XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Тавсиялар
  • ҚЎЛ БЕРИБ КЎРИШИШ ОДОБЛАРИ
19 02 2019 - 8:00 / - Тавсиялар

ҚЎЛ БЕРИБ КЎРИШИШ ОДОБЛАРИ

1. Қўл бериб қўришишда қуйидагиларга риоя қилиш лозим:

Рўпарама-рўпара бўлиб кўришиш керак. Бировнинг ортидан келиб қўл ушлаш ҳақиқий қўл бериб кўришиш ҳисобланмайди. Бу нарса фақат зарурат юзасидангина инобатга олиниши мумкин. Кўришганда юзма-юз бўлиш, кўз кўзга тушиши керак, бошқа томонга қараб, у ёқ-бу ёққа аланглаш одобдан эмас. Айрим кишилар тортинчоқликданми ё бошқа бир сабабданми, кўришганда нигоҳни бошқа томонга олиб қочади. Нигоҳни ерга бериб кўришиш ҳам бир қарашда одобга ўхшаса-да, аслида суннатга хилоф ишдир, шу боис, у қалбга сингмайди, томон-лар ўртасида самимий муҳаббат пайдо бўлишига хизмат қилмайди.

2. Ўнг қўл билан кўришиш. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча шарафли ишларида ўнг қўлни ишлатишни яхши кўрар эдилар. Қўл бериб кўришиш ўнг қўл билан кўришганда адо бўлади. Зиёуддин Ҳанафий айтади: «Шариат одобларидан равшанки, кўришишда суннат ҳосил бўлиши учун икки томондан ҳам ўнг қўл ишлатилади. Чап қўл билан чап қўлни ёки ўнг қўлни ушлаш билан суннат ҳосил бўлмайди». Ўнг қўл билан кўри-шиш келишув ва кўришишдаги асл ҳисобланади.

3. Ўнг қўл билан кўришганда чап қўлни кўксга қўйиш. Бу зиёда ҳурмат рамзи ҳисобланади. Аммо ўнг қўлни узатиб, чап қўлни чўнтакда сақлаш ўта кетган беодобликдир. Бу каттадан содир бўладими, ёки кичикданми, фарқи йўқ, кибр ва манманлик аломати ҳисобланади.

4. Икки қўллаб кўришиш. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг таъкидлашларича, «Қўл бериб кўришишнинг суннатини унинг икки қўл билан бўлиши мукаммал қилади». Имом Бухорий бу ҳақда алоҳида боб очиб, унга «Икки қўллаб кўришиш» деб ном қўйган ва унда Ҳаммод ибн Язиднинг Ибн Муборак билан икки қўллаб кўришганини ҳамда Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ташаҳҳудни ўргатдилар, кафтим у зотнинг икки кафтлари ўртасида эди», деганини далил қилиб келтирган.

Аллома Ибн Баттол ушбу ҳадисларнинг шарҳида жумладан шундай дейди: «Икки қўллаб кўришиш қўл бериб кўришишни маромига етказишдир. Бу – уламолар наздида мустаҳабдир».

Икки қўллаб кўришиш кўпчилик жамиятларда зиёда эҳтиром ва муҳаббат аломатидир. Аммо бу борада урфни ҳам эътиборга олиш лозим. Чунки айрим жойларда икки қўллаб кўришиш умуман одат бўлмаган ёки аксинча, ҳурматсизлик ҳисобланиши ҳам мумкин. Шу боис, кўришишдан кўзланган мақсад ҳосил бўлиши учун бу хусусда урфни эътиборга олиш жуда ҳам муҳим. Икки қўллаб кўришаётган киши билан икки қўллаб кўришиш таъкидлироқ ва одобга мувофиқроқдир.

5. Қўлни тўлиқ узатиш. Бир қўл билан кўришганда ҳам, икки қўл билан кўришганда қўлни тўлиқ узатиш катта аҳамиятга эга. Чунки қўл узатиб кўришиш дегани фақат билакни кўтариб кўришиш дегани эмас. Шу боис, қўлларни узатганда тирсакларни гавдадан узоқ тутиш керак. Акс ҳолда, кишида мутакаббирлик кўриниши юзага келиши табиий.

6. Қарши томоннинг қўлини бироз ўзига тортгандек ҳайъатда бўлиш. Кўришганда кўришаётган одамини ўзидан узоқлаштиришга интилиш ундан нафратланиш, аразлаш белгиси бўлади. Бировга нисбатан бу каби тасарруф мусулмон кишига дуруст эмас.

7. Кафт кафтга тегиши даркор. Қўл бериб кўришганда кафт кафтга тегиши, маҳкам ушланиши лозим. Араб тилида қўл бериб кўришишни «мусофаҳа» дейилади. Бу сўзнинг асл маъноси кафтни кафтга текказишдир. Ҳадисларда ҳам қўл бериб кўришиш деганда айнан шу феъл қўлланилган ва мазкур маъно назарда тутилган. Шунга кўра, Бармоқларни текказиб қўйиш, қисиб қўйиш, қўл учида кўришиш қўл бериб кўришиш саналмайди. Бу кибр ва манманлик аломати ҳисобланади.

8. Кўришганда қўл тоза, покиза бўлиши лозим. Ювуқсиз, кир, бадбўй қўл билан кўришиш қарши томонга озор бериши, кўнгилни хира қилиши турган гап. Шу боис, кўришганда қўлнинг тозалигига эътибор бериш лозим. Агар қўл нопок бўлса, кўришмасликка узр бўлади. Иложи бўлса, қўлга бирор хушбўй суртиб олиш, ҳеч бўлмаса уни хушбўй совунда ювиб юриш мустаҳабдир.

Имом Бухорий Собит Бунонийдан ривоят қилишича, Анас розияллоҳу анҳу эрталаб дўстлари билан кўришиш учун қўлларига хушбўй мой суртиб олар эканлар.

9. Қўлқоп кийган ҳолда, шунингдек, қўлда бир нарса ушлаб турган ҳолда кўришиш ҳам одобдан эмас. Бу нарса бирор узрли сабаб билан, истисно тариқасида жоиз бўлиши мумкин.

10. Очиқ юз билан кўришиш. Қўл бериб кўришганда ҳар қандай ҳолатда ҳам қарши томоннинг юзига очиқ чеҳра билан юзланиш лозим.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир маъруф садақадир. Биродарингга очиқ юз билан йўлиқишинг ҳам маъруфдандир», дедилар.

Имом Муслим Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Маъруфдан ҳеч бир нарсани ҳақир санама, ҳатто биродарингга очиқ юз билан йўлиқишингни ҳам», деганлар.

Маъруф бу – соф инсоний табиатга таниш бўлган, шариъат ва ақл яхши санаган амал, сўз ва ниятдир. Унинг тескариси мункардир. Демак, биров билан учрашганда унга очиқ юз билан муомалада бўлиш ҳам маъруф ишлардан, Аллоҳ ва Унинг Расули яхши санаган амаллардан экан. Бундан унинг аксини қилиш мункар иш экани келиб чиқади.

11. Кўришиш асносида Аллоҳ талолга ҳамд ва истиғфор айтиш. Бу иш мустаҳаб саналади ва кўплаб яхшиликларга сабаб бўлади.

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон икки мусулмон учрашиб, қўл олиб сўрашсалар, Аллоҳга ҳамд айтсалар ва У зотга истиғфор айтсалар, икковлари ҳам мағфират қилинади», дедилар»

(Абу Довуд ва Ибн Сунний ривоят қилишган).

12. Кўришгандан сўнг қўлни тортиб олишга шошилмаслик. Бу ҳам ҳурмат ва эътиборнинг аломатидир. Кўришиш биланоқ қўлни тортиб олишга шошилиш қандайдир норозилик, тоқатсизлик белгиси бўлиб, қарши томонга озор бериши, унинг кўнглига тегиши мумкин. Шу билан бирга, бу уни менсимаслик, ундан безорлик аломати бўлиб ҳам кўриниши эҳтимоли бор. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўл бериб кўришганда қўлларини биринчи бўлиб тортиб олмас эдилар. Айрим ҳолларда кишиларнинг кўришибла, тезда бошқа томонга бурилишга интилиши ҳам одобга зид. Зеро, кўришиш учрашувнинг бошланишидир, тугаши эмас.

13. Бир жамоа кишилар билан кўришганда уларнинг ичидаги энг ҳурматлисидан бошлаб кўришилади. Кейин унинг ўнг тарафидагилар билан, сўнг чап тарафидагилар билан кўришилади. Агар жамодагилар деярли бир хил мақомдаги кишилар бўлса, ўнг қўлдан бошлаб кўришилаверади.

14. Бирор юмуш билан банд бўлиб турган, тиловат қилиб турган, гаплашиб турган, таомланаётган киши билан ўзи қўл чўзмагунича ёки шунга ишора бўладиган бирор ҳаракат қилмагунича кўришилмайди.

15. Ўтирган кишиларнинг ҳузурига келганда кўришиш учун уларни безовта қилиш одобдан эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кейин келган киши дарҳол бўш жойга ўтириб олишини тавсия қилганлар. Аммо ўтирганлар ўзлари туриб, кўришишни истасалар, шунга рағбат қилсалар, у ҳолда кўришишнинг зарари йўқ.

Ҳасанхон Яҳё АБДУЛМАЖИД
«ҲИЛОЛ» электрон журналидан

(Давоми)

< КЎРИШИШ ОДОБЛАРИ | ҚУЧОҚЛАШИБ КЎРИШИШ ОДОБЛАРИ >

КАЛИТ СЎЗ: кўришиш, одоб

Қўшимча мутолаа учун тавсия

ЭРКАК АЁЛ БИЛАН, АЁЛ ЭРКАК БИЛАН КЎРИШИШИ МУМКИНМИ?
Коронавирус юзасидан шайх Тақий Усмоний тавсиялари
​“Ҳаж” зиёратига бориш тартиби қандай?

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Қўқон шаҳар масжидларида 2021 йил Рамазон ойи хатми Қуръонга ўтувчи қорилар рўйхати

  • Индонезияда «Имом ал-Бухорий» масжиди очилди

  • 2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

  • РАМАЗОН ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ

  • ТАБАССУМ ҚИЛИБ ҚЎЙИНГ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2021 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори