XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Мақола
  • ШАЪБОН ОЙИ
07 04 2019 - 8:53 / - Мақола

ШАЪБОН ОЙИ

Муборак уч ойлардан Шаъбони шариф кириб келди. Рамазонга оз қолди. Бароат кечаси яқинлашгани сабабли кўнглимиз шодланди. Шаъбон ойи Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ойидир. Чунки ул зот бу ойда кўп рўза тутар эдилар, кечалари тонгга қадар ибодат қилиб чиқар эдилар. Оиша онамиз бунинг сабабини сўраганларида:

«Эй Оиша, бу ой малакул-мавт — ўлим фариштаси Азроилга йил давомида вафот этадиганлар рўйхати ёздириладиган ойдир. Мен эса бу ойда исмимнинг рўзадор ҳолда қайд этилишини истайман», — деб марҳамат килдилар У зот саллаллоҳу алайҳи васаллам.

Саҳобаи киром ва ўтмиш авлиёуллоҳ улуғларимиз ҳам бу ойда кўп рўза тутишар, Қуръони карим тиловат қилишар, Пайғамбаримизга саловотлар айтишар, Аллоҳдан афву мағфират тилаб, ул зотни васила қилар эдилар. Бойлар камбағалларга закотларини бериб, уларнинг рамазон рўзасини қийналмай тутишларини таъминлар, волийлар шариатга мувофиқ маҳкумларни ҳибсдан озод этар, тужжорлар қарздорларнинг қарзларини узиб, уларни қарздорликдан халос этишар ва ниҳоят рамазон ҳилолини кўргач, ғусл таҳорати олиб эътикофга кирар эдилар.

Бароат кечаси шаъбон ойининг энг муҳим кечасидир. Шунингдек, йилнинг энг муборак, энг эътиборли, қадрланадиган қимматли кечаларидандир. Бу кеча ер юзига илоҳий раҳмат, баракот ва хайр нозил бўлгани учун уни, ҳатто малаклар ҳам байрам қилишади.

Аллоҳ таоло бу кеча ширк келтирганлар, бирбирларига гина, адоват тутганлар, дўсту қариндошларидан алоқани узганлар, сеҳргарлар, коҳинлар, сархушлар, юлгучлар, номуссизлардан ташқари кўплаб имон эгаларини авфу мағфират қилади.

Бароат кечасида ажаллар, ризқлар, ҳажга борадиганлар, вафот этадиганлар, саидлар — охират саодатига эришувчилар, шақийлар — охират саодатидан бенасиблар, йилнинг муҳим воқеалари катъий белгиланиб ёзилади…

Бароат кечаларининг бирида Ҳасан Басрий ҳазратларини юзи сарғайган ҳолда кўрганлар, унинг бу ташвишли ҳолатини сўраб-суриштирганларида: «Аллоҳга қасамки, кемаси тўфонга учраган бир киши мендан ҳам баттар ёмон аҳволда бўлмаса керак. Чунки қилган гуноҳларимни биламан, аммо яхши амалларим қабул қилиндими йўқми, ахволим нима бўлади? — дея ташвишдаман», — деб жавоб берибдилар.

Бу муҳим кечага аввалдан тайёрланинг, рўзалар тутинг, закотлар, садақалар беринг, саловотлар айтинг, зикру тасбеҳотлар айлаб, тавба истиғфор қилинг, Қуръон ўқинг, нафл намозлар Ўқинг, силаи раҳм этиб, кўз ёшлар ила дуо қилингки, Парвардигоримиз сизу бизни мағфират қилсин, номимизни «Девони суадо» (саидлар девони)га киритсин.  Бу Ўткинчи дунёда уммати Муҳаммадни ғафлат уйқусидан уйғотсин, Ҳақни кўриб, Ҳаққа бўйсунишни, ботилни кўриб ундан сақланишни, охиратга муносиб бир тарзда ҳозирланишни насибу муяссар айласин.

Шайхул-Ислом жомеъ масжиди

имом хатиб Салимов Фазлиддин

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Селфи риё…ми?
Вақтнинг қадри
Илм одоб билан гўзал

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Қўқон шаҳар масжидларида 2021 йил Рамазон ойи хатми Қуръонга ўтувчи қорилар рўйхати

  • Индонезияда «Имом ал-Бухорий» масжиди очилди

  • 2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

  • РАМАЗОН ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ

  • ТАБАССУМ ҚИЛИБ ҚЎЙИНГ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2021 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори