XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
30 05 2019 - 9:49 / - Мақола

Ижтимоий тармоқларда маълумотларни қандай саралаймиз?

Мустақиллик йилларида барча соҳаларда бўлгани каби, ахборот – технологиялари соҳасида ҳам салмоқли ўзгаришлар амалга оширилди. Қувонарлиси шуки, интернет хизмат турларидан аёлларимиз ҳам унумли фойдаланмоқдалар.  Аёл-қизларимиз энг кўп мурожаат қиладигани тури бу — аёл-қизлар учун веб саҳифалар ва кийим-кечак сотуви, пазандачиликка оид ижтимоий тармоқлардаги каналлардир.

Республика хотин-қизлар қўмитасининг “Аёл” электрон журнали, “Саодат” газеталари ва ISLOM.UZ порталининг «ОМИНА» электрон журнали аёл-қизларимизнинг ижтимоий савиясини, дунё қарашини кенгайтиришга муҳим ҳисса қўшиб келмоқда.  Соғликни, хусусан оналар ва болаларнинг  репродуктив саломатлигини сақлаш мақсадида ташкил этилган “Саломатлик  сирлари”, “Оналар ва болалар” , “Соғлом авлод” каби тармоқ каналларини ҳам санаб ўтишимиз мумкин.

Шу ўринда, аҳолининг диний саводхонлигини ошириш, уларга соф ислом ақидасини етказиш, диний билимсизлик, фирқачилик ва бемазҳаблик каби иллатларга барҳам бериш мақсадида ташкил этилган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита тасдиғидан ўтган ўнлаб расмий диний–маърифий каналлар  Фаcебук, Телеграм, Инстаграм каби ижтимоий тармоқларда ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги диний-маърифий телеграм каналлари  қуйидагилар: “muslim.uz” portali: “fitrat.uz”, “alberuniy.uz”, “imon.uz”, “fargonaziyo.uz” , “sammuslim.uz”, “tavba.uz”, “zamaxshariy.uz” , “naqshband.uz”  “Surxonmuslim.uz”, “paziylet.uz”, “bukhari.uz”, “islaminstitut.uz”, “tasbeh.uz”, “kukaldosh .uz”, “hazratnavoiy.uz” , “ nasafziyo.uz”, “ravza.uz”, “nasihat.uz”, “tuhfa.uz”, “hidoya.uz”, “muhaddis.uz”, “islomota.uz”, “at-tavfiq.uz”, “@masjid.uz”, “@masjid.uz”, “@isloh.uz”, “vasatiya.uz”, “@maxdumuz”, “@voizuz”, “@mirarabuz”, “@shafoat.uz”, “@sakinat.uz”, “xadicha.uz”, “irfon.uz”, “xojabuxoriy.uz”, “@shoshuz”, “muxlis.uz”, “@kosoniy.uz”, “islomoboduz”, “@baraka_uuz”, “muslimun.uz”, “@fazilat.uz”, “aqida.uz”, “muhsin.uz”, “hanafiy.uz” , “tartil.uz”, “@termiziy.uz”, “@Termiziy_uz”, “@hidoyatUz”, “Vakillik.uz”, “@vaqfuz”, “@oilam_uz”, “@Sirlii_uz”, “@xutbauz”, “@diniysavollar”

Islom.uz портал таркибидаги  каналлар:

“@Islomuz_kanal”, “FiqhUz_kanal”, “HilolNashr”, “@Quranuz_kanali”, “wwwIslamUz”, “@Arabicuz”, “@BintuSodiq” , “@Siyrat_uz”, “SaboqlarUz”, “Muslimaatuz”, “@Hadisislomuz”.

Ушбу канал аъзолари ишончли ва сифатли маълумотлар, турли диний саволларга жавобларни олиш, саволлар йўллаш ва  интернет танловларида иштирок этиш имкониятларига эга бўлишади.

Бугунги кунда  ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг сифатли диний маълумотга эга бўлишлари, ўз диний саводхонликларини кундалик ошириб боришлари учун  имконият мавжуд. Фараз қилайлик, сиз диний–маърифий каналларнинг бештасига аъзо бўлсангиз ва бу каналлардан ҳар куни  сизга камида бештадан хабар: диний масалалар, фатволар, маълумотлар,  оят ва ҳадислар, ибратли  ҳикоялар, ривоятлар ва ҳоказо кабилар келиб турса, сиз кунига 25 та диний  хабарларга эга бўласиз.  Бу кўрсаткич 10 кунда 250 та, 1 ойда 750 та,  1 йилда 9000 тани ташкил этади. Агар 10 та каналга  аъзо бўлсангиз, бу кўрсаткич икки баравар кўп бўлади.

Ҳар бир фойдаланувчи ўзининг  маълумотлар базасини кундалик тўлдириб бориб, уни ўз ҳаётига татбиқ  этадиган бўлса,  қисқа муддат ичида анча мунча нарсани ўрганиш мумкин.

Минг афсуски ижтимоий тармоқларда хеч қандай хуқуқий хужжатга эга бўлмаган, санади йўқ, устозлари номаълум кишилар томонидан ёд ғояларни тадбиқ қилувчи каналлар хам учраб туради. Хушёрлик эса давр талабидир. Илмни қаердан олаётганимизга эътибор қаратишимиз зарур. Шунингдек илм олишда тартиб энг мухим омилдир. Меъёридан ортиқ, ўзимиз танишиб чиқиш имкониятига эга бўлган даражада кўп каналларга аъзо бўлиб олганмиздан эса бизга илм юқиб қолмайди.

Одатда ижтимоий тармоқларга: транспортда кетаётганимизда, кимнидир кутиб қолганимизда, ёлғиз ўзимиз қолганимизда кирамиз. Бундай ҳолатда бирор маълумотни ўқиб, таҳлил этиш салоҳияти бизда жуда паст бўлади.  Биз бу хабарларни шунчаки вақт ўтказиш учун мутолаа қиламиз. Бу эса, маълумотни етарли даражада англашимизга йўл бермайди. Бундан ташқари мутолаа жараёнида дўстларингизнинг сизга хабар йўллаб қолишлари сизни фикрингизни бузади. Ваҳоланки, илм бу тарзда олинмайди.

Ижтимоий тармоқдаги баъзи каналлар аъзоларини кўпайтириш ва кишиларга чуқур таъсир кўрсатиш учун Дин ниқоби остида фолият юритади. Шу билан кифояланмай асоссиз ва шариатга хилоф  хабарлар тарқатиб юбормоқда.  Бу каби канал соҳиблари  “Хайрли кун” пости билан бошланган кунингизни “Хайрли тунлар”га улаб, вақтингизни зое қилишдан бошқасига  ярамайди.

Нима қилиш керак?

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ : تَعَلَّمُوا الْعِلْمَ، وَتَعَلَّمُوا لِلْعِلْمِ السَّكِينَةَ وَالْوِقَارَ، وَتَوَاضَعُوا لِمَنْ تَتَعَلَّمُونَ مِنْهُ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Илмни ўрганинглар. Илм учун сокинлик ва виқорни ўрганинглар. Ўзингиз таълим олаётган зотга тавозули бўлинглар».
Табароний ривоят қилган.

عَنْ أَنَسٍ  أَنَّ رَسُولَ اللهِ  قَالَ: إِنَّ هَذَا الْعِلْمَ دِينٌ، فَلْيَنْظُرْ أَحَدُكُمْ مِمَّنْ يَأْخُذُ دِينَهُ. رَوَاهُ الْحَاكِمُ وَابْنُ عَدِيُّ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта, ушбу илм диндир. Бас, ҳар бирингиз динини кимдан олаётганига қарасин».
Ҳоким ва Ибн Адий ривоят қилганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадислардан ибрат олиб илмни  ишончли манбалардан яъни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита тасдиғидан ўтган расмий диний–маърифий каналлар, Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги диний-маърифий телеграм каналлари ва Islom.uz портал таркибидаги  каналларидан фойдаланиш лозим.

Пазандачилик каналга кириб, динни ҳали ўзлари  тузук билмайдиган “пазанда бекажонлар”дан  ўрганиш эса, яхши эмас.

Ҳар бир ишни унинг устаси бажаргани маъқул. Худди, бирор еримиз оғриганда қурувчи ёки ошпазнинг олдига бормаганимиз каби, динимизни, унга оид илмларни ҳам, ундан бехабар кишилардан ўрганмаслигимиз керак.

 

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Р.Нажмиддинова

Манба: islaminstitut.uz

XUTBA.UZ тахририяти томонидан мақола тахрир этилган

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Ғафлатда қолманг: тақдирлар, қисматлар белгиланадиган кеча яқинлашмоқда
Тил қандай қилиб рўза тутиши мумкин?
Ризқ Раззоқ зиммасидадир

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

  • МАКРУҲ АМАЛЛАР

  • ТАҲОРАТ НИМА?

  • ҲАРОМ АМАЛЛАР

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2020 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори