Мен домлани жуда яхши кўрардим. Болалагимдан маърузаларини эшитиб катта бўлганман десам хато бўлмайди. Домла билан феврал ойида Арбаъин танловида кўришгандик. Ёнларига бориб сиз болалигимдаги устозимсиз десам кулгандилар. Кейин бирга суратга тушдик. Домла болаликдаги устозим деб ёзиб, фейсбукка қўйсам майлими деб сўрасам, жўрам деб ёзинг қўйинг деб ҳазил қилгандилар. Хабарни эшитиб, ёлғон бўлсин деб дуо қилдик. Лекин тақдир…. Кўнишдан бошқа чорамиз йўқ. Хабар тасдиқлангач қўлимиз ишга ҳам бормади. Узоқларга кетгим келди. Мен домлани бир мавуни илм билан ҳикмат билан тушунтиришларини жуда ёқтирардим. Охирги марта, тўйда кўришгандик. Домла қачон суҳбат қиламиз деб четга тортиб бироз суҳбатларини олгандим. Эндиги дийдоримиз қиёматга қолди. Ёрқинжон домлам жойингиз жаннатда бўлсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
Ёрқинжон Эрназаров





