13 август куни юртимиз ҳожилари ҳаж амаллари мукаммал адо этиб, Мино водийсидан меҳмонхонага эсон-омон қайтишди. Шу муносабат билан «Ҳаж-2019» ишчи гуруҳи раиси Ж.Акрамов бошчилигида гуруҳ раҳбари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ж.Акрамов барча гуруҳ раҳбарларини мавсумни рисоладагидек, тартибли ўтишида қўшган ҳиссаларини эътироф этиб, уларни қутлади. Ўз навбатида, жорий ҳаж мавсуми бошқа йилларга қараганда анча енгил, осон, тартибли ўтганини таъкидлади.
Шунингдек, йиғилишда бу йил 7000 дан ошиқ юртдошимиз ҳаж амалларини мукаммал адо этгани, энг қувончли ва ибратли жиҳати бу йил Ўзбекистон энг тартибли, ҳожиларга яратилган шарт-шароитлар бўйича бешта энг илғор давлатлар қаторига киритилгани алоҳида айтиб ўтилди.
Йиғилишда ҳожиларимизнинг саломатликлари борасида шифокорлар гуруҳи раҳбари А.Соатов маълумот берди. У ҳожиларимиз соғ-саломат, кайфиятлари аъло даражада экани айтиб ўтди.
Юртимиз ҳожиларини ҳаж амалларини мукаммал адо этганлари билан муборакбод этамиз. Барчаларининг ҳажлари мабрур ҳажлардан бўлишини Яратгандан сўраймиз.
Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати





