XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Тавсиялар
  • ИБОДАТ ВА ДУО
29 01 2019 - 9:30 / - Тавсиялар

ИБОДАТ ВА ДУО

   Бу икки нарса, яъни ибодат ва дуо қазо ва қадар, банданинг амали ихтиёрий ёки мажбурий экани, савоб ва иқоб масалалари билан боғлик, эканини алоҳида таъкидламоғимиз лозим.

   Агар баъзи тушунмаганлар ўйлаганидек, қазо ва қадар Аллоҳ таолонинг илми эмас, балки мажбурлаши бўлганида, У зот биз бандаларни ибодат ва дуо қилишга амр қилмаган бўлар эди. Мабодо Ўзи мажбур қилиб туриб, яна амр берадиган бўлса, мантиқсизлик бўларди. Бу эса, Аллоҳ таолонинг шаънига мутлақо тўғри келмайди.

   «Ибодат» сўзи «итоат» маъносини билдиради. У «убудият» — «қуллик» маъносидан кўра кучлироқдир. Чунки ибодат маъбуд олдида ўзини хору зор тутишнинг юқори чўққисидир, Бундай нарсага, яъни маъбудликка эса, факат Аллох, таолонинг Ўзигина сазовордир.

   «Жавҳаратут тавҳид» номли китобнинг шарҳида ибодат қуйидагича таърифланган экан:

   «Ибодат Аллоҳ таоло ёқтирадиган намоз, закот, рўза, ҳаж, ростгўйлик, омонатни адо қилиш, ота-онага яхшилик қилиш, силаи раҳм қилиш, аҳдга вафо қилиш, Аллоҳ таолонинг динига ихлос қилиш, У зотнинг неъматига шукр қилиш, қазосига рози бўлиш ва шуларга ўхшаш, зоҳир бўлсин, ботин бўлсин, ҳар бир эзгу гап ва амални жамловчи исмдир».

   Аллоҳ таолонинг Қуръони Каримда бандаларни ибодатга чақирувчи баъзи оятларини урганайлик.

Аллох, таоло «Фотиҳа» сурасида:

«Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сураймиз», деган (5-оят).

   Бизда «ибодат» деганда, фақат намоз ўқиш, рўза тутиш, зикр, Қуръон қироати каби нарсалар тушуниладиган бўлиб қолган. Туғри, булар улкан ибодатлар, лекин аслида, Аллоҳга манзур бўлган ҳар бир иш ибодатдир. Демак, инсон ўз ҳаётида Аллоҳнинг  айтганини қилиб юрса, ибодатда юрган бўлади. Аллоҳ ҳалол ризк, топ, деб буюрганми, демак, ҳалол ризқ топиш ҳаракатида юрганлар ибодатда бўладилар. Албатта, ҳалол ризқ топиш ибодат экан, деб бошқа нарсалар тарк қилинмайди. Масалан, намоз ва рўзани тарк қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

   Хулласи калом, «Ийяка наъбуду» «фақат Сенинг айтганингни қиламиз» маъносини англатади. Бу эса, банда тарафидан Аллоҳга берилган улкан ваъдадир. Аллоҳ таоло барчамизни ушбу ваъданинг устидан чиқадиганлардан қилсин.

 Аллох, таоло «Бақара» сурасида:

«Эй, одамлар, сизларни ва сиздан олдингиларни яратган Роббингизга ибодат қилинг. Шоядки, тақводор бўлсангиз», деган (21-оят).

   Ушбу оятда умумбашарга қарата нидо этилмоқдаки, сизларни яратган тарбиячингиз улуғ Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизларни яратишда У ягона бўлган, энди ёлғиз Ўзига ибодат қилишингизга ҳақлидир. Ибодатдан мақсад —шоядки, тақводор бўлсаларингиз.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳининг

«Сунний ақидалар» китобидан

КАЛИТ СЎЗ: дуо

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насиҳатлари
ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАЙ ТАРТИБДА ЎҚИЛАДИ?
Ҳайит байрами ва унда адо этиладиган амаллар

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • ТАРОВЕҲ

  • Рамазоним келди!

  • Қўқон шаҳар масжидларида 2021 йил Рамазон ойи хатми Қуръонга ўтувчи қорилар рўйхати

  • Индонезияда «Имом ал-Бухорий» масжиди очилди

  • 2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2021 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори