XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
16 02 2019 - 8:47 / - Китоб

ВАЗИРНИНГ ИСЛОМГА КИРИШИ

Бухоролик олим – муҳаддис, фақиҳ абдуллоҳ субазмуний (ваф. 340/952 й.) ўзининг «Кашф ал-осор фи маноқиб аби Ҳанифа» (бу асар Ўзр Фа Ши қўлёзмалар фондида сақланади) асарида турли олимлар қатори Бухорода яшаган ва фаолият олиб борган кўплаб муҳаддислар қатори абу Ҳузайфа исҳоқ ибн Бишр (ваф. 206/821 й.) ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтган. Бу олимнинг «ал-Мубтадо» номли асари мавжуд экани ҳақида Ҳожи халифа ўзининг «Кашф аз-зунун» асарида айтиб ўтган.

   Бироқ Субазмуний унинг асли қаердан эканини кўрсатмаган бўлса ҳам, унинг Бухорога келиб қолиши ҳақида қуйидаги риво-ятни келтиради:

«Халифа ал-Маъмуннинг бир насроний вазири бўлган. Халифа уни кўп марта исломга даъват қилгандан сўнг, вазир шарт қўяди. Бу шарт тўртта саволдан иборат бўлиб, унга жавоб беришса, исломга киришини айтади. Халифа олимларни жамлайди ва улар насроний вазирнинг саволларини эшитадилар. Лекин мажлисда ҳозир бўлган олимларнинг ҳеч қайсиси бу саволларга жавоб бера олмайди. Олимлардан бири бу саволларга икки киши жавоб топиши мумкин, деб айтади ва у икки кишидан бири Абу Муқотил Самарқандий, иккинчиси Абу Ҳузайфа Балхий, дейди. Амир ал-муъминин у икки кишини ҳузурига чорлаб хат жўнатади. Аммо чопар Самарқандга етиб келганда Абу Муқотил Самарқандийнинг вафотига уч кун бўлган эди. Чопар Балхга қараб йўл олади. Абу Ҳузайфа халифанинг ҳузурига боради ва амир ал-муъминин унга бўлган воқеани айтиб беради. Қайтадан мажлис йиғадилар ва насроний ҳам келиб ўтиради. Шунда Маъмун насроний билан Абу Ҳузайфа Исҳоқ ибн Бишрни таништиради ва Исҳоққа, эҳтимол сенинг қўлингда мусулмон бўлса, дейди. Абу Ҳузайфа билан насроний рўбарў ўтирадилар ва Исҳоқ ибн Бишр: Хоҳлаган нарсангни сўра, дейди.

Насроний биринчи саволини беради.
— Жаннатда шундай бир жой борки, ундан доимий равишда олиб турилса ҳам камаймайди, дунёда унинг ўхшашини кўрсат, дейди.

Абу Ҳузайфа:
— Бу Илмдир, ундан мунтазам олиб турсанг ҳам камаймайди, дея жавоб қилади.

Насроний:
— Тўғри айтдинг, деди.

Исҳоқ:
— Яна саволингни бер, деди.

Насроний:
— Жаннат аҳли жаннатнинг яхшилигидан тўймайди, шуни дунёдаги мисолини келтир, деди.

Абу Ҳузайфа:
— Аллоҳнинг каломи, уни қайта-қайта такрорлаб ўқилади, ундан ҳеч ким тўймайди, дея жавоб қилди.

Насроний:
— Тўғри айтдинг, деди.

Абу Ҳузайфа:
— Яна савол бер, деди.

Насроний:
— Жаннат аҳли ейдилар, ҳурликда юрадилар, ёзилмайдилар ва ични бўшатмайдилар, унинг дунёдаги мисолини келтир, деди.

Исҳоқ:
— Бу она қорнидаги бола. Она еган нарса билан озиқланади ва ичган нарса билан қаноатланади, ични бўшатмайди ва ёзилмайди, дея жавоб берди.

Насроний:
— Рост айтдинг, деди.

Абу Ҳузайфа:
— Яна савол бер, деди.

Насроний:
— Аллоҳдан олдин кимдир бўлганми, деди.

У:
— Қўлингни чиқар, деди.

Насроний қўлини чиқарди.

У:
— Бир қўлингни, деди. Насроний бир қўлини чиқарди.

Абу Ҳузайфа:
— Бирдан олдин нарса борми, деди.

Насроний:
— Йўқ, деди.

Исҳоқ:
— Шундай Аллоҳдан олдин бирор нарса бўлмаган, дея жавоб қилди.

Шу аснода насроний вазир:
— Рост айтдинг, деди.

Шундан сўнг насроний энг яхши тақводор мусулмонлардан бирига айланди. Бундан мамнун бўлган Халифа Маъмун Абу Ҳузайфани ўн минг дирҳам бериб мукофотлайди. Абу Ҳузайфа эса пулни эшикбон, қоровул ва бошқаларга тарқатиб кетади. Бу хабар саройга, халифага етиб келгандан сўнг халифа дарҳол уни қайтариб олиб келишни буюради, Абу Ҳузайфа қайтгандан сўнг унга: Нима учун мен берган инъомни эшикбон ва бошқаларга тарқатдинг, деган саволига Абу Ҳузайфадан, чунки улар сени қўриқлайдилар ва сен учун куйиб-пишадилар, улар шунга ҳақлироқдирлар, деган жавобни олди. Маъмун унинг бу гапига ажабландию, лекин билдирмади. Ундаги қатъийликни кўриб саксон минг дирҳам, улов ва кийим беришни буюрди. Абу Ҳузайфа Бухорога қараб йўл олди ва Диукарикаҳ (асар ҳошияда Диуканд номи билан танилган деб ёзилган) деган мавзега тушади, бир ҳовли сотиб олиб Бухорони ўзига ватан қилиб, ўша ерда вафот этади».

Бу ривоят орқали бизнинг юртимиздан бўлмаган олимларнинг Мовароуннаҳр ерларига келиб ўрнашиб қолганликларини ҳамда Бухоро ҳам ўша даврда катта нуфузга эга бўлганлигини англаш мумкин. Бу эса Бухоронинг фақиҳлар ва муҳаддислар юрти эка-нини кўрсатади.

 

Абдуллоҳ Субазмунийнинг «Кашф ал-осор фи маноқиб Аби Ҳанифа» асари

«Омина» электрон журналидан

КАЛИТ СЎЗ: тарих

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Зуҳо (чошгоҳ) намози ва уни ўқиш тартиби
ҲАЁНИНГ МАЪНОСИ ВА ТАЪРИФИ
Муовия афзалми ёки Умар ибн Абдулазиз

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Насронийни мусулмонга айлантирган салом

  • ТИЛ ОФАТЛАРИ

  • ЧЎПОН ЙИГИТ

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2020 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори