Нўъмонхонтўра Усмонов 1929 йил 24 январ Қўқон шаҳрида дунёга келган. Саккиз ёшида отасидан айрилиб, онасининг тарбиясида вояга етган.
Нўмонхонтўра бошланғич диний тарбияни ўзганлик Сулаймон қоридан, кейинроқ Кулол домла, Муҳаммаджон қори, Орифхон қори қўлида таҳсил олган.
1980 йилгача Қўқондаги мебель ишлаб чиқариш фабрикасида ишчи, хўжалик моллари сотиладиган магазинда сотувчи бўлиб ишлаганлар. 1980 йилда диний назорат буйруғи билан Қўқондаги Мадрасаи Мир масжидига имом-хатиб этиб тайинланиб, 1991 йилгача шу ерда ишлайдилар.
Нўъмонхонтўра кўпгина шогирдлар чиқарганлар. Фарғона вилоятининг турли гўшаларидан бўлган Раҳимжон Холиқов, Аъзамхон Комилов, Мухторқул Тўрақулов, Абдуллоҳ Абдуқодиров, Фазлиддин Салимов, Аҳмадҳон Низомов шулар жумласидандир.
Фарзандлари: «Дадамиз саховатпеша, меҳмондўст, етимпарвар киши эдилар, у кишининг насаблари дадалари Усмонхон ибн Абдураҳмон ибн Асфиёхон тўра ибн саййид Сафохон тўра шайхулислом ибн Сулаймон хўжа шайхулислом ибн Довуд хўжа ибн хожа Низомиддин Ҳуқандий Зайнулобидинга бориб тақалади. Бу шажараи шарифларида битилган», – дейди.
Нўъмонхонтўра Усмонов 1995 йил 28 мартда вафот этган. Жаноза намозини марғилонлик Ҳакимжон Васиев ўқиган. Қўқон шаҳридаги Шайхон қабристонига дафн этилган.