XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайхул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
      • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўжизалари
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2021
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • МАДРАСАИ МИР ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Мақола
  • Сафар шумланиш ойи эмас яхшилик ойидир.

Сафар шумланиш ойи эмас яхшилик ойидир.

XUTBA.UZ / 11 10 2018 - 2:43 / - Мақола

Сафар ойи қамарий ойларнинг иккинчисидир. Бу ойнинг хусусияти йилнинг бошка ойлари билан бир хилдир. Унда ўқиладиган намоз, дуо ва бошқа амали солиҳлар Аллоҳнинг ҳузурида бошқа ойлардек қабул қилинади. Бу ойда ҳам маросимлар, тўйлар, сафарларни амалга ошириш мумкин. Бу ойнинг хосиятсиз ой эканлиги тўғрисида баъзи жоҳилларнинг фикрига қўшилиш яхши эмас. Исломдан олдинги жамият даврида араблар сафар ойида ирим қилар эдилар. Яъни сафар ойида янги ишга киришиш, ақди никоҳ килиш, аёл билан бирга оилавий ҳаёт бошлаш, сафарга чиқиш кабилар мумкин эмас, бу ой хосиятсиз, зиён-заҳмат келтиради, деб ҳисоблашарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васалламнинг инсониятни жаҳолат ботқоғидан халос этиб, соғлом эътикод ва ҳакикий динга даъват қилиш учун юборилган пайғамбар эканликларини барчамиз яхши билишимиз керак. Илоҳий таълимотга биноан тақдирга имон келтириш динимизнинг асосларидан биридир. Шундай экан, инсон бошига тушадиган барча яхшилик ва ёмонликларни тақдирдан деб билмоғи лозим. Аллоҳ субхоноҳу ва таоло Тағобун сурасининг 11-оятида: «(Инсонга) бирор мусибат етган бўлса, албатта, Аллоҳнинг изни(иродаси) билангина етур. Кимки, Аллоҳга имон келтирса, (У) унинг қалбини тўғри йўлга ҳидоят килур. Аллоҳ ҳар нарсани билгувчидир», — деб марҳамат қилган.

Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган хадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам: «Касаллик юқиши йўқ, бойқушдан шумланиш йўқ, Навъу ёмғир ёғдириш йўқ, руҳларнинг қушга айланиб юриши йўқ, сафар ойида шумланиш йўқ»,-деганлар. Шундай экан, инсон бошига келадиган ҳар қандай ғаму ташвишлар Аллоҳнинг иродаси билан бўлар экан. Жоҳилият даврида яшаган бандалар хасталикларда ўзига яраша қувват бор, улар бир кишидан иккинчи кишига ўша қувват воситасида ўтади деган эътиқодда бўлганлар. Ҳозир ҳам шунга ўхшаш эътиқодлар, афсуски, учраб туради. Хўш, унда «Касаллик юқмайдими?» деган савол туғилади. Табобат илми мутахасисларининг айтишларича, ҳар бир хасталикнинг ўзига хос жуда кичик жонзотлари-микроблари бўлади. Бу микроблар Аллоҳнинг изни билан инсонларниннг танасига ўтиб, унинг вужудида кўпаяди. Лекин микроблар Аллоҳ хоҳласагина бандага таъсир қилади. Шунинг учун одам қанча ўзини эҳтиёт қилса ҳам ўша касалликка чалиниб қолиши мумкин. Айримлар, масалан, шифокорлар беморлар билан мунтазам равишда мулоқотда бўлсалар-да, уларга хасталик юкмайди. Демак, касалликнинг юқиши Аллоҳнинг хоҳишига боғлик экан. Жоҳилият даврида бойқуш қўнган жой харобазорга айланади, деб эътикод қилинарди. Ислом дини бу эътиқоднинг ботиллигини фош этди. Инсон бошига ёмонлик, кўнгилсизлик каби мусибатларнинг етиши лозим бўлса, бойқуш ёки бошқа нарсаларсиз ҳам, Аллоҳнинг иродаси билан содир бўлаверади. Жоҳилият аҳли ёмғирни Навъу исмли юлдуз ёғдиради, деб ўйлашарди. Расулуллох соллаллоҳу алайхи васаллам бу эътиқодга қарши эканликларини билдириб, ёмгирни Аллоҳ таоло ёғдиришини айтганлар. Бу ботил хурофот инсонлар орасида фитна фасод ва урушлар келтириб чиқарарди. Сафар ойи тўғрисида яна шуни ҳам билиш керакки, араб алифбосида учта «С» ҳарфи бор. Биринчиси уч нуқтали бўлиб, тил учида айтилади ва «са» дейилади. Иккинчиси лабни чўзиброқ, йўғон қилиб айтилади, бу «сод» дейилади. Учинчиси уч тишли, енгилроқ талаффуз қилинадиган «син» ҳарфидир. Сафар ойи «сод» ҳарфи билан ёзилади ва унинг биз биладиган сафарга ҳеч кандай алоқаси йўқ. Бу ой мевалар ғарқ пишиб, барглар сарғайган вақтга тўғри келгани учун сафар, яъни сариқ ой деб номланган. Афсуслар бўлсинки, жоҳилиятнинг ботил эътиқодларидан бўлмиш сафар ойида шумланиш ҳанузгача нодон кимсалар орасида сақланиб келмокда. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам  сафар ойидан шумланиш ноўрин эканлигининг исботи учун масжидларини сафар ойида қурганлар. Кизлари Фотимаи Заҳрони Али розияллоҳу анхуга сафар ойида никоҳлаганлар. Сафар ойида сафарга чиқиб, Хайбар қалъасини фатҳ қилганлар. Ўзлари бу ойга Сафару-л-хайр – яхшилик ойи деб ном берганлар.

 

 

                                                                                                             Шофиркон туман Мирзокул жомеъ масжид имом хатиби

Мухаммадшариф Нарзуллаев

NAQSHBAND.UZ

КАЛИТ СЎЗ: сафар ойи, хосиятли ой

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Тили ва қўлидан омонда (саломат) бўлган инсон ҳақиқий мусулмондир
Сақланиш лозим бўлган “ҳазл”лар
Ҳадис ва Ҳаёт китобидан савол жавоблар (4-дарс)

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Табаррук

  • ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

  • Муборак Қурбон ҳайити — 2026

  • Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги 

  • Домла Ҳиндистоний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Facebook
  • Messenger
  • X (Twitter)
XUTBA.UZ

© 2017-2026 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори