XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайхул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
      • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўжизалари
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2021
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • МАДРАСАИ МИР ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Таъзия
  • ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

XUTBA.UZ / 26 05 2025 - 1:47 / - Таъзия, Хабар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси кўп йиллар мобайнида имом-хатиб сифатида самарали фаолият юритган, Тошкент шаҳридаги «Ракат» жоме масжиди имом-хатиби Раббимқул домла Муҳаммадиевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.

Раббимқул домла 1997 йилдан буён имом-хатиб лавозимида фаолият юритиб келган. Бу йиллар давомида Тошкент шаҳридаги “Оқ тунукали”, “Иброҳим ота”, “Имом Термизий” ҳамда “Ракат” жоме масжидларида хизмат олиб бордилар.

Айни кунларда бу йилги ҳожилар хизматига бел боғлаб, Ҳаж-2025 мавсумида гуруҳ раҳбари сифатида сафарбар этилган эдилар.

Таъкидлаш зарурки, айрим ижтимоий тармоқ юритувчилари домланинг вафотини турлича талқин қилишга уриниши ҳолатлари кузатилмоқда.

Маълумот ўрнида, 2025 йил 23 май куни Раббимқул домла Муҳаммадиев “Тошкент-Мадина” йўналишида пойтахтнинг 38-гуруҳ зиёратчилари гуруҳ раҳбари сифатида йўлга чиққан эди.

Шу куни, сафарга чиқишлари билан домла парвоз давомида уйқуга кетган ва шу ҳолатда уйғонмаган. Бемор Мадина халқаро аэропорти шифокорлари томонидан кўрилганда аҳволи ўта оғир, беҳуш, саволларга жавоб бермаган. Шундан сўнг Мадина шаҳридаги «Муовасат» клиникасига жойлаштирилган. Шифокорлар томонидан бош мия қон айланиши ўткир бузилиши, мия ўзаги структуралари ўзгаришлари, бош мия шишиши ташхиси қўйилган.

Малакали шифокорлар томонидан оғир ҳолатдаги бемор нейрохирург кўригидан сўнг бош мия шишини камайтириш мақсадида 2025 йил 24 май куни операция ўтказилди. 

Шундан кейин ҳам беморнинг аҳволи оғирлигича сақланиб, 2025 йил 26 май куни эрта тонгда вафот этди.

Бугун, пешин намозидан кейин Мадинаи Мунавварадаги Масжиду Набавийда жаноза намози ўқилиши ва «Бақиъ» қабристонига дафн этилиши режалаштирилган.

Аллоҳ таоло марҳум олимни Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Дин ривожи, халқ маърифати ва Ватан равнақи йўлида қилган барча хизматларини Аллоҳ қабул айласин! 

Ҳақ таоло марҳум олимнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари, сафдошлари, шогирдлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
2022 (ҳижрий 1443) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди
«Хадя хожи» масжидида «Хатмона»

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Табаррук

  • ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

  • Муборак Қурбон ҳайити — 2026

  • Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги 

  • Домла Ҳиндистоний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Facebook
  • Messenger
  • X (Twitter)
XUTBA.UZ

© 2017-2026 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори