XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайхул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
      • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўжизалари
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2021
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • МАДРАСАИ МИР ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Китоб
  • ҚИМОР ЎЙНАШ

ҚИМОР ЎЙНАШ

XUTBA.UZ / 07 06 2021 - 11:49 / - Китоб, Мақола

Аллоҳ таоло айтади:

«Ей мўминлар, хамр (маст қиладиган ичимлик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни, уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни, чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ бўлингиз!» (Моида сураси, 90).

Яъни, бу ишларнинг барчаси, гарчи шайтон уларни чиройли қилиб кўрсатса-да, нопок, ҳаром ишлардир. Улуғ савобларга эришишингиз учун бу ифлосликлардан узоқ бўлинглар.

«Ароқ, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар!» (Моида сураси, 91).

Оят охиридаги жумла буйруқ маъносидаги сўроқ бўлиб «тўхтанглар», деган маънони ифодалайди. Шунинг учун Умар розияллоҳу анҳу: «Эй Парвардигор, тўхтадик», деган эдилар .
Абу Ҳайён айтадилар: «Аллоҳ таоло хамр ва қимордаги икки фасодни зикр қилди: бири – дунёвий, иккинчиси – диний».
Дунёвий фасоди: хамр кўнгилсизлик ва гина-кудрат келтириб чиқаради ҳамда ёр- биродарлар орасига раҳна солади. Қимор ўйнайдиган кимса эса бориб-бориб ҳеч вақоси қолмайди ва охири хотини ва болаларини ҳам қиморга тикиб юборади.
Диний фасоди: Хамр ичган одам сархуш бўлиб, эс-ҳушини йўқотади ва Аллоҳни зикр қилишдан чалғийди. Қимор ўйнайдиган кимса эса, ютса ҳам, ютқазса ҳам Аллоҳни зикр қилишдан чалғийди.
Қимор одамларнинг ҳақларини ботил-ноҳақ ё‘л билан ейиш ҳисобланиб, Аллоҳ ундан қайтаргандир:

«Мол-дунёларингизни ораларингизда ноҳақ – ҳаром аёллар билан емангиз (Яъни, бир-бирингизнинг ҳаққингизни еманг!)» (Бақара сураси, 188).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам: «Айрим кишилар Аллоҳнинг молига ноҳақ тажовуз қиладилар. Қиёмат кунида уларга дўзах бўлур», деганлар (Бухорий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бир биродарига: «Кел, қимор ўйнаймиз» деса, дарҳол садақа қилсин», дедилар (Бухорий ривояти).
Агар «қимор ўйнаймиз» деган сўзнинг ўзи учун каффорат тўлаш ёки садақа қилиш вожиб бўлса, қимор ўйнашнинг ҳукми қандай бўлар экан?!

Фасл

Уламолар, гарчи ўртага ҳеч нарса тикмасалар-да, нарда ўйнаш ҳаромлигига иттифоқ қилганлар. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимда-ким нарда ўйнаса, у гўёки қўлини чўчқанинг гўшти ва қонига ботиргандек бўлибди», деганлар (Муслим, Абу Довуд, Ибн Можа ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки нарда ўйнаса, батаҳқиқ, у Аллоҳ ва расулига осийлик қилибди», дедилар (Молик, Ҳоким ва бошқалар ривояти).

Имом Ҳофиз Шамсуддин Заҳабий рохматуллохи алайхни «Гуноҳи кабиралар» китобидан

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг неваралари Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг шаҳид бўлишига йиғлашлари
ҚУРБОНЛИКГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР
Ғам-ташвиш гуноҳ сабабидан эканини инкор этувчиларга раддия

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Табаррук

  • ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

  • Муборак Қурбон ҳайити — 2026

  • Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги 

  • Домла Ҳиндистоний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Facebook
  • Messenger
  • X (Twitter)
XUTBA.UZ

© 2017-2026 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори