89) Исломнинг рукнлари нечта?
5 та улар:
Иймон
Намоз
Рўза
Закот
Хаж
90) Пайғамбар алайҳиссаломга ким савол берди?
Жаброил алайҳиссалом
91) Нечта савол берди? (нима ҳақида)
5та:
1-Ислом
2-Иймон
3-Эҳсон
4-Қиёмат
5-Қиёматнинг аломати
92) Мўмин ким?
Аллоҳ таоло ва унинг Росулини ота-онаси ва боласидан ортиқ яхши кўрган киши
93) Муҳаббат неччига бўлинади?
3 га: 1-Улуғлаш ва таъзим муҳаббати
2-Раҳм шавқат муҳаббати ота-онага фарзандларига
3-Ўзаро гўзал хислатларни қадрлаш муҳаббати бу – одамларга нисбатан бўлади
94) Иймоннинг белгиси нима?
Киши ўзига яхши кўрган нарсани бошқаларга ҳам раво кўриши
95) Мунофиқнинг белгиси нима?
Иймоннинг белгиси Ансорларни яхши кўриш, Мунофиқнинг белгиси Ансорларни ёмон кўришдир
96) Мусулмон ким? Мухожир ким?
Мусулмонлар унинг қўли ва тилидан саломат бўлган одам
Мухожир Аллоҳ қайтарган нарсалардан узоқда бўлган одам
97) Иймоннинг шўъбаси нечта афзали нимада?
70 нечта ёки 60 нечтаям унинг афзали Ла ила ҳа Иллаллоҳ сўзидир
98) Иймон 3 қисмдан иборат улар қайсилар?
1-қисм: Эътиқодлар ҳақида бўлиб 30 шўбага (бўлак) бўлинади: яни амаллари
1-Аллоҳга иймон келтириш: яни зотига сифатларига, ёлғизлигига, ўхшаши йўқлигига иймон келтириш
2-Аллоҳдан бошқа ҳамма нарса кейин пайдо бўлган эътиқод қилиш
3-Аллоҳнинг фаришталарига иймон келтириш
4-Аллоҳнинг китобларига иймон келтириш
5-Аллоҳнинг пайғамбарларига иймон келтириш
6-Яхши ёмон қадарга иймон келтириш
7-Охират кунига, қабрдаги савол жавоб ва азоб қайта тиридишга, махшарга тўпланиш, хисб китоб, мезон ва сиротларга ишониш
8-Жаннат ваъдаси ва унда абадий қолишига ишониш
9-Дўзах қўрқинчлари, азоби ва унинг тугамаслигига қаттиқ ишониш
10-Аллоҳ таолонинг муҳаббати
11-Аллоҳ таоло учун яхши кўриб, Аллоҳ таоло учун ёмон кўриш: Бунга мухожир Ансор саҳобаларга Пайғамбар алайҳиссаломнинг аҳли байтларига муҳаббат қилиш ҳам киради
12- Пайғамбар алайҳиссаломни яхши кўриш у кишига саловат айтиш ва суннатларига эргашиш
13-Ихлосли бўлиш яъни риёкорлик ва мунофиқликни тарк этиш
14-Тавба надомат қилиш
15-Хавф – қўрқиш
16-Ражо – умид қилиш
17-Ноумидлик ва ишончсизликни тарк қилиш
18-Борига шукр қилиш
19-Вафодор бўлиш
20-Сабрли бўлиш
21-Тавозуъли бўлиш яъни катталарни ҳурмат қилиш ҳаёли бўлиш
22-Раҳм шафқатли бўлиш яъни кичикларга шавқат қилиш
23-Қазога рози бўлиш
24-Таваккул ҳар ҳолатда Аллоҳ таолога суяниш
25-Мақтанчоқлик ва кибрни тарк қилиш яъни ўзини мақташ ёки бошқаларга ўзини покиза кўрсатиш
26-Ҳасадни тарк қилиш
27-Гина адоватни тарк қилиш
28-Ғазабни тарк қилиш
29-Алдамчиликни иарк қилиш яъни ёмон гумон, макр-ҳийлани
30-Дунё муҳаббатини тарк қилиш яъни: Молу-мулк ва мансаб муҳаббатини .
Булар ҳаммаси қалб аломатларидир.
2-қисм: Тил аломатларидан иборат бўлиб етти шўбага (бўлак) бўлинади
1-Тавҳидни талаффуз қилиш
2-Қуръон тиловати
3-Илм ўрганиш
4-Илм ўргатиш
5-Дуо қилиш
6-Зикр, истиғфор айтиш
7-Беҳуда гаплардан четданиш
3-қисм: Бадан амалларидан иборат бўлиб 40 шўбага (бўлакка) бўлинади. Бунинг ўзи уч навга бўлинади:
Биринчи нав ҳар бир кишининг ўзига хос бўлиб 16-бўлакка бўлинади:
1-Поклик- бадан, кийим, маконнинг пок бўлиши
2-Намоз ўқиш: фарз, нафл, қазо кабилар
3-Закот бериш: яъни закот, садақа, садақаи фитр, таом бериш, меҳмонни икром қилиш, сахийлик каби
4-Рўза тутиш: фарз ёки нафл
5-Хаж, умра қилиш
6-Эътикоф ўтириш, Қадр кечасида ибодат қилиш
7-Динни қутқариш: Бунга куфр диёридан хижрат қилиш киради
8-Назрга вафо қилиш
9-Қасамларга эҳтиёт бўлиш
10-Каффоратни адо этиш
11-Намозда ва ташқарида авратларни беркитиш
12-Қурбонлик сўйиш
13-Жанозага тегишли ишларни қилиш
14-Муомалада содиқ бўлиш риёдан сақланиш
15-Қарзни адо этиш
16-Ҳақ ила гувоҳлик бериш яъни гувоҳликни яширмаслик
Иккинчи нав тобеъларга хос бўлиб улар 6-бўлакга бўлинади:
1-Никоҳ билан иффатли бўлиш
2-Аҳли аёли, ходимларини ҳаққини адо этиш
3-Ота-онага яхшилик қилиш оқ бўлмаслик
4-Фарзандлар тарбияси билан шуғулланиш
5-Қариндошлик алоқаларини тиклаш
6-Раҳбарларга итоат қилиш
Учинчи нав оммага тегишли бўлиб 18-бўлакка бўлинади:
1-Адолат билан раҳбарлик қилиш
2-Жамоатга (кўпчиликга) эргашиш
3-Ишбошлиларга итоат қилиш
4-Одамлар орасини ислоҳ қилиш
5-Яхшилик ишларда кўмаклашиш
7-Хаддларни қоим қилиш
8-Аскарлик ишларини қоим қилиш
9-Омонатни адо қилиш
10-Қарз ва унга вафо қилиш
11-Қўшнини икром қилиш
12-Яхши муомалали бўлиш, ҳалолдан мол топиш
13-Молу-мулкни исрофларсиз сарфлаш
14-Саломга алик олиш
15-Акса урган уишига “Ярҳамукаллоҳ” дейиш
16-Одамлардан зарарни қайтариш
17-Беҳуда ишлардан четланиш
18-Йўлдаги озор берадиган нарсаларни олиб ташлаш
99) Дин насиҳатдир деганда нимани тушунасиз?
Диннинг асосий мадори насиҳатдан иборатдир
100) Иймонни таъмини топиш учун 3та иш қилиш керак у нима?
1-Аллоҳ таолони робб деб рози бўлиш яъни Аллоҳ таолони ҳақиқати билан таниб уни яхши кўриш буйруқларини бажариш!
2-Исломни дин деб рози бўлиш!
3-Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни росул деб рози бўлмоқ!
101) Иймон комил бўлиши учун 4 та иш қилиш керак у нима?
1-Аллоҳ таоло учун яхши кўриш яъни Аллоҳ таоло йўлида юрган кишини
2-Аллоҳ таоло учун ёмон кўриш яъни Аллоҳ таоло йўлида юрмагани учун
3-Аллоҳ таоло учун бериш яъни солиҳ мусулмонга
4-Аллоҳ таоло учун ман қилиш яъни Аллоҳ таоло йўлида юрмагани учун ёрдам бермаслик
102) Исломнинг ҳусни нима?
Хулқнинг яхшилиги
103) Ким масжидларни обод қилади?
Чин иймон соҳиблари яъни Аллоҳ таолога ва охират кунига иймон келтирган ва намозларини тўкис адо этувчи ва закотларини берувчи кишилар
104) Мусулмон киши ёмон ишни кўрганда нима қилади?
1-Қўли билан шу ишни қайтаради
2-Тили билан қайтаради
3-Дили билан қайтаради ана шу иймоннинг заифлигидир
105) Пайғамбаримиз алайҳиссалом аёлларга нимани хитоб қилдилар?
Эй аёллар жамоаси кўп садақа қилинглар ва кўп истиғфор айтинглар
106) Пайғамбаримиз алайҳиссаломга яқин саҳобалар ким?
4 Халифа (ассабиқунал-аввалуна)
107) Жаннатга олиб кирувчи амал қайси?
Чин ихлос билан тавҳид калимасини айтиш
108) Аллоҳ таолонинг бандаларидаги ҳаққи нима?
Унга хеч-бир шерик қилмаслик
109) Амалларнинг энг афзали нима?
Аллоҳ ва росулига иймон келтириш, жиҳод қилиш ва мабрур хаж қилиш
110) Аллоҳ таоло қайси гуноҳ амалларимизни кечиради?
Кўнглимиздан ўтказган лекин уни гапирмасак ёки қилмасак кечиради
111) Қадар нима?
Аллоҳ таолнинг азалий илмига мувофиқ бўладиган ишдир
112) Арш устидаги китобга нима деб ёзилган
“Албатта раҳматим ғазабимдан илгаридир” деб ёзилган
113) Тақдир қачон ёзилади?
Осмонлару ер яратилмасдан эллик минг йил олдин ёзилган
114) Хомила 4 ойлик бўлганда 4 нарса ёзилади улар қайсилар?
Ризқи, ажали, амали, бахтли бахтсизлиги
115) Уч нарса иймоннинг асли улар қайсилар?
1-“Ла илаҳа иллаллоҳ” деган кишига тегмаслик
2-Гунохи туфайли кофирга чиқармаслик
3-Амали туфайли уни Исломдан чиқармаслик ва қадарларга иймон келтириш
Савол жавобни тузувчи: “Шайх ул-Ислом” масжиди
имом-хатиби Салимов Ф.