Бегун 11 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси мажлислар залида юртимизга Рамазон ойи кириб келиши ва уни тартибли ўтказиш бўйича матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда дин ишлари бўйича қўмита раиси Нуримон Абулҳасан, ЎМИ раиси ўринбосари Абдулазиз Мансур, имом-хатиблар, журналистлар ва диний таълим муассасалари ходимлари иштирок этдилар.
Анжуманда Шайх Абдулазиз Мансур томонидан Рамазон ойининг 1-куни 17-май кунига тўғри келиши эълон қилинди ва имом-хатибларга мазкур эълонни бугун жума намозида ахолига етказиш вазифасини топширилди.
Эслатиб ўтамиз, тақвим нашрларидаойнинг чиқиши тақвимда кўрсатилган кундан 1 кунга фарқ қилиши мумкинлиги кўрсатиб қўйилган.