XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайхул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
      • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўжизалари
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2021
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • МАДРАСАИ МИР ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Тавсиялар
  • КУН БУГУНДИР

КУН БУГУНДИР

XUTBA.UZ / 19 02 2020 - 12:10 / - Тавсиялар

Тонг отгач, тунни кутмагин, яхши-ёмон ўтган кечаги кунни эмас, ҳали келиб улгурмаган эртани ҳам эмас, яшаётган бугунингни ўйлагин.

Қуёши чарақлаган бу кун сенинг кунингдир, бир кунлик умр… Гўё бу кунда туғилиб, шу кунда ўладигандек, бугунги ҳаётингни бугун учун бағишлагин. Шундагина сенинг ҳаётинг ўтмиш ғам-ташвишлари, келажакнинг хатарли шарпаларига тўқнаш келмайди.

Барча ижод, меҳнатларингни бугунинг учун сарфлагин.

Бу кунда хушуъ билан намоз ўқигин, тадаббур билан қуръон тиловат қил, бугунинг ҳақида мушоҳада юрит, ҳусни хулқли бўлгин, қазойи қадарга рози бўл, ўзгаларга манфаат етказ.

Бу кунда соат, дақиқаларни йилларга, сонияларни ойларга айлантиргин, бу кунда яхшиликни экиб, гўзаллик ҳосилини йиғиб олгин, гуноҳлардан мағфират сўра, Парвардигорни зикр қил, риҳлат тадоригини кўр, бу кунни хурсандчилик билан ўтказгин, ризқу-рўзга, Оллоҳ таоло сенга берган неъматларга рози бўлгин. «Бас, сенга ато этган нарсамни олгин ва шукр қилгувчилардан бўлгин!». (Аъроф сураси 144-оят). Бу кунни қайғу ҳасратсиз, гина-ҳасадсиз ўтказгин.

Ушбу сўзларни қалбинг ойнасига ёзиб қўйгин: КУН БУГУНИНГДИР.

Агар сен шу нарсаларни жиддий, қатъий ирода билан тасдиқласанг, ўз нафсингни «мен фақат шу кун учун яшайман» иборасига буйинсундирасан ва ўша пайтда ўз борлигингни бино қилишликка, иқтидорингни ривожлантиришликка бу кунингни ҳар бир лаҳзасидан фойдаланасан ва дейсан: Бу кунда сўзимни ўнглайман, ёмон, фаҳш сўзларни сўзламайман, ғийбат қилмайман, бу кун ўз уйимни тартибга келтираман, бу кунда жисмим тозалигига, юриш-туришимга эътибор бераман.

Бу кунда қалбимга фазилат уруғини экаман, униб-ўсгач, ундан кибр-ҳаво, ҳасад, риё, ёмон гумондан иборат ёмон илдизларни тиконли шоҳлари билан бирга юлиб ташлайман.

Бу кунда бошқаларга манфаат етказиш умидида бўламан, ўзгаларга яхшилик қиламан, касал ҳолидан хабар оламан, муҳтож, мазлумларга ёрдам бераман, олимни сийлайман, кичикни иззат, каттани ҳурмат қиламан.

Ўтган нарса ўтиб кетди, қуёш каби ботди, ўтмиш, энди сен учун кўзёш тўкиб қайғураётганимни кўрмайсан, чунки сен бизни тарк этдинг, бизлардан узоқлашдинг ва абадул обидийн қайтиб келмайсан.

Эй келажак, сен ғайб оламидасан, бас, мен ҳавойи орзулар билан ҳамкорлик қилмасман ва ҳаётдаги бугунимни хаёлдаги эртага алишмайман, ўз нафсимни тасаввурга сотмайман, келажак учун шошилмайман, чунки эртанги кун ҳали йўқдир, ҳали яратилмаган, ҳали тилга олгулик бир нарса эмасдир.

Кун бугунингдир, бу сўз ҳаётни гўзал суратда кўришни истаган инсон учун саодат луғатида энг гўзал сўздир.

Доктор Оиз Ал-Қарний, «Ла таҳзан»

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Уламолар мисоли юлдузлардир, уларга эргашганлар ҳидоят топқусидирлар
Маҳмуд Замаҳшарий ҳикматлар
МАСЖИДУЛ АҚСОНИ КИМ ҚУРГАН?

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Табаррук

  • ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

  • Муборак Қурбон ҳайити — 2026

  • Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги 

  • Домла Ҳиндистоний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Facebook
  • Messenger
  • X (Twitter)
XUTBA.UZ

© 2017-2026 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори