Муборак Рамазон ойининг биринчи кунида “Muslim Radio” интернет радиомиз ўз фаолиятини бошлайди, иншоаллоҳ.
Онлайн радиода сизга манзур ва манфаатли бўладиган мавзуларда маърифий суҳбатлар, дунёга машҳур қорилар ва юртимиз ҳофизи Каломларининг гўзал тиловатлари ҳамда “Минг бир ҳадис”, “Қуръони карим маънолари таржимаси”, “Аёллар саҳифаси”, “Онлайн дарслар”, “Зиёратгоҳлар”, “Саволларга жавоблар”, “Кун янгиликлари” ва “Аудио китоб” каби кўплаб рукнларда эшиттиришларни тинглаб баҳраманд бўласиз.
Ушбу онлайн радио барчамизга муборак бўлсин!