Беҳуда, мазмунсиз гапларни кўп гапириш яхши эмас. Ёмон ва хунук сузларни гапириб юрадиган кишининг олдидан яхши одамлар кочиб, атрофига пасткаш, худбин кишилар йиғилади. Ўринсиз гапларни гапиришдан кўра, жим туриш афзал. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)га: «Доимий сукутни лозим тут. Албатта, у шайтонни ҳайдовчи ва дин ишларингда сенга кўмакчидир, деб насихат қилганлар (Ҳоким ривояти). Уқба ибн Омир (розияллоҳу анҳу): «Ё Аллохнинг расули, нажот нимада?» деб сўраганида, у зот: «Тилингни тий ва хатоларинг (гуноҳларинг) учун йиғла», дедилар (Имом Термизий ривояти.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу тарзда дуо қилганлар: Гапириб, бирор фойдани қўлга киритган ёки жим туриб саломат қолган бандани Аллоҳ раҳм қилсин». Ҳазрат Али (каррамаллоҳу важҳаҳу) айтадилар: «Кимнинг гапи кўпайса, хатоси кўпаяди. Кимнинг хатоси кўпайса, хаёси камаяди. Кимнинг хаёси камайса, тақвоси кетади. Кимнинг тақвоси кетса, қалби ўлади. Қалби ўлган кимса эса дўзаҳга маҳкум». Аллоҳ таоло мархамат қилади:
( لَّا خَيْرَ فِي كَثِيرٍ مِّن نَّجْوَاهُمْ إِلَّا مَنْ أَمَرَ بِصَدَقَةٍ أَوْ مَعْرُوفٍ أَوْ إِصْلَاحٍ بَيْنَ النَّاسِ ۚ وَمَن يَفْعَلْ ذَٰلِكَ ابْتِغَاءَ مَرْضَاتِ اللَّهِ فَسَوْفَ نُؤْتِيهِ أَجْرًا عَظِيمًا )
«Уларнинг кўп шивирлашиб гaплашишларида яхшилик йуқдир. Maгар садақа беришга, эзгуликка ёки одамлар ўртасини ислоҳ қилишга буюрган бўлсалар, бу яхшидир. Кимда-ким Аллоҳ ризоси учун шу ишларни қилса, унга улкан мукофот беражакмиз»
(Нисо, 114).
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хутбала- ридан бирида: «Тилини боғлаб, уни тийган кишига ва қўлини яхшиликка ёйган кишига жаннат бўлсин! Ва яна молининг ортиқчасидан инфоқ қилган ва гапининг ортиқчасини ушлаб колган одамга ҳам жаннат бўлсин!» деганлар. Тил аъзоларнинг энг хатарлиси, агар унга эътиборсиз бўлсак, биз учун катта ташвишлар келтиради. Пайгамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзларининг муборак хадисларида айтганларидек: «Одамларнинг дўзахга юзтубан ташланишига уларнинг тиллари сабабчидир» (Имом Термизий ривояти)
Тилни тийиб, фойдасиз гапларни айтмаслик ҳам ибодатдир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) га: «Сенга энг осон ибодатни ўргатиб қўяйми?» деганларида, у: «Ўргатинг, эй Аллоҳнинг расули», деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Сен сукутни ва гўзал хулқни лозим тут, ҳаргиз бу иккисига ўхшашини топа олмайсан», дедилар.





