XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
18 04 2019 - 8:51 / - Биласизми?

ИМОМ МОЛИК ВА У КИШИНИНГ МАЗҲАБЛАРИ

Молик масҳаби асосчиси имом Абу Абдуллоҳ Молик ибн Анас ибн Молик ибн Аби Омир ал Асбаҳий ҳижрий 93-санада таваллуд топдилар. У кишининг оналари фозила, оқила аёл эдилар. Имом Молик оналарининг таъсири остида ёшликларидан илмга қаттиқ берилдилар.

У кишининг зеҳнлари жуда ҳам ўткир эди. Тезда Қуръони Каримни тўлиқ ёд олдилар. Имом Молик ўттизта ҳадисни бир эшитишларида ёд олар эдилар. У киши ўз замонасининг кўзга кўринган уламоларидан дарс олдилар. Ихлос ва эътиқод билан қилинган ҳаракатлар самараси ўлароқ, имом Молик ўз даврларининг етук алломаси бўлиб етишдилар ва имом Авзоъий, имом Шофеъий, Яҳё ибн Саъид каби алломаларга устозлик қилдилар.

Имом Молик Мадинаи Мунавварадан бошқа ёққа чиқишни ёқтирмас эдилар. Ҳатто халифалар илтимос қилиб, Ироққа келишларини сўраганда ҳам, рози бўлмаганлар. У киши Мадинаи Мунаввара ичида доимо пиёда юрар эдилар. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуссалари кўмилган шаҳарда улов минмайман”, дер эдилар.

Агар ҳадис айтмоқчи бўлсалар, аввал таҳорат қилар, ўриндиққа яхшилаб жойлашиб олиб, соқолларини тартибга келтирар ва виқору ҳайбат билан ўтириб, ҳадис айтишни бошлар эдилар. У кишидан: Нима учун бундай қиласиз? деб сўрашса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини улуғлашни яхши кўраман, дер эканлар.

Илмнинг қадрига етган ва уни улуғлаган Имомни Аллоҳ ҳам улуғликка етказди: шаръий илм унинг мартабасини юқори қилди, кишилар ўртасида обрўсини ортирди, виқорли ва ҳайбатли қилди.

Бу ҳақда Саъид ибн Ҳинд Андалусий айтадилар: Мен халифа Абдурраҳмон ибн Муовиядек ҳайбатли одамни кўрмаган эдим. Имом Моликнинг олдиларига кирганимда, у кишинг ҳайбати олдида Ибн Муовиянинг ҳайбати ҳеч нарса бўлмай қолди.

Имом Моликдан ҳайбат ва виқор илмнинг ҳайбати ва виқори эди. Имом Шофеъий ёшликларида имом Моликдан дарс олмоқчи бўлдилар. У киши Макканинг волийсидан бу ишда ёрдам сўраб, Мадинанинг волийсига хат олиб борганларида бўлган ҳолни ўзлари ҳикоя қилиб берадилар:

“Макка волийсининг олдига кириб, ундан Мадина волийсига ва имом Моликка мактуб ёздириб олдим. Мадинага келиб волийга бердим.

Волий мактубни ўқиб бўлиб: «Эй йигит мен учун Молик ибн Анаснинг эшигига борганимдан кўра Мадинадан Маккагача ялангоёқ юриб борганим афзалроқ», деди.

Мен: «Аллоҳ амирни ислоҳ қилсин, агар одам юбориб чақиртирсангиз, қандоқ бўлар экан?» дедим.

У: «Нима деяпсан, мен одамларим билан Ақиқ тупроғини кечиб бориб, бирор ҳожатимизни раво қилсак, ҳурсанд бўлар эдим», деди.

Асрга боришга келишдик ва уловларимизни миниб, жўнадик. Амир айтганидек, тупроқ кечдик. Бир одам олдинга чиқиб, эшикни қоқди. Бир қора жория чиқди.

Амир унга: «Хўжанга менинг эшик олдида турганимни турганимни айт», деди.

Қиз кириб, кечикиб чиқди ва: «Хўжам сизга салом айтдилар. Саволингиз бўлса қоғозга ёзиб берсангиз, жавоби чиқар экан. Гаплашмоқчи бўлсангиз, мажлис кунини ўзингиз биласиз, ўша куни келар экансиз», деди.

Амир қизга: «Сен у кишига менда Макка волийсининг муҳим мактуби борлигини айтгин», деди.

Қиз кириб, қўлида курси билан қайтиб чиқди ва уни ерга қўйди. Сўнгра имом Молик виқор ва ҳайбат билан чиқиб келди. У киши узун бўйли, хушқомат эканлар. Яхшилаб жойлашиб ўтирдилар. Волий мактубни узатди. Имом уни ўқиб, “Бу одам ундоқ киши, унга у қил, бу қил”, деган жойига келганда мактубни ирғитиб юбордилар ва: “Субаҳаналлоҳ! Расулуллоҳнинг илми ҳам восита билан олинадиган бўлдими?” дедилар.

Волий тутилиб, гапира олмай қолди. Шунда мен олдинга чиқиб, ўз ҳолим ва ҳожатим ҳақида гапира бошладим. У киши менга бироз қараб турдилар-да:

«Исминг нима?» дедилар. Мен:

«Муҳаммад!» дедим. У киши:

«Эй Муҳаммад! Аллоҳга тақво қил, гуноҳлардан четда бўл, сенмнг шаънинг улуғ бўлади», дедилар.

Албатта имом Моликнинг бундай ҳолати, у кишининг Ислом оламидаги шон-шуҳрати ўша давр ҳукмдорларининг тинчини бузар, ҳадикларини оширар эди. Буни яхши билган чақимчи ва иғвогарлар турли бўхтонлар тўқишарди. Улар: “Имом Молик сизларнинг мулкингизга норози, шунинг учун фалон масалада ундоқ деди, пистонида бундоқ деди”, деб у кишининг диний фатволарини сиёсатга йўйишар эди.

Шундай иғволар оқибатида ўша пайтдаги халифа Мансурнинг амакиси Жаъфар ибн Сулаймон имом Моликни жазолашга фармон берди. У кишининг кийимларини ечиб, кейин қамчилаб уришди. Қўлларидан тортиб, ҳатто кўракларини чиқариб юборишди. Бу ҳодиса зудлик билан ислом оламига тарқалди. Ҳамма норози бўлди. Африкадаги диёрлар халифаликка очиқ қарши чиқдилар ва имом Моликнинг мазҳабларини расман қабул қилганликларини эълон қилдилар. Вазият шу даражада ўзгардики, ўша пайтда аббосилар ҳукмига қарши қуролли кураш олиб бораётган Муҳаммад Нафсузакийя бошлиқ ҳаракат ҳукмдорлар учун имом Молик хатари олдида ҳеч нарса бўлмай қолди.

Буни яхши англаган халифа Мансур волий Жаъфар ибн Сулаймонни ишдан бўшатди ва пойтахтга олиб бориб, жазолади.

Уламоларга беҳурматлик қилганлар доимо тезда жазога гирифтор бўладилар.

Сўнгра халифа Мансур келиб, шунчалик ёлвориб, иззат икром кўрсатдики, имом Молик ноилож қолиб, хатони кечирганларини, Мансур илмли, фазлли одам эканини кишиларга айтишгп мажбур бўлдилар.

Ана шундай қаҳрамонликларга тўла улуғ ҳаёт ҳижрий 179-санада ниҳоясига етди. Имом Молик розияллоҳу анҳунинг ҳам ҳадисда, ҳам фиқҳда пешқадамликларини Ислом уммати, хусусан, улуғ уламолартан олганлар.

Имом Молик ўз фиқҳий мазҳабларига биринчи манба қилиб Қуръони Каримни, иккинчи манба қилиб Суннати набавияни олганлар. Баъзи олимлар: “Имом Молик фиқҳнинг учинчи масдари саҳобаларнинг гапи бўлган”, дейишади. Чунки улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга яшаганлар. У кишининг тарбиясини топганлар. Шунинг учун шаръий масалаларда ўзларича, эътиборсиз нарсаларни айтмайдилар.

Аммо кўпчилик уламолар: “Имом Молик мазҳаби манбаларида Қуръон ва суннатдан сўнг тартибни эътиборга олмаса ҳам бўлади”, дейишади. Лекин шу нарса аниқки, имом Молик Мадинаи Мунаввара аҳолисининг амалларини қиёсдан устун қўядилар. Эҳтимол, бунга у кишининг доимо Мадинада яшаганлари сабаб бўлгандир. Мадина Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг саҳобалари яшаган шаҳар. Албатта, шаҳар аҳолиси улардан кўп нарсани ўрганганлар. Шунинг учун ҳам уларнинг ишини манба қилиб олса бўлади.

Имом Молик ўз фиқҳларида бошқа имомлар ишлатган барча услуб ва манбалардан фойдаланганлар. Баъзи ўзига хосликларини юқорида зикр қилдик.

Аллоҳ таоло имом Моликни раҳмат айласин, Ислом ва мусулмонлар учун қилган меҳнатларининг савобини кўпайтириб берсин.

Кифоя китобидан

КАЛИТ СЎЗ: мазхаб

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Аллоҳнинг гўзал исмлари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилган ҳолатлар
ПАЙҒАМБАРЛАР ИСМЛАРИНИНГ МАЪНОЛАРИ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Насронийни мусулмонга айлантирган салом

  • ТИЛ ОФАТЛАРИ

  • ЧЎПОН ЙИГИТ

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2020 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори