XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Мақола
  • Рамазон ойи – улуғ имкониятлар ойидир
17 05 2018 - 10:25 / - Мақола

Рамазон ойи – улуғ имкониятлар ойидир

Бундай рахматли ойни бизларга мархамат этиб, Ўзига ибодат қилувчилар сафига қўшган Аллоҳ Таолога беҳисоб шукрлар бўлсин!

Аллоҳ Таоло Қуръонда шундай мархамат қилади: “Жин ва инсни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим. Улардан ризқ ирода қилмасман ва Мени таомлантиришларини ҳам ирода қилмасман.” (“Заарийаат” сураси, 56-57-оятлар)

Бу бизнинг ҳаётимиз мазмуни, яшашдан мақсадимиз, қилаётган ишларимизнинг асл маъноси, ҳамда охиратдаги боқийлигимиз сабабчисидир.

Рамазон ойи – бу бизнинг хозирги ҳолатимизни ўзгартиришга, амалдаги савоб ишларимизни кўпайтиришга, ёмон ҳатти-ҳаракатларни қилишдан чекланишга, ўз иймонини кучайтиришга, Аллоҳга яқин бўлишга яна бир имкониятдир. Рамазон – бу имконият, имконият, имконият…

Қуръони Каримда айтилганидек, рўза тутиш барча қавм ва халқларга фарз этилган. Аллоҳ Таоло марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга хам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз! (“Бақара” сураси, 183-оят). Агар бу ибодат ўта муҳим бўлмаганида эди, агар инсонлар рўза тутишлари ва бунинг учун мукофотини олишлари шарт бўлмаганида эди, Аллоҳ Таоло хамма вақтлар учун рўза тутишни фарз деб буюрган бўлмас эди.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, Аллоҳ Таолога хуш келувчи амалларнинг ичида, Ўзи учун алоҳида ўринни эгаллагани сабабидан, рўза ибодатини танлаган. Рўза – бу биз билан Аллоҳ Таоло ўртасидаги сир-синоатдир. Рўзадор кун давомида ўзи билан ўзи бир неча бор ёлғиз қолади ва бу вақтда бошқалардан яширинча сув ичиб, бирор нарса еб олиши мумкин, аммо банда бундай қилолмайди. Чунки Аллоҳ Таолодан ҳеч нима, ҳеч қачон сир бўлиб қолмаслигини яхши тушунади. Мана шу ерда инсоннинг самимий туйғулари, ниятининг ҳолислиги намоён бўлади.

Бу барокатли ойда, Аллоҳ Таоло ўз бандаларига, баъзи бир амалларни қилишдан эҳтиёт бўлишни буюрган. Шунинг учун, Аллоҳ Таоло рўзадорларнинг бу самимиятининг ва тутган рўзасининг мукофотини Ўз қудратига ҳавола этади ва рўзани қилинаётган бошқа амаллардан улуғлигини шу йўсин орқали билдиради. Охиратда мўминлар ана шу улуғ мукофот ила тақдирланадилар. Мукофотлар мукофотловчига хосдир. Шунинг учун, рўзадорнинг мукофоти улуғ ва беҳисобдир. Аллоҳ Таоло биз бандаларига нисбатан нақадар меҳрибон ва карамлик ва биз бандалари эса У Зотга нақадар ношукрмиз.

Дарҳақиқат, рўза дўзах ўтидан сақловчи қалқондир ва шунинг учун, Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, Пайҳамбар алайҳиссалом дедилар: “Рўза қалқондир ва дўзахдан ҳимоя қилувчи мустаҳкам қўрғондир” (Имом Аҳмад)

Рўзанинг энг катта неъмати, хайри яна шундаки, бу унинг охиратдаги шафоатидир. Абдуллоҳ ибн Умардан қилинган ривоятда Росулаллоҳ соллаллаху алайҳи васаллам дедилар: “Рўза ва Қуръон (қиёмат куни) бандани шафоат қилади. Рўза айтади: “(Эй Роббим), мен уни кундузи таом ва шаҳватлардан тўсдим, энди уни шафоат қилишим учун изн бер”. “Сўнгра Қуръон айтади: “(Эй Роббим), мен уни кечаси уйқудан тўсдим. Энди уни шафоат қилишим учун изн бер”. Бас, у иккисига (бандани) шафоат қилиш имкони берилади” (имом Аҳмад).

Бу ойнинг баракаси ва имконияти беҳисобдир. Хар бир инсон бу ойда ўз Яратувчисига қанчалар яқин ва дўзахдан қанчалар узоқ бўлишини ўзи ҳал этади. Маълумки, рўза вақтида, шайтонлар ҳаракат қилиб юрувчи инсон қон томирлари торайиб, бундан уларнинг инсонга бўлган таъсири хамда, инсоннинг қиладиган гуноҳ амаллари камаяди ва инсон ёмонлик иллатларидан узоқлашади. Рўза нафақат ейиш ва ичишдан ўзини тийиш, балки барча ёмонликларни қилмаслик, нафсини жиловлаши ва Аллоҳ розилиги учун, ўзининг ичида қиладиган катта жиҳодидир. Бизнинг ниятларимиз ва ҳоҳиш-истакларимиз фақат Ўзигагина айёндир, Ўзи ҳалол бўлгувчилардан қилсин!

Саҳл ибн Саъда розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда, Росулаллоҳ Соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Дарҳақиқат, жаннатда Райён номли эшик бор. Қиёмат куни ундан рўза тутганлар кирадилар. Ва бошқа ҳеч ким ундан кирмайди. “Рўзадорлар қани?” – деб сўралади ва улар турадилар. Бунда улардан бошқа ҳеч ким бу эшикдан кирмайди. Улар киргач, эшик ёпилади ва бошқа ҳеч ким ундан киролмайди” (Имом Бухорий ва Муслим).

Хаммамизни шу эшиклардан кирувчилардан бўлиш насиб этсин! Бу улуғ ой гуноҳларимиз кечирилувчи ва Аллоҳ Таолонинг мағфиратига олиб борувчи ойлардан бўлсин! Дарҳақиқат, Буюк ва Меҳрибон Аллоҳ Таолонинг розилиги учун нимани қилсанг, Аллоҳ эвазига, сен учун энг аъло даражада бўлганини насиб этади!

ISLOM.UZ

КАЛИТ СЎЗ: Мохи рамазон, одоб, рўза

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Касаллик ва шифо Аллоҳнинг борлигига моддий далилдир
Илм одоб билан гўзал
Қуръони Каримнинг нафсий эъжози ёки Қуръоннинг қалбларга таъсири

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Рамазоним келди!

  • Қўқон шаҳар масжидларида 2021 йил Рамазон ойи хатми Қуръонга ўтувчи қорилар рўйхати

  • Индонезияда «Имом ал-Бухорий» масжиди очилди

  • 2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

  • РАМАЗОН ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2021 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори