Мадаминов Рустамхон Рахмонович 1978 йил 19 июньда Қўқон шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. Ёшликда кассаллик туфайли 1-гурух ногирони бўлиб қолган. Шунга қарамай оталари ёшликларидан илмга меҳр куйишга ва доим олға интилишга ўргатганлар. Рустамҳон қори Қўқон шаҳридаги 8-мактабни аъло баҳоларга битириб 1995 йилда Бухорий номидаги ислом олий маъҳадига ўқишга топширган.
1999 йилда олий маъхадни ҳам аъло баҳоларга тамомлаб исломшунослик, араб тили мударриси ва имом хатиб дипломини олган ва шунингдек Қуръон илмлари хусусан тажвид илми мутахассиси. Аллох берган дард синовини неъмат деб қабул қилиб илмга, спортга ва хаётнинг барча жабхаларига жидду жахд билан киришган. Диний китоблар билан бир қаторда жаҳон адабиёти рус ва инглиз тилларида кўплаб бадиий, тарихий ва илмий асарларни ҳам ўқиб ўрганган. Шу билан бир қаторда шахмат ва шашкадан шахар мусобақаларида қатнашган. Стол тенниси билан мунтазам шуғулланиб Ўзбекистон Паралимпия федерацияси президенти билан кўришиб стол тенниси буйича таклифларини хам такдим этган.
Хозирги кунда уйланган, икки уғил ва бир қизнинг меҳрибон отаси ва оила бошлиғи.




