XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
12 01 2019 - 10:20 / - Эҳтиром

УСТОЗГА ЭҲТИРОМ

   Ҳаммамизнинг у ёки бу соҳада устозимиз бор. Бировимиз бир устоздан касб-ҳунар ўрганганмиз. Бошқамизга мактаб ва олий уқув юртларида бир неча устозлар турли илмлардан сабоқ беришган. Кимдир дунё ва охиратига фойда берувчи исломий илмларни қайсидир бир устоздан ўрганган. Хулласи, бирор инсон йўқки, дунё ҳаётининг бирор жабҳасида бир устознинг этагидан тутмаган бўлсин ёки бир мураббийга иши тушмаган бўлсин.

   Устозларнинг меҳнати, шогирдларига илмни тушунтириб етказишдаги заҳмати, бу йўлда чеккан беҳисоб машаққатини таърифлашга сўз етмайди. Шунинг учун олимларга эҳтиром кўрсатишга, уларнинг иззатини жойига қўйишга, хизматларини адо этишга бурчлимиз. Айниқса, дин илмини ўргатган устозларимизга кўпроқ эътибор ва марҳамат кўрсатишимиз зарур. Чунки дунёвий илм ёки бир касб-ҳунар ўргатган устоз дунё ҳаётининг камоли ва равнақи учун ёрдам берган бўлади. Диний илм ўргатувчи устозларнинг эса ҳам дунё, ҳам охиратимизга фойдаси тегади, улар бизни жаҳаннам оловидан паноҳ топишимизга сабабчи бўлишади.

   “Олимлар эҳтиромга лойиқ буюк инсонлардир. Илм билан мустаҳкамланмаган ҳар қандай улуғликнинг оқибати хорликдир”, — деган эди Аҳнаф ибн Қайс.

   Аждодларимиз устозни ҳурматлаш, унинг шаъни ва иззатини кўтариш бобида ғоятда катта ибратни қолдиришган. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг уловлари тизгинини ушлаб, унга минишда ёрдам бературиб бундай деганлар:

   «Уламоларга шундай хизмат қилишга буюрилганмиз. Агар шогирд улуғлик сифатига етмай туриб, ундан фахрланиб кибрланса, жоҳилдир. Зеро, илм-ҳикмат мўмин кишининг йўқотган нарсасидир, қачон топса, уни олишга ҳақли».

   «Ҳидоя» муаллифи, шайхулислом Бурҳониддин Марғиноний ҳикоя қиладилар: «Бухорои шарифнинг улуғ олимларидан бирлари дарс халқасида эдилар. Дарс асносида гоҳо ўринларидан туриб қўяр эдилар. Зийрак толиблар бунинг сабабини сўрашди. У зот камоли эҳтиром билан: «Меҳрибон устозимнинг фарзандлари кўчада болалар билан ўйнаб юрибдилар. Гоҳида ўйин билан машғул ҳолда эшик олдига келсалар, устозим ҳурматидан дарҳол ўрнимдан туряпман», — деб жавоб қилдилар.

   Яна ҳикоя қилишадики, Имом Бухорий (раҳимаҳуллоҳ) бир муддат Маккаи мукаррамада дарс берганлар. Бир зиёратчи Имом ҳазратларига Бухорои шарифдаги устозларидан салом ва мактуб келтиради. Шунда Имом Бухорий зиёратчининг устозлар юртидан келганини билиб, уни қучоқ очиб кутиб олганлар ва чексиз эҳтиром кўрсатиб меҳмон қилганлар. Ундан салом хабарини эшитганларида Бухорои шариф томонга юзланиб, саломга алик олганлар ва табаррукона мактубни икки қўллаб олиб, эҳтиром билан танишиб чиққанлар.

   Марвлик қози Имом Фахриддин ал-Арсобандий вилоятдаги барча олимларнинг раиси эди, у зотни Марв султони ҳам қаттиқ ҳурмат қилар эди. Шу киши айтган эканлар: «Устозимнинг дуолари баракотидангина шундай мартабага эришдим. Ҳамиша устоз хизматларини ва ҳурматларини ўринлатишга интилдим. Устозим қози Имом Абу Язид Дабусий хизматларига қуш мисоли учар эдим. Кийимларини ювиб, пойабзалларини тозалаб, таомларини ҳозирлар, устоз овқатланиб бўлгунларича ўзим тановул қилмас эдим».

   Бухоронинг Мир Араб мадрасасида ўтган аср ўрталарида Шаҳобиддин қори исмли улуғ мударрис кўп йиллар дарс берганлар. Шу зотнинг ҳикоя қилишларича, ҳар куни эрталаб турсалар барча устозларнинг ҳужра эшиги олдида қолдирган пойафзаллари ювилиб, тозалаб қўйилар экан. Кимдир бу билан чекланмай ҳатто ҳожатхоналарни тозалаб, таҳоратга сув иситиб қўябошлабди. Буни ким қилаётганини билмоқчи бўлиб кўп пойлашибди, лекин бу ҳиммати улуғ шогирд ўзини ҳеч кўрсатмабди. Ниҳоят бир куни уни «қўлга туширишибди». Андижонлик бир талаба экан. Шаҳобиддин қори хижолатликдан ерга қараб турган шогирдга «Қиблага қараб, қўлингни дуога оч», дебдилар. У айтганларини қилибди. «Ўзинг ҳам олим бўл, зурриёдларингдан ҳам фақат олимлар чиқсин», деб дуо қилибдилар. Дарҳақиқат, устозлар дуоси ижобат бўлиб, бу зотнинг ўзлари ҳам олим бўлдилар, фарзандлари ҳам олим бўлишди, ҳатто бир фарзандлари дунёга машҳур аллома бўлиб етишди, набиралари ҳам исломий илм соҳиблари бўлиб улғайишди.

   Ҳазрат Али розийаллоҳу анҳу илм ўрганувчига қарата бундай деганлар:

«Олимнинг сендаги ҳақларидан бири – сен одамларга омматан салом бериб, муаллимга хос салом беришингдир. Унинг рўбарўсида ўтиришинг, унинг ҳузурида қўлинг билан ишора этмаслигинг, кўзингни қисмаслигинг, устозга керагидан зиёда савол бермаслигинг, жавоб беришида унга ёрдам бермаслигинг, агар хоҳламаса, унга қайта-қайта савол бермаслигинг, устоз туришга ҳаракат қилганда унинг кийимларидан ушламаслигинг, унинг сир-асрорларини фош этмаслигинг, устоз ҳузурида бирон-бир кишини ғийбат қилмаслигинг, уни бирон-бир масалада хато қилишини ҳеч қачон тиламаслигинг, устоз агар ногоҳ адашса, узрини қабул этишинг, устозга қарата: «Мен фалончи бундай деганини эшитдим» ёки «Фалончи сизнинг хилофингизга гапирди», деб айтмаслигинг, устоз ҳузурида бирон-бир олимни тавсифламаслигинг, узун суҳбатидан ҳеч қачон малолга келмаслигинг, устоз хизматидан ўзингни олиб қочмаслигинг лозим бўлади. Устознинг бирон ҳожати чиқиб қолса, уни адо этиш учун барча қавмлар чопишади. Устоз гўё бир хурмо дарахтига ўхшайдики, сен ундан бирон нарса тушишини пойлаб турасан”.

   Имом Ҳасан (розияллоҳу анҳу) айтдилар: «Уламолар бўлишмаганида эди, инсонлар гўё ҳайвонларга ўхшаб қолишарди».

   Суҳбатимизни Имом Раббоний ҳазратларининг бир фикрлари билан якунламоқчимиз: “Паҳлавонга раҳмингиз келсин, чунки у бир куни кучдан қолмоғи мумкин. Бойга ҳам раҳмингиз келсин, чунки унинг бойлиги ҳам мангу эмас. Лекин кўпроқ олимга шафқат қилинг, у бечоранинг умри нодонлар орасида хору зорликда ўтиб кетмасин”.

«Ҳилол» электрон журналидан

КАЛИТ СЎЗ: одоб

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Хайруллохон домла Абдуллаев

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • ЧЎПОН ЙИГИТ

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

  • МАКРУҲ АМАЛЛАР

  • ТАҲОРАТ НИМА?

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2020 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори