XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайхул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
      • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўжизалари
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2021
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • МАДРАСАИ МИР ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Мақола
  • ҚАРҒИШ ОЛГАН ОДАМ

ҚАРҒИШ ОЛГАН ОДАМ

XUTBA.UZ / 28 01 2019 - 8:01 / - Мақола

Қарғиш – ёмон дуо. Инсоннинг руҳига, жисмига, оиласи-ю бола-чақасига зарар етказиши мумкин. Қарғишдан қўрқиш керак. Айниқса,етимнинг, мазлумнинг, фақирнинг қарғишидан эҳтиёт бўлган маъқул. Олқиш олиш эса бошқа гап. Олқишланиб, мақталиб яшаш нақадар яхши. Олқиш кўнгилни ўстиради. Мақтов ҳаммага хуш ёқади. Олқиш руҳга қувват беради. Бунинг тескариси – қарғишдан ҳар кимнинг асаби-кайфияти бузилади. Тинчлиги йўқолади. Безовталиги кучаяди. Кўнглига минг хил шубҳа-гумонлар оралайди. Қилаётган ишида унум бўлмай, ҳаловати қочади. Иши юрмагани устига устак одам маънавий жарликка қараб кетаверади.

   Эҳтимол қарғиш урган одамларни, оқ қилинган фарзандларни сиз ҳам эшитгандирсиз ё ҳаётда кўргандирсиз. Бировдан қарғиш– баддуо олиш, айниқса, ота-онани норизо қилиб, уларнинг қарғишига қолишнинг оқибати жуда ёмон. Қарғишнинг кўлами турлича бўлиши мумкин. Бу оламдаги ножойиз амаллари боис қарғиш улкан бир қавмга тегиши инсоният тарихида бор гап. Аллоҳнинг қарғиши боис Лут қавми ҳалокатга йўлиқди.

Қарғиш теккан одам – бу ёмон тилаклар эшитиб жазоланган, лаънатга қолган одамдир. Қарғишлар моҳиятида иккинчи бир шахсга йўналтирилган ният-истаклар жамланади. Шунга кўра лаънатлашга яқин туради. Биласизки, лаънат айтиш, бировларни лаънатлаш гуноҳи кабиралар (катта гуноҳлар) сирасига киради. Шу маънода ўринсиз бировни қарғашнинг оқибати яхши эмас. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики:

   “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: “Агар банда бирон нарсани лаънатласа, лаънат осмонга кўтарилади. Бироқ осмон эшиклари унинг қаршисига ёпилади. Сўнг ерга қайтади. Бироқ унинг қаршисида ер эшиклари ҳам ёпилади. Кейин ўнгга-сўлга юради. Агар бирон имкон (қўнимгоҳ) топмаса, мабодо лаънатланган киши муносиб бўлса, унга қайтади. Муносиб бўлмаса, айтган одамга қайтади”

(Имом Ҳофиз Шамсуддин Заҳабий. ”Гуноҳи кабиралар” китоби, 131-бет).

Шунга қиёсан қарғиш қарғовчининг ўзига қайтиши, ўзини уриши ҳам мумкин. Зотан, халқимизда ножойиз қарғишларга нисбатан: “Оғзингдан чиқиб, ёқангга ёпишсин”, деган қарғишқайтаргич бир ибора ҳам бор. Воқеа-ҳодисаларни, нарса-буюмларни, жонли мавжудонларни билиб билмай, жаҳл устида ноўрин қарғаш дуруст эмас. Дейлик “Эй номард табиат” ёки “Эй бемаъни ёмғир” каби хитоблар давомидан “фалон-фисмадон бўлгин” тарзидаги таъбирлар ўринли саналмайди. Дуоибадга яқин бу ҳолатлардан эҳтиёт бўлган маъқул. Чунки тарихдан маълумки, бир куни саҳобалар келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Исломдан юз ўгирган Давс қабиласини дуоибад қилишларини сўраганларида, у зот алайҳиссалом ўша қабилани дуоибад этиш ўрнига, уларга ҳидоят тилаб дуо қиладилар.

   Қарғиш олган одам, агар тафаккур эгаси, эсли-хушли бўлса, не сабабдан қарғишга қолганини ўйлаб юради. Юрмаётган иши, ўнгланмаётган тирикчилигининг сабабини ўз нафсидан излайди. Ҳаёт йўлининг қайсидир бекатида кимнингдир дилига озор етказган ёки ўзидан қандайдир хатолик ўтган бўлади. Аслида қарғиш теккан одам ўзини ошкор қилиб,бировларга дардини достон қилиб юрмайди.

Аммо ҳаётда шундай одамлар ҳам бўларканки, қилмишига яраша жазо тортганини тан олиб, ибрат учун баъзан бировларга сўзлаб ҳам бераркан. Шундай воқеалардан бирини Хуршид ака айтиб берди.

Воқеа: У замонларда “Фан ва турмуш” журналида ишлар эдим. Ора-орада “Ўткан кунлар” мутолаасига берилиб кетардим. Ёнимизда Илҳом ака (Худо раҳмат қилсин) ўтирар, “Ўткан кунлар”дан гап очилгудек бўлса, мутлақо бошқа одамга айланар, меҳри товланар, романдаги бирор эпизодга эътироз билдириб суҳбатлашиши одамга мароқ бағишлар, айниқса, баҳслашиб қолинса, у кишини енгиб бўлмас эди. Роман воқеаларининг бутунлиги, Абдулла Қодирийнинг ўзию энг яқин кишиларига айланиб қолган асар қаҳрамонлари ҳимоясига бутун вужуди билан киришиб кетар эди. Баъзида қитмирлик қилиб ҳам, ўринлими-ўринсизми, ё гап олиш учунми бир–бир савол бериб, романдаги айрим нуқталардан гап очиб қўяр эдим. Ана шундан кейин қизишган Илҳом акани тамошо қилаверинг. Ҳеч эринмай, сўзма-сўз, жумлама-жумла, ёниб-куйиб ёд бўлиб кетган романни тушунтиришга киришиб кетардилар.

   Илҳом ака уруш қатнашчиси, оёғи панжаларидан ногирон эди. Зотан, бу ногиронлик ҳам бевосита романга боғлиқ ҳодисадир. Илҳом аканинг мактаб даври уруш йилларидан сал аввалга тўғри келган экан. Роман таъқиқланган замонлар. Аммо мактаб ўсмирлари синфдош бир қиз олиб келган, арабий имлода ёзилган ягона нусха романни яшириб, ютоқиб навбатма-навбат, қўлма-қўл ўқишаркан. Илҳом ака ҳам ўқибди. Навбат бошқаларга етибди. Аммо бу нодир асарни ўзиники қилиш фикри Илҳом акага тинчлик бермабди. Роман синфда айланиб юрибди. Шу орада шайтон васвасасими ё китобга муҳаббатми, баҳарҳол, танаффус пайти Илҳом ака романни секин “ўмарибди”лар. Ана энди томоша. Китоб эгаси – қиз бечора йиғлаган-сиқтаган. Лекин бирор “катта”га арз қилиб, овозини баландлатиб кўрсин-чи, ҳоли нима кечаркин? Китоб эгаси – бечора қизнинг қўлидан нима ҳам келарди? Норизо одамнинг, энг нодир бир нарсасидан ажралган кимсанинг қўлидан нима келади? Қарғиш! Иложсиз одам қаттиқ қарғанади. Юракдан қарғанади. “Ким олди “Ўткан кунлар”ни”? Қайта ва қайта унсиз сўрайди, атрофга жавдирайди. Илтижоли, умидсиз кўзлардан маржондек ёшлар тинимсиз қуйиладилар. Аммо бирорта синфдошдан садо чиқмайди. Шу жумладан Илҳом акадан ҳам. “Оқ туя кўрдингми? Йўқ”.

Хуллас, бечора қиз ёшли кўзлари билан бир қарғанади. “Олган қўллари узилсин. Оёғи синсин”. Китоб ўғириси, миқ этмай ўтирган Илҳом ака шу орада урушга кетади ва ҳар икки оёғининг панжасидан айрилиб қайтади…

   Қарғишга қолиш, қарғишга учраш – банданинг ўз ёмон амалларига нисбатан бу дунёда ҳақли жазосини олишидир. Бу тоифа одамга ҳеч ким ҳавас қилмайди ахир! Аксинча, беихтиёр “Астағфируллоҳ!” дейди. Айниқса, маҳалла-кўй ҳақига ёки Ватанига хиёнат қилганлар эл-юрт қарғишига учрайди, асло ўнгланмайди. Бу тоифа одам элнинг қарғишини олган саналади. “Алҳазар!”

Одатда, тарбияли хонадонларда қарғиш сўзлари ишлатилмайди. Чунки ҳар қандай қарғиш боланинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатади.Аммо истайсизми-йўқми ўзбек хонадонларида болаларини қарғаётган катталарнинг овози кўп эшитилади, ҳатто бундай нохуш саслар баъзан кўчадан ўтаётган кимсалар қулоғига ҳам чалинади. Гарчанд ота-онанинг “ўлиб, йўқ бўл”, “бало бўл, баттар бўл” тарзидаги қарғишлари моҳиятида ижобат нияти бўлмаса ҳам, чин юракдан чиқмаса ҳам, танбеҳ ва тарбия жараёнида бундан бошқа усуллардан фойдаланган маъқул.

Аслида одамзотнинг дилини пок тутиб, тилига эҳтиёт бўлгани, атроф-гирдидаги одамларга яхшилик тилаб, ҳаётда олқиш олиб яшашлари нақадар файзли, нечоғли гўзал. Аслида ўғрига, золимга, адашганга Яратгандан тавфиқ, инсоф сўралгани яхшидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига мувофиқ амал ҳам шудир.

 

«Ҳилол» журналидан

Баҳодир НУРМУҲАММАД

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Нохушликларни ислом шиорларига боғлаш – гуноҳ!
Қани Довудхон, нега овқат олиб келмаяпти?
Ислом умматининг буюк денгиз Барбароссалари

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Табаррук

  • ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

  • Муборак Қурбон ҳайити — 2026

  • Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги 

  • Домла Ҳиндистоний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Facebook
  • Messenger
  • X (Twitter)
XUTBA.UZ

© 2017-2026 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори