XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайхул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
      • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўжизалари
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2021
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • МАДРАСАИ МИР ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Биласизми?
  • МАКРУҲ АМАЛЛАР

МАКРУҲ АМАЛЛАР

XUTBA.UZ / 03 01 2021 - 1:34 / - Биласизми?

Макруҳ амаллар иккига бўлинади: ҳалолга яқин (танзиҳий) макруҳ амаллар ва ҳаромга яқин (таҳримий) макруҳ амаллар.

1. Ҳалолга яқин (танзиҳий) макруҳ амаллар
– шариат жазмсиз ва уқубат таҳдидисиз манъ қилган иш ва нарсалар. Бунга мушук ва йиртқич қушлар теккан сувда таҳорат қилиш, мисол бўлади. Бундай ишни қилмаганлар савоб олади, мақталади, қилганлар эса иқоб қилинмайдилар, маломатга қолмайдилар.

2. Ҳаромга яқин макруҳ (таҳримий) амаллар – қилиш шариат жазмий равишда ман қилган, лекин ман қилишни қатъий бўлмаган далил (оҳод ҳадислар) собит бўлган амаллар; кўнгил қабул қилмайдиган ва табиат нафрат қилиб жирканадиган, ман этилган иш ва нарсалар. Улар ҳам ҳаромдай гап.

Макруҳ ишни гуноҳидан қўрқиб қилмаган киши савоб- ли, қилаверган киши гуноҳли бўлади. Ҳанафий мазҳабида таҳримий макруҳ қисқа қилиб «макруҳ» деб қўйилади. Танзиҳий макруҳ эса таъкидланади. Макруҳ ишларнинг макруҳлигини инкор қилган киши кофир бўлмайди, гуноҳкор бўлади. Макруҳ ва муфсид (зарарли, бузғунчи) амалларнинг машҳурлари ушбулардир:
1. Ахлоққа хилоф куй-қўшиқлар, шеърлар тинглаш, рақслар томоша қилиш.
2. Пардасиз шеърлар битиш.
3. Илмга аҳл бўлмаган кишиларга илм ўргатиб, вақтни со- вуриш.
4. Қуръони каримдан ёд олган сура ва оятларни такрор қилмай унутиш.
5. Иш қилаётган кишилар ҳузурида Қуръон тиловат қилиш. 6. Қуръонни, оятлар ёзилган қоғозларни ва диний китоблар- ни номуносиб жойларга ташлаш.
7. Оят ёки бошқа яхши нарсалар ёзилган қоғозларни ёндириб юбориш.
8. Жунуб, ҳайзли, нифосли ва таҳоратсиз кишиларнинг Қуръонни ғилофсиз ушлашлари.
9. Мазкур ҳолатдаги кишиларнинг тиловат қилишлари (таҳоратсиз киши Қуръонни ёддан ўқиши мумкин).
10. Жунуб ва таҳоратсиз кишининг азон ва такбир айтиши.

11. Жунуб, ҳайзли ва нифосли ҳолда масжидга кириш.
12. Масжидда дунёвий сўзларни сўзлаш.
13. Масжидда дунёвий ишларни қилиш.
14. Масжидда олдинги сафларга ўтиш учун ўтирганларнинг елкаларидан ошиб ўтиш.
15. Масжидда бармоқларини қирсиллатиб, соқол ва мўйловларини силаб одобсизлик билан ўтириш.
16. Масжидда тиш кавакларини ва бурунларини кавлаб ўтириш.

17. Масжидда эснаш ва қаттиқ овоз билан аксириш.
18. Масжидда имом хутба ва мавъиза қилаётганида ўзаро сўзлашиб ўтириш.
19. Имом жума хутбасини ўқиётган пайтда жума суннатла- рини ёки нафл намоз ўқиш.
20. Масжид ичида тупуриш ва бурун қоқиш.
21. Масжидда такаббурлик билан (керилиб) ўтириш.
22. Намоз ўқиётган кишининг олдидан ўтиш.
23. Азон айтилаётган пайтда бировга салом бериш ёки алик олиш.
24. Азон айтилаётган пайтда сўзлаш ёки бирон иш қилиш.

25. Нафл намоз ёки рўзани узрсиз бузиш (меҳмон хурсандчи- лиги учун нафл рўзасинигина, кейин қазосини тутиш шарти билан, очиш мумкин).
26. Қуёш чиқаётган, қиёмга келган ва ботаётган пайтда намоз ўқиш.
27. Тонг отганидан сўнг қуёш чиққунича ва аср намозини ўқиганидан сўнг қуёш ботгунича нафл намоз ўқиш.
28. Жума ва шанба кунларини хослаб рўза тутиш.
29. Ўртада ифторлик қилмай, кунни кунга улаб рўза тутиш.

30. Эрнинг рухсатисиз нафл рўза тутиш.
31. Арафа куни, ҳайит куни ва ташриқ кунларида умра қилиш.
32. Қуръон ўқишни яхши билмайдиган киши ўзининг яроқсизлигини билатуриб имом бўлиши.
33. Масжидда намоз тугамай ёки Қуръондан тиловат қилинаётган пайтда чиқиб кетиш.
34. Жунуб киши ювинмай туриб овқатланиши.
35. Овқат ва ичимликларни чап қўл билан истеъмол қилиш.

36. Чақирилмаган жойга меҳмонга бориш.
37. Эгасининг розилигисиз таомини ейиш.
38. Дастурхонда ўзгаларнинг олдидан олиб ейиш.
39. Овқат ва ичимликларни жаҳл билан тўкиб юбориш.

40. Овқатни (хом, қаттиқ, пишмаган ёки аччиқ, деб) ёмон— лаш.
41. Овқатни ҳидлаш.
42. Нон устига пичоқ, туздон каби нарсаларни қўйиш.

43. Нон бўлакларини қолдириб, янгисини синдириш.
44. Пичоқ ва қўлни нон билан тозалаш.
45. Нонни бир қўл билан синдириш.
46. Такаббурлик билан ётиб ёки ёнбошлаб овқатланиш.

47. Тик туриб овқатланиш ва сув ичиш.

48. Зиёфатдаги овқат ва нарсалардан эгасининг рухсатисиз олиб кетиш.
49. Зиёфат пайтида фаҳш сўзларни айтиш.
50. Дастурхондан овқатлар олинмай туриб тарқалиш.

51. Дастурхон атрофида ўтирган одамлардан бирини турғизиб юбориб, ўрнига ўтириш.
52. Никоҳ тўйини зиёфатсиз ўтказиш.
53. Замзам суви, сут ёки хушбўй нарсалар берилганида қайтариш.

54. Дастурхонга қўйилган овқатни дарҳол ўтириб емасдан куттириб қўйиш.
55. Баданга заифлик келтирувчи нарсаларни ейиш.
56. Ёнида оят ёзилган қоғозлар билан ҳожатхонага кириш.

57. Соғ бўлатуриб уй ичида ҳожат ушатиш.

58. Тик туриб сийиш.
59. Масжид ва қабрларга қирқ қадам яқин жойларда таҳорат ушатиш.
60. Ҳожатхона ичида таҳорат олиш ва ғусл қилиш.
61. Истинжони ўнг қўл билан қилиш.
62. Ҳожатхонада ахлатига қараш.
63. Ҳожатхона каби нохуш жойларда узрсиз кўп ўтириш.

64. Сувга сийиш.
65. Мевали дарахтлар тагига ҳожат чиқазиш.
66. Одамларга кўриниб туриб таҳорат ушатиш.
67. Ҳожатхонада қиблага қараб ёки қиблага орқа қилиб ўтириш.
68. Очиқ жойларда ойга ёки қуёшга олдини ё орқасини қилиб ўтириш.
69. Ҳожатхонада сўзлашиб ўтириш.
70. Кесакни (хало қоғозини) ўнг қўл билан тутиш.
71. Азон айтилаётган пайтда таҳорат ушатиш.
72. Қоғоз, суяк, барг каби нарсалар билан истинжо қилиш.

73. Одамларга кўринган ҳолда кесак тутиб юриш.
74. Кесак тутиб юрган кишига салом бериш.
75. Ўнг қўл билан бурун қоқиш.
76. Аврат жойларни узрсиз ўнг қўл билан ушлаш.
77. Одамлар ичида беузр ел чиқариш.
78. Чумоли каби кичкина ҳашаротлар инига сийиш.
79. Ахлатларни махсус қурилмаларга ташламай, йўлга ва гузар жойларга ташлаш.
80. Ҳожатхонада туриб салом бериш ва алик олиш.
81. Салом берганда ва алик олганда бошини эгиб ёки қўлини кўкракка қўйиш.
82. Саломлашмай туриб сўз бошлаш.
83. Иймонсиз кишига биринчи бўлиб салом бериш.
84. Бирон ҳаром ва гуноҳ ишни қилиб турган одамга салом бериш.
85. Мўйловларини ўстириб юриш.
86. Соқолни қисқа қилиш.
87. Сочнинг бир тарафини қириб, бир тарафини ўстириб юриш.
88. Соқол ва мўйловларини бутунлай қирдириб юриш.
89. Аёллар сочларини қирдириши ёки кестириши.
90. Соқол, мўйлов ва сочларининг оқарган тукларини юлиб ташлаш.

91. Юзидаги ва қош орасидаги тукларни юлиш.
92. Эркаклар соқол, мўйлов ва сочларини қорага бўяшлари (қизил ва сарғиш рангларга бўяса бўлади).
93. Эр кишилар қўлларига хина қўйишлари.
94. Жунуб ҳолда соч олдириш.
95. Жунуб, ҳайзли ва нифосли ҳолда тирноқ олиш.
96. Тирноқни тиш билан узиш.
97. Тирноқларни қирқ кунгача олмай юриш.
98. Олинадиган тукларни қирқ кунгача олмай юриш.
99. Тирноқ ва тукларини ифлос жойларга ташлаш.
100. Аёллар сочларига соч улашлари.
101. Зийнат учун тишларни эговлатиш.
102. Аёлларнинг умумий ҳаммомларга бориши.
103. Аёлларнинг кўчага зийнатланиб ва хушбўйланиб чиқишлари.
104. Баданга турли суратлар ва нақшлар чиздириш.
105. Аёллар эрлари ёки маҳрамларисиз сафарга чиқишлари.

106. Фол кўрувчи билан мулоқот қилиш.
107. Зарур бўлмаган пайтда Аллоҳнинг номи билан қасам ичиш.
108. Сотувчи молини мақтаб қасам ичиши.
109. Имонсиз кишиларгина киядиган кийимларни (ҳавас қилиб) кийиш.
110. Балоғатга етмаган ўғил болаларга ипак кийим кийди- риш.
111. Ифлос кийимлар кийиш.
112. Такаббурлик учун шим ва иштонларни узун кийиш.
113. Эр кишиларнинг қизил ва сариқ кийимлар кийиши.
114. Ўзига ўлим тилаш.
115. Узоқ яшаш ва кўп ишларни қилишни ҳавас қилиш.
116. Вабо касаллиги тарқаган жойдан қочиб чиқиб кетиш.

117. Вабо касаллиги тарқаган жойга кириш.
118. Табиб бўлмаган шаҳар ва қишлоқларда яшаш.
119. Юқумли касали бор кишига уч газдан яқин келиш.
120. Ўлик учун дод солиб йиғлаш.
121. Ўз сўзини ўтказиш учун тўғри сўзга қарши чиқиш.
122. Ҳақиқатини билмай туриб ўз гумонича гапириш ва иш қилиш.
123. Ўзида йўқ яхшиликлар билан мақтаниш.
124. Бировда йўқ яхши сифатлар билан мақташ.
125. Одамларни кулдириш учун ёлғон сўзлар билан мазах қилиш.
126. Уят ва фаҳш сўзларни сўзлаш.
127. Бировдан бирон ҳожат сўраганда, Аллоҳ учун, деб сўраш.
128. Аллоҳ учун, деб ҳожат сўраган одамни қуруқ қайтариш.

129. Бировга қилган яхшилик ва эҳсонини миннат қилиш.

130. Фойдали гапларни керагидан ортиқ гапириш.
131. Беҳуда гапларни гапириш.
132. Қарз ёки бирон ҳожат сўраганда хиралик қилиш.
133. Оғизни тўлдириб сўзлаш.
134. Бировнинг устидан киноя қилиб кулиш.
135. Бесабаб кўп кулиш.
136. Инсон ва ҳайвонлар суратларини уйда рўпарага осиб қўйиш.
137. Уйда ит боқиш.
138. Золим бошлиқларни иззат қилиш ва улардаги йўқ си- фатларни айтиб мақташ.
139. Ота-она, устоз ва олим кишилардан бошқаларнинг қўлларини ўпиш.
140. Ўзини ўзи қарғаш.

  1. Ёш болаларга бир нарса беришни ваъда қилиб алдаш.
  2. Ҳайвонни ўтмас пичоқ билан сўйиш.
  3. Ҳайвонни кечаси сўйиш ёки овлаш.
  4. Ҳайвонни ётқизиб қўйиб пичоқ қайраш.
  5. Пичоқни сўйиладиган ҳайвонга кўрсатиб қайраш.
  6. Ҳайвонни сўйганда, томоғидан то орқабўйинигача кесиш.

147. Ҳайвонни сўйганда бошини кесиб устига олиб

қўйиш.

  1. Ҳайвоннинг ёш боласини сотиб ёки сўйиб онаси-дан айириш.
  2. Ҳайвонни орқа бўйин томонидан сўйиш.
  3. Сўйилган ҳайвоннинг жони чиқмай туриб териси-ни шилиш.
  4. Ҳайвонни қибладан бошқа тарафга қаратибсўйиш.
  5. Туғиш вақти яқинлашган ҳайвонни сўйиш.
  6. Жуда ёш қўзи ва бузоқларни сўйиш.
  7. Яхши кайфият билан вақт ўтказиш учун овқилиш.
  8. Туяни томоғига яқин жойидан сўйиш.
  9. Туядан бошқа ҳайвонларнинг кўкрагига яқинжойидан сўйиш.

157. Ҳайвоннинг қулоғини, бурнини ёки шохини кесиб

ёки танасини куйдириб, тамға уриш.

  1. Қудрати бўлатуриб, сабабсиз уйланмай юриш.
  2. Хотинини сабабсиз талоқ қилиш.
  3. Дўстидан сабабсиз айрилиб кетиш.
  4. Ҳаром ишларнинг адо этилаётганини жим турибтомоша қилиш.
  5. Фосиқ ва гуноҳкор кишилар билан заруратсизбирга ўтириш.
  6. Ҳаром ишлар қилинадиган жойларда юрибтуҳмат орттириш.
  7. Йўлда ётган нарсани эгасини излашдан эриниб,олмай кетиш.
  8. Молининг ҳалоллигига шубҳа бўлган кишинингдастурхонидан таом ейиш.

166. Ҳалоллиги шубҳали бўлган уйда ўтириш.
167. Ҳалоллиги шубҳали бўлган кийимларни кийиш.

168. Ҳалоллиги шубҳали бўлган моллар билан савдо

қилиш.

  1. Тонг отганидан қуёш чиққунича, аср билан шомўртасида ва шом билан хуфтон ўртасида ухлаш.
  2. Юзтубан ётиб ухлаш.
  3. Оёқларини қиблага қаратиб ётиш.
  1. Бошининг остига диний китобларни қўйиб ётиш.
  2. Фарзандларининг биридан иккинчисини ортиқкўриш (аммо дарс ўқиётгани ёки итоатлироқ бўлгани учун бошқаларга ибрат бўлсин деб ортиқ кўрса бўлади).
  3. Қози ва ҳокимларнинг сўроқ қилинувчиларга ҳар хил муомала қилиши.
  4. Бировнинг уйига рухсатсиз кириш.

176. Уй юмушларини бажаришга эриниш.
177. Бойларга таъзим қилиш.
178. Озиқ-овқат маҳсулотларининг нархини кўтариш

ва нарх-навонинг кўтарилишини кутиб, уйда

сақлаб қўйиш.

  1. Шаҳарга келтирилаётган молларни қиммат нарх-да сотиш учун йўл устида харид қилиб олиш.
  2. Бирон нарсани идиши билан ўлчаб, идишоғирлигини ҳам танига қўшиб пуллаш.
  3. Харидорни алдаш учун мол баҳосини кўтариш.
  4. Сотиб олинган молни эгаси қайтариб олмоқчибўлса, устига устама нарх қўйиш.
  5. Харидор сотиб олган молидан афсусланибқайтариб олиб келганида, нархини пасайтириболиш.
  6. Бир сотувчи харидорга молини кўрсатаётганидаиккинчи сотувчи ўз моли билан ўртага тиқилиши.
  7. Харидор бир молнинг баҳосига келишиб тургани-да, иккинчи киши ортиқроқ баҳо бериши.
  8. Биров совчи юборган қизга (билатуриб) иккинчикишининг совчи қўйиши.

187. Мол олди-сотдисида савдога алоқаси бўлмаган

бирор шартни ўртага ташлаш.

  1. Соғин молнинг нархини ошириш учун бир-иккикун соғмай бозорга олиб чиқиш.
  2. Закот ва ушр учун молнинг ёмонроғини бериш.
  3. Диний йиғинларда Қуръон тиловат қилиш ваваъз айтиш учун савдолашиш.
  4. Ўзига зарари етадиган ишларда ортиқчақўрқоқлик қилиш.
  5. Кучи етмас ишга жаҳл билан киришиш.
  6. Таги бўш гапларга ишониб, турли нарсаларданхавотирланиш.
  7. Ўз ақли билан иш қилмай, бировларнинг гапигаишонган ҳолда иш қилиш.
  8. Одамлар орасида уялмай жирканч ва ифлос иш-ларни қилиш.
  9. Ҳалол неъматлардан фойдаланмай ўзини маҳрумқилиш.

197. Қўлидан келмаган ишларга даъво қилиш.

198. Хижолатга қўйиш учун масала сўраш.

  1. Биров олдида икки кишининг сирлисўзлашишлари.
  2. Бировнинг янглиш ва хато иши устидан кулиш.
  3. Икки киши сўзлашаётган пайтда сўзларинибўлиш.
  4. Улуғлар олдида кўп ва қаттиқ кулиш.
  5. Бир киши сўзини тугатмай туриб, иккинчи киши-нинг сўзлаб юбориши.
  6. Улуғлар олдига тушиб юриш.
  7. Хизмат ҳақини тайин қилмай кишига хизматбуюриш.
  8. Қўлида пули ёки моли бўлатуриб, олган қарзинибермаслик.

207. Қарздор кишининг қўлидаги сармоядан қарзини

тўлашга мажбур қилиш.

  1. Мақтаниш учунгина мол-дунё йиғиш.
  2. Уйларни ўта баланд қуриш.
  3. Уйни одатдан ташқари безаш.
  4. Фалон мақсадимга эришсам, фалон иш қилурман,деган назр-ниёзларни кўп қилиш.
  5. Кўнгилни шафқатсизликка ўргатиш.
  6. Ўликни яқиндаги қабристонга кўтариб боришданэриниб, аравага ёки машинага ортиш.
  7. Жаноза намозини масжид ичида ўқиш.
  8. Қабристонда ўликни ерга қўймай туриб ўтириболиш.

216. Лаҳадни пишиқ ғишт ёки ёғоч билан беркитиш.

217. Заруратсиз икки ўликни бир қабрга кўмиш.
218. Ўлик ва тобут ёнида кулиб сўзлашиш.
219. Ўликни, узрсиз, шомдан кейин кўмиш.
220. Азани уч кундан ортиқ тутиш.
221. Аёлларнинг тобут ортидан эргашиб боришлари.

222. Қабр устида ва ёнида намоз ўқиш.
223. Аёл кишиларнинг қабристонларни зиёрат

қилишлари.
224. Қабр устига тунда чироқ ёқиб қўйиш.
225. Қабрларни босиш ва устига ўтириш.
226. Қабрлар устида унган ўсимлик ва меваларни

олиш.
227. Қабрлар устига гумбаз ва сағаналар қуриш. 228. Ўлик ёнида овқатланиш.
229. Қабрлар ёнида овқатланиш.
230. Қиблага ва диний китобларга қараб оёғини уза-

тиб ўтириш.
231. Одамларга қараб оёғини узатиб юбориш.
232. Яхши сўзлар ёзилган қоғозларни хўрлаш.
233. Тўхтаб турган от устидан тушмай туриш.
234. Сафардан уйга қайтганда кечаси бемаҳал, ярим

тунда кириб келиш.
235. Сайрашидан хушланиш учун қафасда қуш асраш.

236. Ҳаром ишга сарф қиладиган кишига пул садақа

қилиш.
237. Эҳсон қилиб берган нарсасини қайтариб олиш.

238. Шариатда кўрсатилмаган афсун (жоду) дуола-

рини одамга ёки бошқа нарсаларга ўқиб дам

солиш.

  1. Турли туморлар тақиб юриш.
  2. Зарур бўлмаган пайтда аёллар овозини тинглаш.
  3. Зарур бўлмаганда номаҳрам аёллар билансўзлашиш.
  4. Ўзи ёш бўлатуриб қари ёки туғмайдиган хотингауйланиш.
  5. Қиз болани қари кишига ёки ўта хунук кишигаэрга бериш.

244. Заруратсиз ҳаром нарсалар билан даволаниш.

245. Балоғатга етган қизни унинг ўзи хоҳлаган кишига

бермай сақлаб туриш.
246. Беморни овқатланишга зўрлаш.
247. Меҳмонни қистаб ва зўрлаб овқатлантириш.

248. Бало ва мусибатлар туфайли замонани, фалакни

сўкиш.
249. Болага маъносиз ёки хунук исмлар қўйиш.

250. Болага баландпарвоз исм қўйиш.
251. “Муҳаммад” исмли кишини Пайғамбаримизга

(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўхшатиб “Абул Қосим” деб чақириш.
252. Шаъбон ойининг ўттизинчи (шак) куни рўза тутиш (илмли кишилар бундан мустасно).

253. Ҳаж ойлари кирмай туриб, ҳаж нияти билан

эҳромга кириш.
254. Душман бўлиб қолиш эҳтимоли бўлган кишилар-

га амри маъруф ва наҳйи мункар қилиш.
255. Қуёш чиқмай туриб савдо-сотиқни бошлаш.

256. Сўйгандан кейин ичидаги нажосатлари ажратиб

ташламай туриб ўша гўштдан истеъмол қилиш.

257. Нажосат ейдиган ҳайвонларнинг сутини ёки

гўштини истеъмол қилиш (Гўшти ейилади- ган моллар нажосат еб қўйса, туяни қирқ кун, қорамолни ўттиз кун, қўй-эчкини етти кун ва товуқни уч кун фақат пок овқат билан боқиб, сўнг сўйилади).

  1. Меҳмонни сийлайман деб ейилмайдиган ортиқча таомлар тайёрлаш.
  2. Ҳайвонни урчитиш учун эркак ҳайвонни ҳақ эва- зига бериб туриш.
  3. Тирик ҳайвонга гўшт алмаштириш.
  4. Донни донга ўлчамай алмаштириш.
  5. Керагидан ортиқча сувни бировга пуллаш.
  6. Сабабсиз равишда эрдан талоқ талаб қилиш.
  7. Совға ва ҳадяни ортиғи билан қайтариб олишниятида бериш.
  8. Каптарвозлик, беданавозлик, хўроз, қўчқоруриштириш каби ишлар билан шуғулланиш.

266. Ўтирган кишини турғизиб, ўрнига ўтириб олиш.

267. Ўтирган кишиларнинг орасига суқилиб кириб

ўтириш.

  1. Икки аёлнинг орасини ёриб ўтиш.
  2. Икки эр кишининг орасидан ўтиш.
  3. Аёл эр кишининг олдини кесиб ўтиши.
  4. Қабр устига ўликни мақтаб ёзувлар битиб қўйиш.
  5. Бировнинг ҳақи аралашиб қолиш эҳтимолибўлган касбда ишлаш.
  6. Одамларнинг мақтовига учиш.
  7. Кишини ҳазиллашиб мақташ (аммо алдаш учунмақташ ҳаромдир).
  8. Ўзини-ўзи мақташ.

276. Бирон ишни бировнинг зиддига қилиш.
277. Мусибатзада кишига ўша мусибатларни эслатиш.

278. Қиз фарзанд кўргани учун хафа бўлиш.
279. Бемор олдига ясан-тусан қилиб кириш.
280. Беморни, дардинг оғир, деб қайғуга солиш.
281. Беморни кўп гапга солиш ва ёнида узоқ ўтириш.

282. Қарчиғайни овга ўргатганда тирик қушни тутди-

риб қийнаш.
283. Иш билан машғул одам олдига кўп келиш ва кўп

сўзлашиш.
284. Ҳайвон овлашни касб қилиб олиш.
285. Суннат амаллардан бирини тарк этиш.
286. Ибодатлар ичидаги макруҳ ва муфсид саналган ишларни қилиш.

Сайфуллоҳ АбдУЛЛОҲ ўғли тайёрлади

КАЛИТ СЎЗ: амаллар, макруҳ, огоҳ бўлинг

Қўшимча мутолаа учун тавсия

ПАЙҲАМБАРЛАР МАЪСУМДИР
Шаввол ойи ва унинг олти кун рўзаси
ЖАМОАТ БАЁНИ

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Табаррук

  • ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

  • Муборак Қурбон ҳайити — 2026

  • Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги 

  • Домла Ҳиндистоний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Facebook
  • Messenger
  • X (Twitter)
XUTBA.UZ

© 2017-2026 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори