Бош Имом (Ал-Азҳар шайхи) бошчилигидаги видеоконференцияда, Мусулмон Донишмандлар кенгаши, раҳмат пайғамбарига қарши амалга оширган ҳақоратлари сабабли «Шарли_Эбдо«га қарши суд даъвоси очиш учун, халқаро қонун мутухассисларидан иборат қўмита тузишга қарор қилади. Душанба куни Бош Имом, Ал-Азҳар мажмуаси шайхи, устоз профессор Аҳмад Тоййиб бошчилигида видеоконференция воситасида «Мусулмон Донишмандлар» кенгаши бўлиб ўтди. Йиғилиш мобайнида «сўз эркинлиги» шиори остида Ислом пайғамбарини камситиш ва исломий муқаддасотларни масхара қилишга уринаётган мақсадли ҳаракатлар қаттиқ танқид қилинди. Шу билан бирга, кенгаш француз ўқитувчининг ўлдирилиш ҳодисасини, шунингдек Эйфел минораси яқинида икки муслима аёлга қарши содир этилган пичоқлаш ва ўлдиришга ташаббус ҳодисасини қаттиқ қоралашини ва амалга оширувчиси ким бўлишидан ва бу ишга ундовчи омиллар нима бўлишидан қатъи назар, бу ҳодисаларнинг барчаси жирканч террор эканини таъкидлаб ўтди. Кенгаш «сўз эркинлиги» иборасини Ислом пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ва Ислом дини муқаддасотларини ҳақоратлаш учун баҳона қилиб олишни кескин рад этишини билдирди. Сўз эркинлиги ўзганинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳам муҳофаза қилувчи ва сиёсат ва сайлов компаниялари бозорларида динни тижорат воситаси қилиб олишга монеълик қилувчи ижтимоий масъулият доирасида бўлиши лозимлигини қаттиқ такидлади. Донишмандлар кенгаши, яшаётган юртларидаги барча ижтимоий унсурларга нисбатан биргаликда яшаш, тинчлик ва ватандошлик қадриятларига риоя қилиш, ўз тамойиллари, диний ва маданий хусусиятларини муҳофаза қилган ҳолда, қайта қуриш ва ривожлантиришга мустаҳкам ҳисса қўшадиган тарзда мазкур жамиятлар билан ижобий уйғунлашиш борасидаги Ғарбдаги мусулмон ватандошларга қаратилган чақириғини яна бир бор қайтарди.Ғарбдаги мусулмонларни Исломни қора отлиқ қилиши, унинг террор ва муросасизлик дини экани тушунчаларини инсонларнинг кўнглидан мустаҳкам жой олишини кўзлаган ва мусулмонларга қарши адоватни ҳаракатга келтирувчи сиёсий чақириқларга эргашмасликка чақирилди. Кенгаш, нафрат ва фитна нутқларига қарши туриш тинч, ақлоний ва қонуний йўллар билан бўлиши лозимлигининг аҳамиятига инонган ҳолда, мазкур ҳақоратларга қарши кураш суд маҳкамалари ва қонуний йўллар билан тез орада амалга ошишини таъкидлади. Шунингдек, Кенгаш нафрат, диний ёки этник камситиш ва Исломга қарши адоват фаолиятларини жиноий жавобгарликка тортувчи халқаро қонунлар чиқарилишни талаб қилиш орқали нафратомуз чиқишларга қарши курашишни барча мусулмонлардан талаб қилади. Ғарб оқил одамлари ва мутафаккирларини Исломга қарши уюштирилаётган бу режали ҳамлага, унга қарши олиб борилаётган душманликка, Исломни сайловга оид сиёсий курашлар майдонига итқитишга тўсқинлик қилишга ва ўзаро тинч-тотув яшаш ҳамда инсоний ҳамжиҳатликка муносиб соғлом муҳитни ҳозирлашга чақиради.
Таржимон: Абдулқодир ал-Азҳарий





