XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайхул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
      • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўжизалари
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2021
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • МАДРАСАИ МИР ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИСЛОМ ГЎЗАЛ АХЛОҚҚА ЧОРЛАЙДИ

ИСЛОМ ГЎЗАЛ АХЛОҚҚА ЧОРЛАЙДИ

XUTBA.UZ / 06 07 2018 - 8:11 / - Жумуъа мавъизалари

 بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Гўзал ахлоқда ислом оламига намуна бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларини доимо ҳусни хулқга, хуш муомалага, ўзаро меҳр-оқибатга, катталарга иззат-ҳурмат, кичикларга эса раҳм-шафқатли бўлишга, ўзгани айб-нуқсонларини ва саҳв-хатоларини кечиришга ва ҳоказо каби гўзал ахлоқлар билан зийнатланишларига чақирганлар. Айни пайтда Пайғамбаримиз алайҳиссалом биринчи даражадаги ахлоқи ҳамида соҳиби эканларига асло шубҳа йўқ. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда:  “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!” (Қалам сураси, 4-оят) деб марҳамат қилган.

 Динимиздаги барча ибодатларнинг негизи ва моҳиятида гўзал ахлоқ ётади. Бунга мисол тариқасида қуйидаги оятни келтириш мумкин:

إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ

яъни: “Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур” (Анкабут сураси, 45-оят). Шу каби рўза, закот, ҳаж ва бошқа ибодатларнинг мукаммал ва Аллоҳнинг ҳузурида мақбул бўлишида ҳам гўзал ахлоқ асосий ўрин тутади. Зеро, имон барча гўзал ахлоқларни ўзида мужассам этади. Мусулмон кишининг гўзал ахлоқи унинг соғлом эътиқоди ва имонининг комиллигига далолат қилади. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَكْمَلُ الْمُؤْمِنِينَ إِيمَانًا أَحْسَنُهُمْ خُلُقًا وَخِيَارُكُمْ خِيَارُكُمْ لِنِسَائِهِمْ خُلُقًا» (رواه الإمام الترمذي).

яъни: “Мўминларнинг ичида энг имони комили хулқи чиройли бўлганидир. Сизларнинг яхшиларингиз аёлларига яхши хулқ билан муносабатдабўладиганингиздир”, (Имом Термизий ривояти).

Киши имони қандайлигини билмоқчи бўлса, унинг тарозуси чиройли хулқдир. Айниқса, ўзидан заифлар (хотин, бола ва қўл остидаги ходимлар)га чиройли муомалада бўлиш энг яхши мўъминлар қаторига кириш ҳисобланади.

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ مِنْ أَحَبِّكُمْ إِلَيَّ وَأَقْرَبِكُمْ مِنِّي مَجْلِسًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَحَاسِنَكُمْ أَخْلَاقًا»  (رواه الإمام الترمذي).

яъни: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Сизларнинг менга суюклироғингиз ва қиёмат куни менга яқинроғингиз ахлоқи гўзалларингиздир” (Имом Термизий  ривояти).

Ҳусни хулқ инсондаги барча фазилатларнинг энг олий ва афзалидир. Чунки унинг эгасидан доимо яхшилик кутилади. Яна бир ҳадисда шундай келади:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قَالَ: سُئِلَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَنْ أَكْثَرِ مَا يُدْخِلُ النَّاسَ الْجَنَّةَ؟، قَالَ: تَقْوَى اللهِ وَحُسْنُ الخُلُقِ  (رواه الإمام الترمذي).

яъни: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларни жаннатга киришларига кўпроқ сабаб бўладиган нарса ҳақида сўралдилар. Шунда У зот “Аллоҳга тақво қилиш ва ҳусни хулқли бўлиш” — деб жавоб бердилар, (Имом Термизий  ривояти).

Инсон чиройли хулқи сабаб охиратда улуғ даражаларга эришиши ҳадиси шарифларда зикр қилинади:

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: إِنَّ الْعَبْدَ لَيَبْلُغُ بِحُسْنِ خُلُقِهِ عَظِيْمَ دَرَجَاتِ الْآخِرَةِ، وَالْخُلُقُ الْحَسَنُ يُذِيْبُ الْخَطَايَا كَمَا يُذِيْبُ الْمَاءُ الْجَلِيْدَ، وَالْخُلُقُ الْسُوءُ يُفْسِدُ الْعَمَلَ كَمَا يُفْسِدُ الْخَلُّ الْعَسَلَ )رواه الإمام الطبراني.(

яъни: Ибни Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Албатта, банда чиройли хулқи сабабли охиратда улуғ даражаларга эришади. Чиройли хулқ, худди сув музни эритгани каби, гуноҳларни йўқотади, ёмон хулқ эса, худди сирка асални бузгани каби, амални бузади” (Имом Табароний ривояти).

عَنِ ابْنِ أَبِي حُسَيْنٍ رضي الله تعالى عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَلَا أَدُلُّكُمْ عَلَى خَيْرِ أَخْلاقِ أَهْلِ الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ:  أَنْ تَصِلَ مَنْ قَطَعَكَ، وَتُعْطِيَ مَنْ حَرَمَكَ، وَتَعْفُوَ عَمَّنْ ظَلَمَكَ» (رواه الإمام البيهقي).

яъни: Ибни Абу Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: “Сизларни дунё ва охират аҳлининг энг яхши хулқларига далолат қилайми”? — деб “Сендан алоқани узган (қардошинг)га боғланмоғинг, сендан қизғанган кишига бермоғинг, сенга зулм қилганни кечирмоғинг” дедилар, (Имом Байҳақий ривояти).

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَيْسَ الْمُؤْمِنُ بِالطَّعَّانِ وَلَا اللَّعَّانِ وَلَا الْفَاحِشِ وَلَا الْبَذِيءِ» (رواه الإمام الترمذي).

яъни: Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Мўмин таъначи, лаънатчи, фаҳшчи ва уятсиз бўлмайди”, – дедилар, (Имом Термизий  ривояти).

Демак, гўзал хулқли киши, таъна қилиш, лаънатлаш, фаҳш сўзларни гапириш, уятсиз гап-сўзлар ва хатти-ҳаракатлар каби ёмон хулқлардан тийилиши лозимдир.

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ المُبَارَكِ رضي الله عنه، أَنَّهُ وَصَفَ حُسْنَ الخُلُقِ فَقَالَ: هُوَ بَسْطُ الوَجْهِ، وَبَذْلُ المَعْرُوفِ، وَكَفّ الأَذَى

яъни: Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ гўзал хулқни: “Очиқ юзлилик, яхшилик қилиш ва азият беришдан тийилиш” дея таърифлаганлар.

Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу дедилар: “Гўзал хулқ учта хислат билан ҳосил бўлади: ҳаромдан тийилиш, ҳалолни излаш, аҳлига бағрикенглик қилиш”.

Саҳл ибн Тустарий раҳматуллоҳи алайҳдан гўзал хулқ ҳақида сўрашганда: “Гўзал хулқнинг энг қуйи даражаси машаққатларни кўтариш, мукофотдан кечиш, золимга раҳм-шафқат қилиб, уларга мағфират тилаш”, дедилар.

سُئِلَ ذُو النُّونِ الْمِصْرِي قُدِّسَ سِرُّهُ مَنْ أَدْوَمُ النَّاسِ عَنَاءً؟ قَالَ: أَسْوَؤُهُمْ خُلُقاً

яъни: Зуннун Мисрий қуддиса сирруҳудан: “Энг кўп ғам-ғусса чекадаган киши ким?”, деб сўрашганида у зот: “Энг хулқи ёмон кимса”, деб жавоб берганлар.

Юқоридаги ҳадиси шариф ва уламолар ўгитларидан хулоса қиладиган бўлсак, инсон чиройли хулқларга одатланиши ва ёмон хулқларни тарк этиши бу динимизнинг асоси  ва Пайғамбаримизнинг асосий ўгитларидир. Чиройли хулқлар инсонни дунё ва охиратдаги мартабасини баланд қилади, ризқини кенг қилади. Ёмон хулқ эса икки дунёда ҳам хорлик ва надоматга сабаб бўлади.

Кейинги пайтларда юртимизда “оммавий маданият” номи остида мусулмонларга хос бўлмаган  ҳаёт тарзини тарғиб қилиш кўзга ташланмоқда. “Оммавий маданият” ёшларга ҳаёсиз, масъулиятсиз бир ҳаёт тарзини безаб кўрсатмоқда. Яъни, ҳеч нарсада ҳалол, ҳаром деган чегара йўқ, бу дунёга бир марта келинади, ўйнаб кулиб қолиш керак, дунё лаззатларини тотиб қолиш керак, каби фикрларни ўртага ташламоқда. Тўғри, худди мана шу ғоялар билан яшаганлар тарихда ҳам бўлган. Уларнинг ҳаммаси бало, офат ва Аллоҳнинг азобига дуч келиб, қирилиб кетдилар. Ўзига дин диёнат ва чиройли хулқни шиор қилиб олганларнинг эса ишлари, авлодлари, динлари ҳануз давом этмоқда. Қуш уясида кўрганини қилади, деганларидек, ёш авлодга биз катталар ўрнак бўлишимиз керак. Айниқса, катта масъулият эркакларнинг зиммасига тушади. Агар фарзандлар тарбиясига беъэтибор бўлсак, уларни “оммавий мадания”нинг қўлига топшириб қўйсак, динимиз, келажагимиз ва миллатимиз хавф остида қолади.

Муҳтарам жамоат! Мавъизамизнинг давомида суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқларидан баъзиларини қисқача баён қиламиз. Уламолар қуйидаги одобларга риоя қилиб, уларни ўзининг доимий одатига айлантириб олган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқланган бўлади, дедилар:

  1. Барча ёмон сўз ва ишлардан тийилиш;
  2. Одамлар билан муомала қилишда овозни баландлатмаслик;
  3. Кечиримли бўлиш;
  4. Зиммадаги вазифани бажаришда сусткашлик қилмаслик;
  5. Кўп кулишдан сақланиш;
  6. Эҳтиёжмандларнинг ҳожатларини раво қилишни ортга сурмаслик;
  7. Аҳли-оиласига уй ишларида кўмаклашиш;
  8. Бировга азият бериши мумкин бўлган сўзларни ҳазиллашиб ҳам айтмаслик;
  9. Ширин сўзли бўлиш;
  10. Фақат рост гапни гапириш;
  11. Инсонларга ҳам, бошқа ҳайвонларга ҳам раҳм шафқатли бўлиш;
  12. Бахиллик қилмаслик;
  13. Ғазабланмаслик, ғазаби келган пайтда «аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм» дейиш;
  14. Кўп гапиришдан тийилиш;
  15. Шижоатли бўлиш, ўзининг зарарига бўлса ҳам ҳақни гапириш;
  16. Инсонларнинг насиҳатларини қабул қилиш;
  17. Инсонларнинг азиятларига сабрли бўлиш;
  18. Ўзи учун яхши кўрган нарсани бошқаларга ҳам бўлишини яхши кўриш;
  19. Саломни кўпайтириш.

Аллоҳ таоло барчамизни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқларини ўрганиб, ҳаётимизга татбиқ қилиб яшаш бахтига муваффақ айласин. Омин!

Қўшимча мутолаа учун тавсия

ИСЛОМДА АЁЛЛАРГА МУНОСАБАТ
ДИНИМИЗДА МЕРОС МАСАЛАСИ
ТИЛ ОФАТЛАРИ

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Табаррук

  • ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

  • Муборак Қурбон ҳайити — 2026

  • Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги 

  • Домла Ҳиндистоний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Facebook
  • Messenger
  • X (Twitter)
XUTBA.UZ

© 2017-2026 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори