XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
16 02 2019 - 2:17 / - Мақола

ОСИЁ — ЖАННАТ САИДАЛАРИДАН

   Маълумки, аёлларнинг Аллоҳни танишда ва унга ибодат қилишда маълум бир мажбуриятлари ҳамда хизматлари бор.
Аёллар ҳам эркаклар каби Аллоҳнинг бандаларидир. У ҳам заррача амали устида сўралади. Шунингдек, у ҳам фарз ибодатларини бажариши ва ибодатлардаги масъулият юкини кўтариши даркор. Намунадаги муслималарнинг Аллоҳга бўлган садоқати, итоати, қийинчиликларга бардоши, сабри, иродаси, қатъийятлилиги, Аллоҳ йўлидаги хизмати оддий инсонларни ҳайратга солади. Уларнинг барча фаолияти кўзга ёш келишига сабаб бўлади.

ОСИЁ

   Осиё онасининг қорнидалигида унинг отаси Музахим туш кўради. Тушида унинг елкасида дарахт ўсиб чиқибди ва қора қарға шу дарахтни тақиллатиб “Бу менинг дарахтим”,-дебди. Шу вақтда Осиёнинг отаси Музахим уйғониб кетади. Лекин у тушининг таъбирини қила олмайди. Шунинг учун тушларни таъбир қила оладиган одамнинг олдига боради. “Сен ажойиб бир қизли бўласан. Аммо қизингни тақдири кофир билан боғланган бўлади ва у шу кофирнинг қўлида вафот этади”,-дейди ҳалиги инсон.

   Тез кунда Осиё туғилади. Осиё йигирма ёшга тўлганда қандайдир бир қуш унинг этагига бир тошни улоқтириб, унга шундай дейди: “Шу тош яшил тусга кирганда сен турмушга чиқасан, шу тош қизил тусга кирганда шаҳид бўласан”. Шундан сўнг Осиё халқ орасида танилди. У одамларга фақат яхшилик қилар, уларнинг оғирини енгил қиларди. Бу шов-шувлар Фиръавнга етиб келди ва у Осиёга совчи юборди.

   Музахимга бу ёқмади. У Осиёнинг ҳали ёш эканлигини баҳона қилиб, рад жавобини берди. Фиръавн эса уни эшитишни ҳам хоҳламади. Шунда Музахим қалин пули сўради. Осиё эса ҳатто қалин пули берса ҳам унга турмушга чиқишга рози бўлмади. У ўзини худо деб эълон қилган одам билан яшашни истамасди. “Сен ўз динингга, у ўз динига эътиқод қилади”,-дер эди отаси.

   Ниҳоят Осиё рози бўлди. Фиръавн қалин пулига ўн якия олтин ва кумуш берди. Катта тўй қилинди. Осиё учун махсус сарой қурилди. Унга хизматкорлар берилди.

   Фиръавн Осиёга уйланса ҳам ўзгармади. Бир куни Осиёнинг саройида ухлаётган Фиръавнни қандайдир бир овоз ўйғотиб юборди. “Ўғил бола туғилиб, сенинг бойлигингни олиб қўяди”. Қўрқувдан ўйғонган Фиръавн Осиёдан сўради: “Овозни эшитдингми?” Осиё ҳам бу овозни эшит- ганини айтганида, унинг қўрқуви янада ошди.

   Фиръавн ҳар хил тушлар кўрарди. Бу тушларнинг таъбири бир хил. Бир ўғил бола туғилади ва у Фиръавннинг бойлигини олиб, унинг ҳукмронлигига чек қўяди. Шундан сўнг Фиръавн барча туғилган ўғил болаларни ўлдиришга буюради.

   Ўғил болаларнинг ўлими хизматкорларнинг етишмаслигига олиб келгандан сўнг, Фиръавн ўғил болаларни йил оралаб ўлдиришга буйруқ беради. Мусо(а.с.) чақалоқларни ўлдириладиган йили туғиладилар Мусо (а.с.)нинг онаси Мусони қутқариш мақсадида уни сандиққа солиб, Нил дарёсида оқизиб юборади. Фиръавннинг мохов касали билан касалланган қизидан бошқа фарзанди йўқ эди. Ҳеч қайси табиб унинг касалини даволай олма- ганди. Табиблар Нил дарёсининг суви унинг касалига даво бўлади дейишганлиги сабабидан Фиръавн бутун сарой бўйлаб сув йўли ўтқазганди.

   Бир куни Фиръавннинг қизи хизматкорлари билан сув бўйида сайр қилаётганида сувнинг тўлқини бир сандиқни қирғоққа чиқариб қўйди. Улар сандиқ ичидаги нарса билан қизиқишади ва сандиқни очишади. Сандиқ ичида янги туғилган чақалоқ ётарди. Фиръавннинг қизи чақалоққа қўл теккизганди, унинг касали тузалди.

   Улар дарҳол Осиёнинг олдига суюнчи олишга ошиқадилар. Осиё чақалоқни қўлига олиб, пешонасидан ўпади. Чақалоқнинг юзи нурли эканини пайқайди. Осиё чақалоқни Фиръавннинг олдига олиб боради. Унга чақалоқни кўрсатиб, қизи унинг сабабидан касаликдан фориғ бўлганини айтади. Албатта, чақалоқ Фиръавнга ёқмайди ва у уни ўлдирмоқчи бўлади. Бироқ Осиёнинг сўзлари унинг қалбини юмшатади ва у чақалоқни қолдиришга рози бўлади.

   Шундан сўнг Мусо (а.с.) Фиръавннинг саройида улғая бошлайди. Нақл қилишларича Фиръавннинг Аллоҳга иймон келтирган Харқил исмли хазиначиси бўлар эди. Мусо (а.с.)га эргашаётганларни қатл этишётганида, у шу вақтгача сир сақлаб келаётган эътиқодини ошкор қилган эди.

   Фиръавн бу ҳақда хабар топиши билан уни қатл қилдиради. Унинг Маиша исмли хотини ҳам саройда оқсоч бўлиб ишларди. Бир куни Фиръавннинг қизининг сочини тараётганида қўлидан бехосдан тароқ тушиб кетади ва у: “Ким Аллоҳга қарши чиқса, уни ғам-қайғу тарк этмасин”,-дейди. Тароқни ола туриб бисмиллаҳ деб юборади. Шунда Фиръавннинг қизи: “Сенинг илоҳинг менинг отам эмасми?”,-деб сўрайди. Маиша: “Сенинг отангнинг ҳам, менинг ҳам илоҳим ягона Аллоҳдир”,-деб жавоб беради.

   Бундай жавоб Фиръавннинг қизига ёқмайди ва у бу суҳбатни отасига етказади. Фиръавн ғазабланиб, Маишани олиб келтиришларини буюради. У етим фарзандлари билан келади. Фиръавн: “Сенинг илоҳинг ким?”-деб сўради. Маиша: “Сен ва мени яратган ягона Аллоҳ”,-деб жавоб беради.

   Бераҳм Фиръавн ваҳшийларча уни қийноққа солади. Унинг қўл ва оёқларини мих билан қоқиб, сўзидан қайтмаса, фарзандларини ўлдиришини айтади. Маишани унинг сўзлари қўрқитмади. Шунда у Маишанинг болаларини бирма-бир ўлдиради, ўзини ўтда ёндиради. Унинг ўлимидан сўнг фаришталар бир-бирларини Маиша улар ила бирга бўлиши билан қутладилар ва уни олиб кетиш учун самодан тушадилар.

   Осиёнинг иймони Маишани қийноққа солишганини кўргандан сўнг янада чархланади. Унинг ўлими Осиёга жуда таъсир қилади. Осиё Аллоҳ таолога дуо қилиб, абадий дунёда унга жаннатдан жой беришини сўрайди. Унинг тақати-тоқ бўлиб, Фиръавнга қилаётган амаллари нотўғри эканлигини таъкидлайди. Бир куни Осиё Фиръавнга: “Қандай қилиб Аллоҳнинг шунча неъматларидан унга иймон келтирмасдан фойдаланасан?”-деб сўрайди. Бундай саволдан довдираб қолган Фиръавн хотинини Мусо (а.с.) йўлдан оздирганини кўрсатиб қўйиш мақсадида барча вазир ва хизматкорларини чақиради. Осиёнинг онаси Фиръавнга қулоқ солишини айтганида у: “Менинг роббим барча махлуқотларни яратувчиси бўлган ягона Аллоҳдир ва Мусо унинг пайғамбаридир”,-деб жавоб берди.” Фиръавн вазирлари билан келишиб, Осиёни ўлимга ҳукм қилишади.

   Осиёни Маиша каби ўтда куйдиришади. Унинг ҳам оёқ-қўлларини мих билан қоқишганлиги ҳақида ҳам ривоятлар бор. Ўлими олдидан унга жаннатдаги уйи кўрсатилади. У жаннатдаги уйини кўрганида барча азоблари унитилиб, жилмаяди. Фаришталар уни жаннат шарбатлари билан сийладилар ва унга кейинги дунёда Муҳаммад (с.а.в) нинг аёллари сафида бўлишлари башоратини бердилар.

Дилором

«Омина» электрон журналидан

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Ҳазрати Али (р.а.) ни имтиҳон қилмоқчи бўлган ўнта хавориж
ТУНГИ ТАФТИШ
Мустақилликни мустаҳкамлаб

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Насронийни мусулмонга айлантирган салом

  • ТИЛ ОФАТЛАРИ

  • ЧЎПОН ЙИГИТ

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2021 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори