XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
23 07 2018 - 8:58 / - Биласизми?

ПАЙҒАМБАРЛАР ИСМЛАРИНИНГ МАЪНОЛАРИ

Иброҳим, Исмоил, Яқуб, Закариё каби ўтган пайғамбар алайҳимуссаломларнинг гўзал исмларини кўп ва хўп эшитамиз. Фарзандларимизни ўша исмлар билан номлаймиз. Лекин жуда камчилигимиз бу исмларнинг маъноларини биламиз. Баъзилар бу исмлар маъносини билиш учун араб тили луғатларига мурожаат этадилар. Воҳоланки, аксар пайғамбарлар Бани Исроилга юборилгани боис уларнинг исмлари ибронийчадир. Инсонлар фарзанларига қўяётган исмлари маъносини яхши билиб олиб қўйишлари мақсадга мувофиқ. Шунинг учун бу мўъжаз мақолага қўл урдик.

  • ( آدم )

Одам алайҳиссалом Маъноси: Ер, тупроқ. Инглиз  тилида: Adam

  • ( نوح )

Нуҳ алайҳиссалом Маъноси: Ҳодий – ҳидоятга чақирувчи. Инглиз  тилида: Noah

  • ( إدريس )

Идрис алайҳиссалом (Биринчи бўлиб қалам билан ёзганлар. Аллоҳ таоло бу зотни тўртинчи осмонга кўтариб қўйган) Маъноси: Асос солувчи ва бағишловчи Инглиз  тилида: Enoch

  • ( هود )

Ҳуд алайҳиссалом Маъноси: Рафиқ – дўст. Тўрт араб пайғамбар: Ҳуд, Солиҳ, Шуайб, Муҳаммад алайҳиссолату вассаломларнинг бири. Инглиз  тилида: Heber

  • ( صالح )

Солиҳ алайҳиссалом Маъноси: Солиҳ – салоҳиятли Инглиз  тилида: Shelah

  • ( لوط )

Лут  алайҳиссалом Маъноси: Беркинувчи, яширинувчи Инглиз тилида: Lot

  • ( إبراهيم )

Иброҳим алайҳиссалом Маъноси: Умматлар отаси. Инглиз  тилида: Abraham

  • ( إسرائيل )

Исроил алайҳиссалом Маъноси: Аллоҳ йўлида қаттиқ жидди жаҳд қилувчи, Муҳофаза қилувчи Инглиз  тилида: Israel Ибронийча исми:(ياعقوبي)  ёки  (يعقوب). Маъноси: Эргашувчи, ўринбосар бўлувчи.

  • ( إسحق )

Исҳоқ алайҳиссалом Маъноси: Кулувчи, ҳушчақчақ. Фаришталар онаси Сорага хурсандчилик хабарини берганларида ҳайратда қолганидан қўлини юзига қўйиб кулиб юборди. Фарзандли бўлганида бу  фарзандим  хабари келганида кулган эдим, шунинг учун уни Исҳоқ деб номлагум деди. Исмоил алайҳиссаломга ота бир, она бошқа ини. Инглиз  тилида: Isaac

  • ( إسمعيل )

Исмоил алайҳиссалом Маъноси: Аллоҳ қабул қилди. Ҳожар она Сафо ва Марва орасида чанқоғини босиш учун сув излаб бориб келарди. Олти маротаба бориб келди. Сув топа олмади. Еттинчи мартада Аллоҳ унинг дуосини ижобат қилди. Шунда:«Аллоҳ дуойимни қабул қилди»,  деди. Шукр тариқасида ҳам дуою фиғонининг қабул бўлганидан эсдалик бўлиб қолиши учун фарзандини Исмоил – Аллоҳ қабул қилди деб номлади. Инглиз  тилида: Ishmael

  • ( يوسف )

Юсуф алайҳиссалом Каримнинг ўғли Каримнинг ўғли Каримнинг ўғли Карим. Юсуф ибн Яқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳим алайҳимуссалом Маъноси: Аллоҳ зиёда қилади. Ҳақиқатда қўйилган исмдан соҳибига насиба бўлади деганларидек, Аллоҳ Юсуф алайҳссаломнинг чиройини ва бошқа яхшиликларини зиёда қилиб берди. Пайғамбаримиз унга бутун гўзалликнинг ярми берилган деганлар. Инглиз  тилида: Joseph

  • ( يونس )

Юнус алайҳиссалом. Ироқдаги Найнаво аҳлига пайғамбар этиб юборилган. Балиқ қорнида уч кечаю уч кундуз қолиб кетган. Маъноси: Кабутар. Инглиз  тилида: Jonah

  • ( أيوب )

Айюб алайҳиссалом Маъноси: Тўғри йўлда юрувчи. Инглиз  тилида: Job

  • ( شعيب )

Шуайб алайҳиссалом Маъноси: Устун бўлувчи, ажралиб турувчи. Инглиз  тилида: Jethro

  • ( موسى )

Мусо алайҳиссалом Маъноси: Қутқарувчи, халоскор. Инглиз  тилида: Moses

  • ( هارون )

Ҳорун алайҳиссалом Маъноси: қувват жойи. Инглиз  тилида: Aaron

  • ( إلياس )

Илёс алайҳиссалом Маъноси: Робб – менинг Илоҳим. Инглиз  тилида: Elijah

  • ( اليسع )

Алясаъ алайҳиссалом Маъноси: Парвардигор – менинг халоскорим. Инглиз  тилида: Elisha

  • ( ذي الكفل )

Зулкифл алайҳиссалом Маъноси: Аллоҳнинг қуввати. Инглиз  тилида: Ezekiel

  • ( داوود )

Довуд алайҳиссалом Маъноси: Маҳбуб, суюкли. Инглиз  тилида: David

  • ( سليمان )

Сулаймон алайҳиссалом Маъноси: Салом берувчи. Инглиз  тилида: Solomon

  • ( عزير )

Узайр алайҳиссалом Маъноси: Ёрдамлашувчи. Инглиз  тилида: Ezra.

  • ( دانيال )

Дониёл алайҳиссалом Маъноси: Аллоҳнинг қазоси, яъни ҳукми. Инглиз  тилида: Daniel

  • ( زكريا )

Закариё алайҳиссалом Маъноси: Аллоҳнинг зикри, яъни зикр этувчи. Инглиз  тилида: Zachariah

  • ( يحيى )

Яҳё алайҳиссалом Маъноси: Меҳрибон, ёқимли. Инглиз  тилида: John

  • ( عيسى )

Исо алайҳиссалом Маъноси: Аллоҳ халос этади, қутқаради. Инглиз  тилида: Jesus

  • ( محمد )

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Маъноси: Тўхтовсиз мақталувчи. Инглиз тилида: Mohammad

Ўринбоев Равшан Андижон шахар,

Хазрати Билол жоме масжиди имом хатиби

SIYRAT.UZ

КАЛИТ СЎЗ: исм, Пайғамбарлар

Қўшимча мутолаа учун тавсия

МАКРУҲ АМАЛЛАР
Қалбнинг шифоси «Қуръон» қироатидир!
ИМОМ ШОФЕЪИЙ ВА У КИШИНИНГ МАЗҲАБЛАРИ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • ЧЎПОН ЙИГИТ

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

  • МАКРУҲ АМАЛЛАР

  • ТАҲОРАТ НИМА?

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2020 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори