XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Мақола
  • Анвар қори домла (Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин) дуоси мустажоб инсон эди
14 06 2018 - 4:39 / - Мақола

Анвар қори домла (Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин) дуоси мустажоб инсон эди

Табиатида динимизга муҳаббати  чексиз бўлган Анвар қори Турсунов 1981 йил Тошкент давлат университетининг филология факультетини тамомлаб. меҳнат фаолиятини “Ёшлик” журналида муҳаррир вазифасидан бошлади. Кейин ЎзФА, Абдулла Қаҳҳор уй музейи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси каби нуфузли ташкилотларда самарали фаолият юритди. 1989-1992 йилларда Қуръони каримнинг Шайх Алоуддин Мансур таржима қилган матнига муҳаррирлик қилди. Ана шу жараён Анвар қорининг илмий-ижодий фаолиятида диний мавзулар янада устувор бўлишига туртки бўлди.
Бевосита диний соҳадаги фаолиятини эса 1994 йил пойтахтнинг ҳозирги Яшнобод туманидаги «Янгиобод» масжиди имом-хатиби сифатида бошлади. Ўша йилнинг ўзидаёқ юртдошларимиз ажойиб бир воизни кашф этдилар.
1999 йилдан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ва «Хожа Аҳрор Валий» масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаш баробарида 2001 йил Тошкент ислом институтини ҳам тугатди. 2015 йилдан бошлаб эса «Минор» масжиди бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритди.
Анвар қори ўзбек тилини пухта билган салоҳиятли муҳаррир бўлгани боис Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатволарини тайёрлашда фаол қатнашар, диний нашрлар ва маҳаллий матбуотга ўқишли мақолалар ёзар, халқаро анжуманларда маърузалар билан иштирок этар, диний ва илмий мавзулардаги асарларга муҳаррирлик қилар, радио ва телевидениенинг маънавий ва маърифий дастурларида бошловчилик ва чиқишлар қилар эди. Шунча иш билан бирга таржима, таълиф ва таснифга ҳам вақт топар эди. Айниқса, олимнинг «Шарқ юлдузи», «Жаҳон адабиёти» журналлари, «Ўзбек адабиёти ва санъати» газетасида Алишер Навоий ижоди ва фаолияти, навоийшунослик ва тасаввуф илми ҳақидаги кўплаб илмий, маърифий-маънавий мақолалари ўқувчилар эътиборига тушган эди.
Бир сўз билан айтганда, Анвар қори Турсунов оммавий ахборот воситалари орқали доимий чиқишлари, диний мавзудаги маърузалари билан халқимиз қалбидан муносиб жой олган уламо эди.
Унинг Али ибн Аҳмад Найсобурийнинг «Асбобун нузул» («Оятларнинг нозил бўлиш сабаблари») таржимаси, «Фазилатлар китоби», «Инсон мукаррам зот» номли китоблари нашр этилди. Уларнинг ҳаммаси ўзига хос пишиқ-пухта асарлар бўлиши баробарида Анвар қори халқимиз орасида ўткир воиз сифатида машҳур эди. Айниқса, «Хожа Аҳрор Валий» масжидида имом-хатиблик қилган кезларида унинг ҳазрат Навоий, Мирзо Бобур, Сўфи Оллоёр, Бобораҳим Машраб, Муҳаммадризо Огаҳий ва мумтоз адабиётимизнинг бошқа забардаст вакилларининг жўшқин байтларидан мисоллар келтириб, сўзлаган амри маъруфларини эшитиш учун шаҳримизнинг энг чекка ҳудудларидан одамлар гуррос-гуррос бўлиб жума намозини ўқишга  шу масжидга келар эдилар. Жумадан кейин эса олган таассуротларини ўзаро гаплашиб кетишар, узоқ вақтлар ана шу амри маъруфлар таъсирида юришар эди.
Анвар қори ака “Минор” масжидига келганидан сўнг ўша мухлислар оқими шу ерга келишни одат қилишди. Бу одамнинг овозида тингловчига таскин бўладиган нимадир бор эди. Кейин у киши толиби илмларга хайрихоҳ бўлган ниҳоятда фазилатли инсон эди. 2005 йилги жума маърузаларидан бирида шундай деган эди:

“Бир куни пешиндан кейин намозхонлар тарқалди. Масжиддан энди чиқмоқчи бўлиб дарвоза ёнига келсам, бир қизгина мунғайиб турибди. Қаршимга чиқиб ийманибгина салом берди. Сўнгра ТошМИга (ҳозирги Тиббиёт академияси)  контрактга ўқишга кирганини, аммо ота-онаси контрактга тўлашга пул топа олмаётганини айтиб ёрдам сўради. Фаҳмладимки, бу даргоҳ унинг сўнгги илинжи… Менда унча пул йўқ. Нима қилишни билмай бошим қотди. Кейин “Қизим, сиз шу ерда ўтириб туринг, мен ичкарига кириб икки ракат намоз ўқиб чиқаман, Аллоҳ меҳрибон, бирор жойдан етказиб қолар”, дедим-да масжидга қайтиб кириб икки ракат ҳожат намозини ўқидим. Раббимизга шугинани ноумид қайтармасликни сўраб дуолар қиляпман-у, кўзим эшикда. Аммо ҳеч ким келмади. Ахийри, ўрнимдан туриб қизгинанинг олдига бордим. У менинг аҳволимни кўриб дарров тушунди, ҳеч нарса демади. Олдин-кейин бўлиб. ташқарига йўналдик. Шу вақт орқадан бировнинг “Қори ака!” деб чақиргани қулоғимга чалинди. Ўгирилиб қарасам, орқа дарвоза тарафдан бир одам гўёки учиб келяпти. Бизга етар-етмас: “Қори ака, контракт тўлайдиган талабалар йўқми?” деса бўладими…”
Бу Анвар қори аканинг ўзи сўзлаб берган воқеа. Энди бевосита ўзимиз гувоҳ бўлган ҳодисага эътибор қилинг. Бу йил қишда ёғингарчилик кам бўлиб кунлар исиб кетгани эсингизда. Шундай кунларнинг бирида жума намозини “Минор” масжидида ўқидик. Намоз сўнггида Анвар қори ака совуқ ҳаво ва қор ёғдиришини сўраб дуо қилди. Масжидга киргунча иссиқ ҳаводан бир оз лоҳасланиб турган эдик. Чиққанимизда иккита жаноза бор экан. Жанозани ўқигунимизча ҳаво шу қадар совидики, ҳатто совқотиб қолдик. Бирор соат ўтганидан сўнг қор аралаш ёмғир қўйиб берди.
Анвар қори ака дилкаш суҳбатдош бўлиб, кўнгилга ёқадиган мулойим мутойиба ҳам қилар эди. У кишининг суҳбатига тўймас эди одам. Кейин Анвар қори ака бундай дедилар деб тўлқинланиб гапириб юрар эди.
Ўлим орамиздан шундай буюк инсонни олиб кетди. Чунки Аллоҳ таолонинг амри шундай бўлган. Улуғларимиз айтганидек, бундай зотлар аниқ вазифа билан келади. Ўша вазифани ўрнига қўйганидан сўнг бу дунё ҳаётидан ҳақиқий дунё кўчади.
Бизнингча, Анвар қори Турсуновнинг вазифаси кўнгилларга Ислом нурини ёқиш, Ислом маърифатини тарқатиш бўлган ва у бу вазифани бир уламонинг имконияти даражасида муваффақиятли равишда бажарди. 60 ёш умр кўрган одамга бундан ортиқ шараф бўлиши мумкинми!..
Бу мумтоз олимдан шу вақтга қадар элимиз манфаат кўриб келди, энди унга манфаат етказиш гали бизники, азизлар. Муҳтарам устозни ҳар доим дуоларимизда йўқлаб турайлик. Шоядки, руҳи шод бўлиб ётган жойи жаннат боғчаларидан бирига айланса!

ЎМИ Матбуот хизмати

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Аёл
ТАСБЕҲ НАМОЗИ
Дўстим, ЖУМУЪА муборак бўлсин!

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Рамазоним келди!

  • Қўқон шаҳар масжидларида 2021 йил Рамазон ойи хатми Қуръонга ўтувчи қорилар рўйхати

  • Индонезияда «Имом ал-Бухорий» масжиди очилди

  • 2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

  • РАМАЗОН ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2021 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори