XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайхул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
      • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўжизалари
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2021
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • МАДРАСАИ МИР ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Мақола
  • КИБР, МАНМАНЛИК, ҒУРУР

КИБР, МАНМАНЛИК, ҒУРУР

XUTBA.UZ / 17 06 2021 - 11:34 / - Мақола

Аллоҳ таоло айтади:
«Мен ерда ноҳақ кибру ҳаво қилиб юрадиган, агар барча оят- мўъжизаларни
кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмайдиган, Тўғри йўлни кўрсалар уни (ўзлари
учун) йўл қилиб олмайдиган, агар залолат – нотўғри йўлни кўрсалар, уни йўл
қилиб оладиган кимсаларни Ўз оят-мў’жизаларимдан буриб юборурман (я’ни,
англаб етмайдиган қилиб қўюрман)»
(Аъроф сураси, 146).
Яъни, такаббур кимсаларни оятларимни фаҳмлаш, у ҳақда фикр юритиб, тадаббур қилишдан
маҳрум қиламан ва кибру ҳаво қилганларига жазо сифатида қалбларини муҳрлаб қўяман.

«Мусо айтди: «Албатта мен, Парвардигорим ва Парвардигорингиз (бўлмиш
Аллоҳ)дан ҳисоб-китоб Кунига иймон келтирмайдиган барча мутакаббир
(кимсаларнинг ёмонлиги)дан паноҳ сўраганман» (Фофир сураси, 27).
«Албатта, У Зот мутакаббир кимсаларни севмас» (Наҳл сураси, 23).
Яъни, ҳаққа қулоқ солиб, унга бўйсунишдан кибр қилган кимсаларни севмайди.
«Одамлардан (мутакаббирлик билан) юзингни ўгирма ва ерда кибру ҳаво билан
юрма. Чунки Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас»
(Луқмон сураси, 18).
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам айтдилар: «Сизлардан илгари яшаб ўтган бир кишини такаббурлик билан изорини
судраб юрганида ер ютди. У қиёмат кунигача ер (қа’ри)га кириб кетаверди» (Бухорий,
Насоий ва бошқалар ривояти).
Амр ибн Шу’айбнинг бобосидан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
айтдилар: «Қиёмат кунида мутакаббир кимсалар киши суратидаги чумолиларга ўхшаш
ҳолда қайта тириладилар. Уларни ҳар томондан хорлик эгаллаб олади. Улар жаҳаннамдаги
«Булис» деб номланадиган зиндонга ҳайдаладилар» (Насоий, Термизий ривояти).
Ибн Мас’уд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қалбида зарра мисқолича кибр бўлган киши жаннатга кирмайди», дедилар. Шунда бир
киши: «Бир одам кийими ва поябзали бежирим бўлишини яхши кўради, шу нарса кибрми?»
деб сўради. «Албатта, Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни хуш кўради, у кибр эмас. Кибр ҳаққа
унамаслик – рад этиш ва одамларни масхара қилиш – таҳқирлашдир», дедилар Набий»
(Муслим, Термизий ривояти).
Абу Саид ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ азза ва жалла: «Азизлик изорим, кибриё ридоимдир.
Ким (бу иккисини) Мен билан талашса, уни азоблайман», дейди» (Муслим ривояти).
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи
васаллам айтдилар: «Жаннат билан дўзах талашиб қолишди. Дўзах: «Зўравон ва
мутакаббир кимсалар менда», деган эди, жаннат: «Заиф ва мискин мусулмонлар менда»,
деди. Аллоҳ улар орасида ажрим қилиб деди: «Жаннат, сен Менинг раҳматимсан, сен орқали
хоҳлаган бандаларимга раҳм қиламан. Дўзах, сен Менинг азобимсан, сен орқали
хоҳлаган бандаларимни азоблайман. Иккингиз ҳам тўлиб тошасиз» (Муслим ривояти).
Ҳариса ибн Ваҳб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васалламнинг: «Сизларга дўзах аҳли кимлар эканини хабар қилайми? (Улар) қўпол,
яхшиликлардан тўсувчи ва мутакаббир кимсалардир», деганларини эшитганман»
(Бухорий ва Муслим ривояти).
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васалламнинг: «Кимки ўзини бошқалардан афзал, деб билса, ёки кибр-ҳаво билан юрса,
Аллоҳ таборак ва таолони ғазабланган ҳолда учратади», деганларини эшитдим»
(Табароний ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
айтдилар: «Менга дўзахга биринчи бўлиб кирадиган уч тоифа кўрсатилди. Золим амир,
молидаги Аллоҳ ҳақини адо қилмайдиган бой ва мутакаббир камбағал» (Ибн Хузайма, Ибн
Ҳиббон ривояти).
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи
васаллам айтдилар: «Кимда-ким такаббурлик қилиб кийимини судраб юрса, қиёмат кунида
Аллоҳ унга қарамайди» (Бухорий ривояти).
Салама ибн Аква’ розияллоҳу анҳудан: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васалламнинг ҳузурларида чап қўли билан таом еди. «Ўнг қўлингда е», дегандилар,
«Еёлмайман», деди. Шунда Набий: «Еёлмай қол», дедилар. Уни ўнг қўлда
ейишдан фақат кибр тўсиб турган эди. Шундан кейин у ўнг қўлини оғзига олиб
боролмайдиган бўлиб қолди» (Муслим ривояти).
Айрим салафи солиҳлар айтганларки, Аллоҳга осийлик қилиб содир этилган биринчи гуноҳ кибрдир.
Аллоҳ таоло айтади:
«(Ей Муҳаммад алайҳиссалом), эсланг, Биз фаришталарга Одамга та’зим қилинг
дейишимиз билан улар саждага эгилдилар. Фақат Иблис кибр ва ор қилиб, кофирлардан
бўлди» (Бақара сураси, 34).
Кимки Иблисга ўхшаб ҳақдан кибр қилса, унинг иймони бефойдадир.

Бандалардан илми туфайли такаббурлик қиладиган ва ўзини бошқалардан афзал деб биладиган
кимса энг ёмон мутакаббирдир. Унинг илми ҳам бефойдадир. Зеро, кимки охират учун
илм талаб қилса, илми уни босиқ – тавозе’ли қилиб қўяди, қалби хушу’га тўлади ва нафси
хотиржам бўлади. Илм унинг нафсига қўриқчи-посбон бўлиб олади ва ялқовлик қилмасдан
ҳар вақт уни назорат қилиб, ҳисоб-китоб қилиб туради. Борди-ю, ғафлатда қолса, нафс ҳақ
ё‘лдан бўйин товлайди ва ҳалок этади.
Кимда-ким фахрланиш, бошлиқ бўлиш, мусулмонларни аҳмоқ қилиш, масхаралаш ва
ўзини устун қўйиш учун илм талаб қилса, юқоридаги оят ва ҳадисларда айтилганидек
жаннатга кирмайди».
Куч ва қувват буюк ва олий Аллоҳникидир.

Имом Ҳофиз Шамсуддин Заҳабий рохматуллохи алайхни «Гуноҳи кабиралар» китобидан

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Сарвари оламга муносиб уммат бўлайлик
Касаллик ва шифо Аллоҳнинг борлигига моддий далилдир
…Уруш эмас, тинчлик бўлсин.

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Табаррук

  • ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

  • Муборак Қурбон ҳайити — 2026

  • Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги 

  • Домла Ҳиндистоний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Facebook
  • Messenger
  • X (Twitter)
XUTBA.UZ

© 2017-2026 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори