XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
15 07 2020 - 1:33 / - Мақола

МАСЪУЛИЯТ.

Фатво масъулиятлир! Шунинг учун имом Шаъбий, имом Молик роҳимаҳумуллоҳ каби уммат мужтаҳидлари «билмайман» деган сўзни кўп ишлатишган.

   Шарқовий айтади:

«Бир куни сартарошхонада навбатимни кутиб ўтирган эдим. Сартарошхонада одатда янги фиқҳий масалалардан баҳслар кетади. Ўша кунги мавзу банклардан рибога олинадиган пуллар ҳақида эди. Ҳар-хил фикрлардан кейин кимдир хуласа қилади-ку!  Ўзича «умматнинг алломаси» бўлган Абу Моҳир гапга хулоса қилди:

  «Банк берадиган пулни ол. Аммо ема. Машинангга бензин ол, газ тўлдир, озодалик учун ишлатиладиган совун, шампун, тиш маъжуни сотиб ол. Аллоҳ таоло «Рибо еманглар!», деяпти. Емасак бўлдида. Мен шундай қиламан!».

   Фатвога журъатни қаранг! «Аллома» шундай қилар эмишлар! Бир пасда ҳал қилдилар қўйдилар.

   Аёллар даврасини сўраманг. Ҳар-бир мажлиснинг Ҳафсалари, Оишалари ва Асмолари бор. Агар битта бувимнинг фатволарини жамласам «Саҳиҳи Бухорий» нинг шарҳи «Фатҳул Борий»нинг ичидаги  фатволаридан ҳам ошиб кетар эди.

   Бемор бўлсак шифокордан шифокорга югурамиз. Машинамиз бузилса энг моҳир механикни қидирамиз. Уй қурмоқчи бўлсак энг тажрибали муҳандисни ахтарамиз. Аммо динга келганда ҳар-биримиз мужтаҳидмиз! Бемалол матнларни таржиҳ қилаверамиз.

   Бир олим минбарга чиқди. Ундан масала сўрашди. У :»Билмайман», деди. Шунда пастдагилардан бири: «Бу минбар биладиганлар макони!», деди. Шунда олим деди: » Мен илмимга яраша чиқдим минбарга. Агар билмаганимга яраша кўтарилганимда бошим самога етар эди!».

    Ироқ аҳлидан бир киши имом Молик раҳимаҳуллоҳнинг ҳузурларига бир неча масалаларни сўрагани келди. Имом уларнинг баъзисига фатволарини айтиб, баъзисига айтмадилар. Ҳалиги киши:  » Инсонларга қолган масалалар ҳақида нима дейман?» — деди. Имом Молик: » Молик билмас экан» , деб айт, дедилар.

  Жоҳилият даврида бир ҳаким бор эди. Унинг ҳузурига уч киши келди. Улар ҳакимга дейишди:

— Отамиз ўлди. Ундан уч ўғил қолдик. Уйда яна биттамиз бор. Унинг эркаклик ва аёллик аъзоси бор. У эркаклардек мерос оладими ёки аёллардек мерос оладими?

   Ҳаким жавобни билмади. Бир хулосага келгунча уларни уйида бир ой таомлантирди. Ҳакимнинг  жориясининг тоқати тоқ бўлди. У хожасига деди:

— Ё уларга фатво беринг ёки жавобларини беринг! Уларни беҳудага тутиб ўтирибсиз.

Ҳаким деди:

— Улар келтирган масала қийин экан. 

Жория деди:

— Айтингчи, нима масала экан? Эҳтимол мен жавоб топарман.

    Ҳаким кулиб масалани жорияга айтиб берди. Жория деди:

— Осон экан-ку! Мен бавл қилишига қараб ҳукм чиқарган бўлар эдим. Агар тик туриб бавл қилса эркаклардек мерос олади, ўтириб бавл қилса аёллардек мерос олади!

   Ҳаким унинг жавобидан ажабланиб шунга кўра фатво бериб юборди.

   Қиссага эътибор берсак, ҳаким жоҳилият даврида яшаган. У жаннатдан умидвор бўлмаган, дўзахдан қўрқмаган. Шундай бўлсада билмасдан фатво беришга қўрқаяпти. Биз эса билсак билмасак фатво берадиган ҳолга келиб қолдик астағфируллоҳ!

Абдулфодир Полвовонов

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Асл неъмат недир?
Мусобақа қачон ва қаерда бўлади?
Фаришталар ҳозир бўладиган намоз

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Насронийни мусулмонга айлантирган салом

  • ТИЛ ОФАТЛАРИ

  • ЧЎПОН ЙИГИТ

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2020 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори