИЛАН КЎРИШИШИ МУМКИНМИ?
Қурбон байрамига хос ишлар
ҚУРБОН ҲАЙИТ НАМОЗИ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • ЧЎПОН ЙИГИТ

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

  • МАКРУҲ АМАЛЛАР

  • ТАҲОРАТ НИМА?

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2020 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори