XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Биласизми?
  • ИМОМ ШОФЕЪИЙ ВА У КИШИНИНГ МАЗҲАБЛАРИ
28 04 2019 - 10:10 / - Биласизми?

ИМОМ ШОФЕЪИЙ ВА У КИШИНИНГ МАЗҲАБЛАРИ

 

Имом Шофеъий Муҳаммад ибн Идрис ҳижрий 150-санада, имом Абу Ҳанифа вафот этган кунда дунёга келдилар. У киши арабларнинг машҳур Қурайш қабиласига мансубдирлар.

Кичикликларидан бошлаб илм талаби ила машғул бўлдилар. Арабларнинг одати бўйича, саҳродаги қабилалардан Ҳузайл қабиласи билан бир неча йил яшаб, уларнинг шеър ва хабарларини, араб тили фасоҳати, балоғатини ўргандилар.

Маккага қайтиб келганларида баъзи фозиллар у кишига: «Тил, фасоҳат ва заковат эгаси бўла туриб, фиқҳни ўрганмасанг бўлмайди, агар шуни қилсанг, ўз замонангнинг улуғи бўласан», дейишди. Худди ўша фозиллар у кишига имом Молик ибн Анаснинг ҳузурларига бориб таълим олишни маслаҳат беришди. Шундай бўлди ҳам.

Имом Шофеъий ўз замонасида машҳур бўлган илмларнинг кўпида пешқадам бўлиб етишдилар.

Замонасининг йирик алломаларидан бири Юнус ибн Абдул Аъло бундай дейди:

«Шофеъий араб тили ҳақида гапирса, бу ушбу илмда ҳаммадан пешқадам, дер эдим. Агар шеърдан сўз очса, бу Ушбу илмда ҳаммадан пешқадам, дер эдим. Агар фиқҳдан сўз очса, бу ушбу илмда ҳаммадан пешқадам, дер эдим».

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал эса: «Сиёҳдон кўтарган ҳар бир кишининг зиммасида Шофеъийнинг ҳаққи бор», дейдилар.

Илмларни мукаммал эгаллаб бўлган имом Шофеъий Замзам қудуғига яқин жойдан макон олиб, дарс айтишни бошлайдилар. У ерда ажойиб бир ҳусн ила ўтириб, тавозеъ ила одамларни илмларидан манфаатлантирар, саволларига жавоб берар эдилар. Аста-секин у кишининг ихлосмандлари, шогирдлари кўпая бошлади. Кейинроқ бошқа бир мазҳабга асос солган имом ибн Ҳанбал у кишининг бош шогирдларидан хисобланади.

Имом Абу Ҳанифа ва имом Моликдан фарқли ўлароқ имом Шофеъий сафарни ёқтирар ва кўп сафар қилар эдилар.

Гўдакликларида Ғаззадан Ҳижозга ота-оналари кутариб келишган бўлса, Ҳижозда ўзлари шаҳар, қишлоқ ва саҳро кездилар. Маккаи Мукаррама, Мадинаи Мунаввара орасида борди-келдилари кўпайди. Вақти келганда иш билан Яманга бордилар. Бир неча марта Ироққа сафар қилдилар

Имом Шофеъий қаерда бўлса ҳам илм, одоб, диндорлик, тақво уруғларини сочар эдилар. Ўша вақтнинг уламолари имом Шофеъийни тақдирлаб, илмларига қойил қолиб пешволикларини тан олдилар.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал имом Шофеъийни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, Аллоҳ бу умматга ҳар юз йил бошида унинг динини янгилайдиган кишини юборади», деган ҳадисларига биноан, «Иккинчи ҳижрий асрнинг мужаддиди ҳисобланади», дейдилар.

«Тобақотуш Шофеъийя» китоби муаллифи Абул Осип ал-Ибодий эса: «Имом Шофеъий Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қурайшни  сўкманглар, униш олими ер атрофини илмга тўлдиради», деган ҳадисларидаги «Қурайш олими» дир», дейди.

Барча роббоний уламолар қатори, имом Шофеъий сиёсатчиларнинг шубҳаси ва ҳадигидан четда қолмадилар. У кишининг ҳалқ оммаси ичидаги чексиз обрўси ўша ҳукмдорларини ташвишга соларди. Ҳукумат тарафдорлари Имомнинг бир оғиз сўзидан ҳам айб топишга интизор бўлиб турардилар. Ниҳоят, иғвогарлар ўз мақсадига эришдилар.

Шофеъий Нажронда ишлаб турган пайтларида давлатга қарши чиқишда айбланиб, тўққизта алавийлар

ҳазрати Али авлодлари билан бирга ушланиб, Бағдодга юборилдилар.

Ўша вақтда Ҳорун ар-Рашид халифа эди. Ушланганлар бир-бир сўроқ қилиниб, бошлари таналаридан жудо қилинди. Охири навбат имом Шофеъийга келди.

Шунда Аллоҳнинг инояти билан чуқур илм, ўткир ақл-заковат ва ҳушёрлик сабаб бўлиб, имом Шофеъийнинг қил устида турган ҳаёти омон, қилич остида турган боши соғ қолди.

Халифа Ҳорун ар-Рашид у кишининг гапларидан қаноат ҳосил қилиб, бошқа масалаларни сўрай бошлади ва ниҳоят, Имомдан ўзига ваъз-насиҳат қилишни сўради. Ваъзни эшитиб, йиғлади ва имом Шофеъийга эллик минг танга бериб, от миндирди.

Имом Шофеъий халифанинг олдидан отни миниб чиқиб кетдилар. Дарвоза олдига етганда у ерда турганларга тангаларни бўлиб бериб, йўлларида равона бўлдилар.

Имом Шофеъий ҳижрий 204-санада вафот этдилар.

Имом Шофеъий ўзларининг фиқҳий мазҳабларига бош­қа имомларимиз каби, Қуръон, Суннат, ижмоъ ва қиёсни асос қилиб олдилар. У киши имом Абу Ҳанифа ва имом Моликдан кейин вояга етганликлари сабабли икковларининг ҳам мазҳабларини, илмий меросларини яхшилаб ўрганиш имконига эга бўлдилар. Имом Моликнинг ҳузурларида шогирд бўлиб, дарс олдилар.

Ушбу омиллар имом Шофеъийнинг фиқҳий мазҳабларида ҳам ўз изини қолдирди. У киши Абу Ҳанифанинг раиъ — фикр мактабидан ҳам фойдаланиб, ўртача бир мактабга асос солдилар.

Райъ мадрасасидагилар фиқҳий масалаларда бахс-мунозара ва тортишувлар йўлидан юрган кишилар бўлса, ҳадис мадрасаси соҳиблари ҳар бир масалага ҳадис келтиришга иштиёқдари зўр эди.

Имом Шофеъий эса ўрни келганда ҳар иккисини ишлатишни йўлга қўйдилар.

Имом Шофеъий фиқҳда масалаларни ечиш билан бирга, уларни қайси қоида асосида ечганларини ҳам баён қилиб борар эдилар. Бунинг натижаси ўлароқ У киши янги илм — «Усулул фиқҳ» илмига асос солдилар. У кишидан олдин бу илм умуман йўқ эди.

Имом Шофеъий ижмоънинг шартлари, унинг қай даражадагиси тўғри-ю, қайсиниси нотўғри эканини билдирувчи аломатларни белгилаб бердилар.

Худди шунингдек, қиёснинг ҳам чегаралари ва шартларини баён қилдилар.

Имом Шофеъий бошқа фақиҳлар ўзларига манба деб ҳисоблаган «Истиҳсон»ни қабул этмадилар. Уни хато деб тушундилар.

Бу улуғ Имомнинг «ар-Рисола» ва «ал-Умм» номли китоблари ҳозиргача бутун Ислом оламида машҳурдир.

 

Кифоя китобидан

КАЛИТ СЎЗ: мазхаб

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтлар қайси?
БАЧЧАВОЗЛИК
ИМОМ МОЛИК ВА У КИШИНИНГ МАЗҲАБЛАРИ

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Қўқон шаҳар масжидларида 2021 йил Рамазон ойи хатми Қуръонга ўтувчи қорилар рўйхати

  • Индонезияда «Имом ал-Бухорий» масжиди очилди

  • 2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

  • РАМАЗОН ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ

  • ТАБАССУМ ҚИЛИБ ҚЎЙИНГ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2021 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори